Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факултети


Download 48.06 Kb.
bet3/8
Sana05.02.2023
Hajmi48.06 Kb.
#1167534
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мустақил иш тайёрлашнинг режаси

Мустақил иши мавзусининг объекти: миллий маънавиятимиз тарихий такоми босқичлари, уни динамикаси характерини илмий ўрганишнинг замонавий усуллари.
Мустақил иши мавзусининг предмети: миллий маънавиятимиз такоми босқичларини ўрганиш усулларини таҳлил қилиш орқали Янги Ўзбекистон маънавиятини юксалтириш билан боғлиқ муаммони ҳал қилишдаги ролини асослашдан иборат.
Мустақил ишнинг мақсади: миллий маънавиятимиз такоми босқичларида ортирилган умумбашарийликка хос жиҳатларнинг ҳозирги шароитдаги аҳамияти, инсон камолоти, жамият тараққиёти ролининг амалий аҳамиятини тадқиқ этишдан иборат.
Мустақил ишнинг вазифалари:
- миллий маънавиятимиз такоми босқичларидаги қадриятларнинг жамиятимиз кишилари айниқса, ёшлар маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришдаги алоқадорлик асосларини янгича фалсафий тамойиллар асосида таҳлил қилиш;
- миллий маънавиятимиз такоми босқичларида илгари сурилган маънавий-маърифий ғояларнинг ҳозирги даврдаги амалий аҳамиятини таснифлаш;
- миллий маънавиятимиз сарчашмаларининг бугунги ғоявий тарбияда тутган ўрнини илмий таҳлил этиш.
- миллий маънавиятимиздаги комил инсон маънавий борлиғи ҳақидаги ғояларни баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини кўрсатиш;
-ёшлар онги ва турмуш тарзига маънавий-ахлоқий меъёрларни сингдиришда миллий маънавий қадриятларнинг ўрнини таҳлил қилиш;
- миллий маънавиятимиз такоми босқичларини ўрганиш усулларини самарадорлигини оширишга доир амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Мустақил иши мавзусининг илмий янгилиги:
- ҳозирги глобаллашув шароитида миллий маънавиятимиз хазинасидаги чуқур фалсафий маънавий-маърифий ғояларни жамиятимиздаги соғлом маънавий муҳитни асраб-авайлашдаги роли илмий-фалсафий таҳлил қилинган;
- эришилган барқарор тараққиётни янада мустаҳкамлашда, давр ёшлари маънавиятини шакллантиришда миллий маънавиятимиз меросимизнинг унверсал аҳамияти таҳлил қилинган;
- миллий маънавиятимиз структураси, уларни жамият маънавий-маърифий динамикасидаги роли миллий ғоя ва ижтимоий фалсафа контекстида тавсифланган;
- миллий маънавиятимиз такоми босқичларини ўрганиш усуллари таҳлил этилган ва унинг бугунги аҳамияти ёритилган;
- миллий маънавиятимиз такоми босқичларидаги қадриятларини инсон камолоти ва жамият ҳаётига ижобий таъсир имкониятлари ўрганилган;
- миллий маънавий меросимизда илгари сурилган маънавий-маърифий қадриятларни кишилар турмуш тарзига сингдиришнинг илмий усуллари ишлаб чиқилган.
- миллий маънавиятимиз такоми босқичларида илгари сурилган маънавий-маърифий ғояларни ўрганишга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
- жамиятимиз маънавий ҳаётни янада соғломлаштиришда миллий маънавий меросимизнинг таъсир самарадорлигини оширишга қаратилган амалий таклифлар ва методологик тавсиялар ишлаб чиқилган.

Download 48.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling