Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «Иқтисодиёт назарияси»
Download 318.94 Kb.
|
7.Умумий назорат саволлари
Оралиқ назорат иши.
1 – вариант. 1. Республикада амалга оширилаётган ер ислохотининг йўналишларини, мазмунини батафсил далиллар билан ёзинг. Таянч иборалар: Давлат мулки, ижара, 30 йил, хусусий мулк. 2. Қишлоқ хўжалигининг айланма воситалари, фондлари хақида тушунча, уларнинг таркиби ва самарали фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда уларни аниқлаш тартибини мазмунли ёритинг. Таянч иборалар: муддат, ўғит, айланиш коэффиценти. 3. Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб: Хўжаликнинг моддий – техника ресурсларининг таркибини; Машина – тракторлардан фойдаланиш коэффицентини хамда даражасини; Фондлар қайтимини ҳамда сиғимини Буғдой экин майдонини салмоғини, уни хосилдорлигини аниқлаб тахлил этиб хулоса ёзинг.
2 – вариант. 1. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислохотларнинг йўналишларини ҳамда уларнинг мазмунини ёритинг. Таянч иборалар: ер, мулк. 2. Қишлоқ хўжалигининг асосий воситалари, фондлар шу жумладан ердан фойдаланиш даражаси ва самарадорлигини исботловчи кўрсаткичлар ва уларни қандай аиқланишини ёритинг. Таянч иборалар: трактор, фонд сиғими, хосилдорлик. 3. Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб: Пахта хосилдорлигини; Фонд қайтими ва сиғимини; Айланма фондларнинг айланиш коэффицентини хамда айланиш муддатини; Ялпи махсулот қийматини ўзгаришини аниқлаб тахлил этиб хулоса ёзинг.
3 – вариант. 1. Қишлоқ хўжалигига давлат рахбарлигининг зарурлигини, уни қандай амалга оширилаётганлигини далиллар билан ёритинг. Таянч иборалар: аграр сиёсат, қонун, давлат буюртмаси. 2. Қишлоқ хўжалигининг асосий воситалари, фондлари ҳақида тушунча, уларни таркиби ва самарали фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар хамда уларни аниқлаш тартибини мисоллар билан ёритинг. Таянч иборалар: муддат, ер, мулк шакли, фондлар сиғими. 3. Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб: Мулкни давлат тасаруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини ёритинг яъни давлат мулкини, ижара (жамоа) хамда хусусий, шахсий мулк қийматларини аниқланг. Давлат хўжалигининг 1 млрдлик мулки бўэлган, шундан 0,35 млрд сўмлигини жамоа хўжалигига 5 йилга ижарага берган, 0,47 млрд сўмлигини ким ошти савдосида сотган, 0,1 млрд сўмлигини ўзининг ходимларига 50% лик нархида берган яъни имтиёзли. Хўжаликда фондлар сиғими хамда қайтимини аниқланиш тартибини ҳам ёзинг. 4 – вариант. 1. Қишлоқ хўжалигининг ер ресурслари қишлоқ хўжалик ерлари хақида тушунча, уларнинг таркибини хамда ер кадастрини мазмунини ёритинг. Таянч иборалар: Республика ер фонди, экинзор, ердан фойдаланувчилар. 2. Қишлоқ хўжалигининг моддий – техника ресурслари уларнинг таркиби хамда улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни батафсил ёритинг. Таянч иборалар: асосий воситалар, машина – трактор нархидан фойдаланиш. 3. Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб: Хўжаликнинг фондлар билан таъминланганлик ҳамда асосий фондлардан самарали фойдаланганлик даражаси; Экинларнинг салмоғини, ўзгаришини; Ялпи махсулотни ўзгаришини аниқлаб тахлил ёзинг.
Download 318.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling