Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Download 472.94 Kb.
Sana18.07.2020
Hajmi472.94 Kb.
#124206
Bog'liq
2 5425097131448862444


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
5А140101 –Биология (ўсимликлар физиологияси)

ХУДОЙБЕРДИЕВА НАРГИЗА НАЗАРБОЙ ҚИЗИ

Курс иши

Соя ўсимлигининг биоэкологик хусусиятлари.

Илмий раҳбар:

б.ф.д., Проф Сафаров.К.С

ТОШКЕНТ 2020-йил

МУНДАРИЖА

I. Кириш…………………………………………………..…………... 3

II. Асосий қисм...................................................................................5

1. Дуккакдошлар оиласи хақида умумий тушунча ...........................5

1.1Дуккакдошлар оиласи вакилларининг қисқача тавсифи...............8

2. Соянинг ботаник тавсифи (Glicine hispida L.).............................11

2.1.Соянинг морфологияси …………………………………….... 14

3. Соянинг биоэкологик хусусиятлари (Glicine hispida L.) ..........20

3.1.Соянинг ёруғликка бўлган талаби ……………………….…20

3.2.Соянинг намликка бўлган талаби..........................................20

3.3.Соянинг минерал озиқлантириишга бўлган талаби..................... 21

3.4.Соянинг тупроқ таркибига бўлган талаби............................21

3.5.Соянинг ҳароратга бўлган талаби………………………….…22



Хотима ………………………..……………………………...........23

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………..…..25

КИРИШ

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича «ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ»нинг мазмун ва моҳиятида қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустахкамлаш, аграр сектор экспорт салоҳиятини ошириш, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, унда озиқ-овқат экинлари турларининг улушини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимѐ, молиявий ва бошқа замонавий инфратузилма тизимини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг хосилдорлигини мўл ва маҳсулот сифати юқори ҳамда биотик ва абиотик омилларга бардошли янги селекция навларини яратишга катта эътибор бериб, соҳа мутахассислари олдига вазифа қилиб қўйдилар.

Республикамизда ғўза, ғалла экинларида йўлга қўйилган кенг қамровли ишлар мойли экин турларида ҳам ўз аксини топиши лозим. Ваҳоланки, республика аҳолисининг сифатли ўсимлик мойига бўлган талабини қондиришда мойли экинларнинг ўрни беқиѐсдир.

Мустақиллик йилларига қадар мойли экинлар фақатгина кичик майдонларда етиштирилиб, асосан табиий бўѐқлар ҳамда қисман чорвачилик учун ем-ҳашак етиштиришда қўлланилган бўлса, ҳозирда мойли экинлар мамлакат озиқ-овқат дастурига киритилиб, уларга эътибор ортди. Ушбу экин турларининг ҳосилдор, тезпишар, маҳсулот сифати юқори, турли абиотик ва биотик омилларга бардошли ҳамда республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашган янги селекцион навларини яратилиши, уларни қайта ишлашда механизациялаштириш ва автоматлаштиришда замонавий фан ютуқларини назарда тутган ҳолда чуқур тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Тошкент давлат аграр университети ректори, б.ф.д., академик Б.А.Сулаймонов [2]

Шу боисдан хам, бугун республика деҳқончилиги туб ўзгаришлар даврига юз бурди. Президентимиз Ш.Мирзиёев республикани иқтисодий жиҳатдан кўтариш учун биргина соя ўсимлигини етиштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ3144-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги [1. Ўз Р. Президентининг 2017 йил 14 март ПҚ-2832-сонли ва 2017 йил 24 июл ПҚ-3144сонли қарорлари.] каби бир қатор қарор қабул қилдилар.

Мавзунинг долзарблиги – Республикамизда озик-овкат базасини янада мустахкамлаш учун энг аввало оксилга, углеводларга ва юкори қувватга эга бўлган экинларни етиштиришни такомиллаштириш, уларни ўстиришни интенсив, индустриал технологияларга кўчириш ва янги экинларни танлашни такозо этади. Булар орасида шубхасиз соя ўсимлигига алохида ахамият берилиши зарурдир.

Соя қимматли озик-овкат ем-хашак ва техник максадларда кенг ишлатиладиган ўсимлик унинг таркибида 30-52 фоизгача оксил, 20-27% ёг ва 20-25 % углеводлар мавжуд. Соя донининг 1 килограмида 275 гр хазм бўладиган оқсил бор. Хеч қайси бир ўсимлик ўзининг оқсилга бойлиги, тўйимлилиги билан сояга рақобатчи бўла олмайди. Соя оқсилининг энг мухим хусусиятларидан унда лизин аминокислотасининг керагидан ортиқ бўлишидир 100 грамм соя оксилида 6 грамм лизин бор. У организмда тез хазм бўлади биологик жихатдан гушт ва сут оксилига жуда ўхшайди. Соя донидан мой, маргарин, пишлоқ, сут, ун, қандолат махсулотлари, консервалар ишлаб чиқилади. Ер юзида ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойининг 40% ини соя мойи ташкил қилади. [11]



Курс ишининг мақсади – Соя (Glicine hispida L.) ўсимлигининг ботаник тавсифини хамда биоэкологик хусусиятларини ўрганиб, ўзлаштириш.

Курс ишининг вазифалари:

- Дуккакдошлар оиласининг характерли белгиларини ўрганиш.

- Соянинг ботаник тавсифини ўрганиш (Glicine hispida L.).

- Соянинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш (Glicine hispida L.).



Курс ишининг объекти: Соя ўсимлиги (Glicine hispida L.).

Курс ишининг предмети: Соя ўсимлигининг ботаник тавсифи хамда биоэкологик хусусиятлари.

II. Асосий қисм.

1. Дуккакдошлар оиласи хақида умумий тушунча.

Дуккакли дон екинлари гуруҳи капалакгулдошлар (Papi- lionaceae) ёки дуккакдошлар (Fabaceae) оиласига кирадиган ўсимликларнинг жуда кўп турини ўз ичига олади. Булар дони ва вегетатив вазни таркибида оқсил моддалар кўп бўлиши, шунингдек, ўқ илдиз тизимида ривожланадиган ҳар хил шаклдаги ва турли катталикдаги тугунаклари ёрдамида азот тўплай олиши билан тавсифланади. Дуккакли дон екинларининг ҳаммаси морфологик жиҳатдан бир-биридан катта фарқ қилса ҳам талайгина умумий биологик хусусиятлари бор. Шунинг учун бу ўсимликлар икки йўл билан ўрганилади: дастлаб уларнинг умумий биологик хусусиятлари билан, кейин еса ҳар бир турнинг хусусиятлари билан алоҳида танишиб чиқилади. Дуккакли дон екинларининг уруғи ботаник жиҳатдан олгандан ҳақиқий уруғ бўлса, ғалла екинларининг меваси — дон ҳисобланади. Дуккакли дон екинларининг меваси аслида ҳаммага маълум дуккак бўлиб, унинг ичида уруғ туради. Дуккакларининг уруғи ташқи томондан қалин пўстга ўралган, баъзи дуккакларида бу пўстнинг юзи силлик, ялтироқ бўлса, бошқа (жайдари нўхат, оқбурчоқ, яъни кўк нўхат) ларда буришган бўлади. Уруғнинг ён томони сиртида ўзига хос тузилмалар бўлиб, улар систематик белги ҳисобланади ва ташқи кўринишидан бир-бирига ўхшаб кетадиган уругМами аниқлашни йенгиллаш- тиради. Уруғларнинг бир-биридан фарқ қиладиган тузилмаларининг бири-уруғ кертиги, яъни уруғ ривожланиб чиқадиган уруғ куртакка бирикадиган жойидир. Уруғ етилгандан кейин ана шу жойда дуккак палласидан ажралади. Ҳар хил дуккаклиларнинг уруғ кертиги катта-кичиклиги, ранги, шакли ва ҳолати билан бир- биридан фарқ қилади. У кутикула билан қопланмаган бўлади, шунинг учун уруғ бўктирилганда уша кертик орқали уруғ ичига сув киради. Уруғ кертигининг ўртасида кертик изи, яъни уруғкуртак толали найчалар боғламининг изи бўлади. Уруғ кертигининг бир учида уруққа кириш изи, яъни микропилеси уруғкуртак уруғланганда унга чанг найчасининг кириш жойини кўриш мумкин, иккинчи учида уруғкуртакнинг асоси бўлган халазани, яъни бўртиқча ёки доғчалар кўрини- шидаги тузилмаларни кўриш мумкин. Микропиле ловия уруғларининг кертигида яхши сезиладиган бўлади. Уруғ қобиғининг тагида муртак жойлашган. Дуккакли ўсимликлранинг уруғида ғалла екинлариники каби ендосперм бўлмайди. Муртак ривожланишининг бирламчи даврида зарур бўладиган озиқ моддалар унинг ўзида яъни муртакнинг уруғпалла баргларида тўпланган бўлади. Дуккакли ўсимликлар уруғининг муртаги уруғнинг иккита ярмидан иборат бўлган иккита уруғ палладан ташкил топган бўлиб, улар бир томондан очилади, иккинчи томондан еса уруғ кертиги ёнида туташган бойитади. Уруғпалалари уруғ кертиги билан туташган жойда муртак илдизчаси билан куртакча бўлади. Баъзи дуккакли екинлар уруғининг куртакчаси анча бақуwат ривожланади ва дастлабки иккита чинбарг ега бўлади, ўсимликнинг ўсиш нуқтаси шуларнинг орасида бўлади. Бундай уруғларнинг пўсти осон ажралади ва муртагининг барча қисми яхши кўриниб туради. Дуккакли дон экинларининг уруғи ташқи белгиларига қараб бир-биридан анчагина фарқ қилади.

Кўк нўхат (Pisum L).авлодига мансуб бўлиб, бир неча турни ўз ичига олади. Шулардан (Pisum L)., яъни екма маданий нўхат енг катта аҳамиятга ега бўлиб, кенг тарқалган ўсимликдир. Нўхатнинг бу тури бир неча кенжа турга бўлинади, шулардан енг асосий-субсп. сативум кенжа тури-оддий екма нўхат (кўк нўхат) ва субп. арвенсе кенжа тури-хашаки кўк нўхат (пелюшка)дир.

Жайдари нўхат (Cicer L) туркумига мансуб бўлиб, 27 та турни ўз ичига олади. Шулардан фақат битта тури — маданий жайдари нўхат енг кўп тарқалган. Маданий жайдари нўхат бир

йиллик ўт ўсимлик бўлиб, тупроққа 1—1,5 м гача кириб борадиган ўқ илдиз чиқаради. Пояси тўғри тирсаксимон ёки ётиқ, бўйи 25—27 см бўлиб, шохлаб ўсади, текислик-тепалик лалмикор йерларда поясининг бўйи ўрта ҳисобда 24 см боииб, 15 см дан 40 см гача ўзгариб туради.

Бурчоқ (China) —Lathyrus L. туркуми 200 дан ортиқ тур-ни ўз ичига олади. Шуларда асосан фақат биттаси-екма бурчоқ (Sativus L) екилади. У бир йиллик ўсимлик. Пояси тўрт қиррали, қанотли, ётиб ўсади. Барглари бир жуфт пацимон бўлиб, қанотчали узун бандлар чиқаради, учидаги баргчалари жин-галакка айланган, ўсимлик шу жингалак ёрдамида таянч-ларга чирмалашиб олади.

Ясмик Lens L. туркумига мансуб бўлиб, беш туми ўз ичига олади. Шуларнинг биттаси, яъни овқатга ишлатиладиган ясмиқ (Ervum Lens L), яъни хўраки ясмиқ (Lens Sulinaris) екилади. Хўраки ясмик бир йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 20—75 см га йетади. Пояси ингичка, егатчали, тўрт қиррали бўлиб, тўғри ўсади. Илдизи ўқ илдиз, суст ривожланган, барглари мураккаб жуфт пацимон, 2—8 жуфт овал баргчалари бор, жингалаклари билан тугалланади. Гуллари майда оқ, пушти бинафша рангда, калта бандли бўлиб, барг қултиқларида 1—4 тадан жойлашади. Дуккаклари майда, ясси, овал ёки ромб шаклида, 1—3 уруғли.

Ловия (Phaseolus. L.) . туркумига мансуб бўлиб, 200 тур- ни ўз ичига олади, шулардан 20 таси екилади, қолганлари ёwойи ҳолда ўсади. Ловиянинг барча тури келиб чикишига қараб икки гуруҳга: Aмерика ловияси ва Осиё ловиясига бўлинади. Бу гуруҳлар уруғининг йирик-майдалигига қараб бир-биридан фарқ қилади. Aмерика ловиясининг уруғи йирик бўлади, лекин уруғи бир қадар майда бўладиган шакллари ҳам учрайди. Осиё ловиясининг уруғи майда бўлади.

Осиё мамлакатларида, шунингдек, Ўрта Осиёда кенг тарқалган.

Мош. Phaseolus aureus Piper. Ўзбекистонда суғориладиган ерларга биринчи ва иккинчи екин сифатида (ангизга) екилади. Aмерика ловияларидан фарқ қилиб, мошнинг дони фақат озиқ- овқатга ишлатилмасдан, балки ҳайвонларга ва паррандаларга ҳам берилади. Мошнинг кўк пояси, пичан, похоли ҳайвонларга яхши озуқа бўлади. Мош енг яхши кўкат ўғитдир. Мош бир йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ўқ илдиз бўлиб, яхши ривожланади. [14]

Дуккакдошлар орасида энг ахамиятлиси бу соядир. Президентимиз экологик ҳолатни яхшилаш, ер сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, тупроқ унумдорлигини ошириш, шароитга мос қишлоқ хўжалиги экинларини иқлимлаштириш ва соячиликни ривожлантириш катта иқтисодий самара беришини ва фермерлар бугунги замон талабидан келиб чиқиб мойли экинларга эътибор бериш лозимлигини таъкидламоқдалар. 2017 йилда мойли экинлардан соя ўсимлиги асосий экин сифатида, кунгабоқарни ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида жойлаштириш ҳисобига ёғ-мой корхоналарининг хом-ашё базасининг ривожланишига эришилди.

Соя экини бўйича 2017 йилда, жами 21,8 минг гектарга, 35,9 минг тонна соя дони сотиб олиш учун 5731 та фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилди. Шундан асосий майдонга 8,0 минг гектар, 14,2 минг тонна соя дони сотиб олиш учун 2211 та фермер хўжаликлари ва ғалладан бўшаган такрорий майдонларга 13,8 минг гектар, 21,7 минг тонна соя дони сотиб олиш учун 3520 та фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланди. Республикада 2018 йилда жами 89,2 минг гектар майдонга мойли экинлар экилиши режага киритилган бўлиб, жумладан, ушбу майдонда 18,5 минг гектарда асосий майдон соя ўсимлигига тегишлидир. 2023 йилда жами 120,0 минг гектар суғориладиган ва лалми майдонга мойли экинлар экилиб жами 147,1 минг тонна ҳосил олиниши режалаштирилган. Хом -ашё миқдорининг кўпайиши хисобига ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қуввати ошишига эришилади.

Соя навларининг ҳосилдорлиги навларига ва экиш муддатига қараб ўзгаради. Эртапишар навлари 15-17ц/га, ўртапишар навлари 28-32ц/га, кечпишар навлари 35-38 ц/га ҳосил беради. Дунё бўйича бир гектар майдондан 75-78 центнер дон хосили олган фермер хўжаликлари маълум. Бу ўсимлик ўр- тача шўрланган майдонларда ҳам яхши ўсиб28-30 центнергача хосил беради. Шунинг учун Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухора, Сирдарё,Жиззах, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда экиш яхши самара беради. [6] Соя қимматбахо универсал маданий ўсимликдир.

Соянинг дони таркибида 17-26 фоиз ёг, 36-48 фоиз оксил ва 20 фоиздан зиёд углеводлар мавжуд. Соя ёги ярим қурийдиган (йод сони 107-137), таркибида юқори миқдорда физиологик актив ёг кислоталарни борлиги билан ажралиб туради. (ленол, олеин, линолеин ва х.)[5]

Оқсилнинг сифатига кура соя бошка кўп усимликлардан, шу жумладан, мойли ва ғалла ўсимликлардан анча юкори туради. Соя оқсили организм томонидан енгил хазм бўлиб, биологик қийматига кўра хайвон оксилигига якин туради. Оксил тақчиллигини бартараф этиш борасидаги муаммони хал этишда сояга катта ахамият берилмокда. Асосан сахароза кўриниши холатида бўлган соя донидаги углеводлар сувда деярли тўлиқ эрийди.

Соя дони таркибида катта микдорда А,Д,Е,С витаминлар мавжуд. В витамини эса сигир қуруқ сути таркибидан кўра 3 марта, В витамини буғдой дони таркибидан 6 маротаба кўпдир. Шунингдек, соя донида органик моддалар (калий, кальций) хамда фитин моддаси кўпдир. Бир килограмм соя дони таркибида 320-450г протеин, 21,9 г лизин, 4,6г метионин, 5,3 г цистин, 4,3 г триптофан, 25,6г аргинин, 7,6г гистидин, 26,2г лейцин, 17,6г изолейцин, 17г фенилаланин, 12,7г треонин, 18 г валин мавжуд. Соя донини кимёвий таркибини турли хиллиги уни озиқ-овқат, техник озуқа мақсадларида ишлатилишига имконият беради.[5]

Дон-дуккакли экинлардан энг қимматбаҳоси соя ҳисобланади. Унинг уруғидан асосан озик-овкат сифатида истеъмол қилинадиган тўйимлилиги юқори, мазали мой олинади. Соя уругининг таркибида 36—48% қимматбаҳо оқсил, 20—25% мой, минерал моддалар, витаминлар (С. В. К) бор. У зиғир, пахта мойидан яхширок Маргарин тайёрлашда кенг кўлланилади. Тозалаб олингандан қолган қисми совун, глицерин, буёқ ишлаб чиқаришда ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади. Шунингдек, соя тўқимачилик пластмасса ишлаб чикариш саноатларида ҳам кенг кўлланилади. Соянинг уруғидан консерва қилинади, кайнатилган қовурилган ҳолда истеъмол килинади.

Соянинг уруғидан ун қилинади, у буғдой унига 20—25% қўшилганда ноннинг сифатини, тўйимлигини яхшилайди. Соя унидан турли хил макаронлар, пишириқлар тайёрланади. Соянинг уруғидан ёки мойи олингандан кейин қолган кунжарасидан сут тайёрланади, уни янгилигида истеъмол қилинади ёки ачитиб қатик, кефир, сир, бринза каби маҳсулотлар килинади. Соянинг кунжарасида 45—50%, унида 40—45% оқсил бор. Кўк масса учун соянинг сербарг навларини экиш лозим. Уларнинг кўк масса ҳосили гектаридан 250— 300 ц. ташкил қилади.

Соя дуккакли, қатор ораликдари ишланадиган ўсимлик бўлганлиги учун кўпгина экинларга экин олди экини ҳисобланади. Соянинг ватани Жануби-Шаркий Осиё (Хитой, Корея, Хиндистон, Япония) ҳисобланади. Соя Ўзбекистон шароитида гектаридан 30—40 ц ва ундан кўп ypyғ ҳосил беради.

Соя бир йиллик ўсимлик, баландлиги 70—80 см 100—150 см гача барглари йирик, гуллари шингил (3—8) гул), дуккакларида 2—4 тагача ypyғ бўлади. Битта ўсимликда 50 тадан 350—400 тагача дуккаклар ҳосил бўлади. Поя, барг, гул, дуккаклари калин тукланган. 1000 уруғининг массаси соянинг тур-хилларига караб, 50—400 г ни ташкил қилади.

Соянинг тўртта тур-хиллари маълум: 1) Манжурия-уруғлари майда узунчок шаклда, жигарранг, 1000 дона уруғининг массаси 70—90 г; 2) Хитой —уруғлари майда ўртача. 1000 дона уруғининг массаси 100—130 г; 3) Корея — уруғлари 150—400 г; 4) Хиндистон уруғи 100—200 г. Соянинг «Ўзбекистон-2», «Ўзбекистон-6» ва бошқа навлари экилади. Соя иссиққа, намликка талабчан. Уруғлари 6—8°С да уна бошлайди. Соянинг курғокчиликка чидамлилиги маҳаллий нўхат ва чинаникига нисбатан пастрок. Гуллаш даври 45—50 кун давом этади. Бутун вегетация даври унинг навларига караб 75 кундан 180 кунгача давом этади. Соя тупрок унумдорлигига, сувга, озик моддаларга иссиқликка талабчан. [12]

Соянинг ўсиши ва ривожланишида экологик муҳит омилларининг ўрни беқиёс. Ўзбекистонда соя майдонларини кўпайтириш имконияти чегараланганлиги шу билан изоҳланадики, ушбу ўсимлик қишлоқ хўжалиги экини сифатида қурғоқчил ва шўрланган кўпгина минтақаларда етиштириш учун мослашмаган, бундай жойларда соя юқори ҳосил бермайди. Муҳит омиллари соя навларининг ўсиши ва ривожланиш босқичларида оптимал даражада бўлиши ва соя ўсимлигига ҳарорат, намлик, ёруғлик, тупроқ, омили хам муҳим аҳамиятга эга. Экосистемалар, шу жумладан, агроэкотизимлар маҳсулдорлиги ва барқарорлигини оширишда муҳит омилларининг ўрни беқиёсдир. Экологик муаммолар кучайиб бораётган бир даврда соянинг қурғоқчилик ва шўрга чидамли навларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш бугунги кун селекциясининг асосий вазифаларидан биридир.[7]

Микроэлементлар соя ўсимлигининг фотосинтетик фаолиятига таъсир кўрсатиши аниқланди ва ўрганилган меъёрлари бўйича ҳар хил натижа олинди. Энг юқори кўрсаткичлар олтингугурт ва марганецнинг кам ва ўрта меъёрларида, темир элементининг фақат кам меъёрида олинди ва шу меъёрларни ишлаб чиқаришга тавсия этиш мумкин.[8]

Туганак бактериялар билан соя уруғлари экишдан олдин ишланганда битта ўсимликдаги туганаклар сони Нитрофорте –Ж, Нитрофорте-П билан ишланган уруғлардан ҳосил бўлган ўсимликларга нисбатан 1.5 -2 баробар камайиши, назорат, Ризовит-АКС, Ризоазот билан ишланган ўсимликларда туганак бактериялар ҳосил бўлмаганлиги қайд этилди.[9]

Д.Ё.Ёрматова, З.Кузметов ларнингтажрибаларига кўра: кейинги йилларда соя навлари ҳосилдорлигига турли хил стимуляторларнинг таъсири ўрганилмоқда ва ижобий натижалар олинмоқда. 2019 йилда Полимерлар кимёси ИТИ олимлари билан ҳамкорликда уч хил хитозан препаратларини олдик. Препаратлар хитозан, нанохитозан ва наноаскорбатхитозанлар бўлиб, улар билан соя навларини уруғларни экишдан олдин ишлаб экилди. Тажрибада Орзу нави назорат нав сифатида , Селекта 302, истиқболли Маданият “Б” ва қозоқ селекциясига оид Нена навлари ўрганилди.

Стимуляторлар суюқ бўлиб бир гектарга сарфланадиган уруққа 0,5 литр препарат аралаштирилди ва бироз селгитиб уруғлар экилди. Тажрибаларни натижалари биринчи йилдаёқ сезилди. Нанохитозан препаратимизни соя навларининг ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига ижобий таъсири ҳосилни йиғиб олганда маълум бўлди.[6]

Г.Ишонқулова, С.Бўриева [4] ларнинг хулосаларига кўра уруғнинг униш энергияси ва унувчанлик уруғнинг физиологик тиним даврига боғлиқлигини такидлайди. Агрономик жихатдан мақбул бўлган структурали тупроқлар миқдори намуна олинган қатламларда вегетация бошига нисбатан вегетация охирида тупроққа 30 см гача ишлов бериб такрорий экинлар етиштирилганда 10 % гача яхшиланганлиги аниқланди. [13]





2. Соянинг ботаник тавсифи.

Соя ўсимлигининг ботаник тавсифи. Соя (Glicine hispida L.) дуккакдошлар оиласи (Fabaceae) соя (Glicine) туркумига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, бутун дунёда кенг тарқалган қадимий экинлардан ҳисобланади. Соянинг ватани Жануби-Шарқий Осиё ҳисобланиб, бундан 6 минг йиллар аввал ҳам Хитойда экилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Ҳозирги кунда 2500 дан ортиқ навлари бор. Соя ўсимлиги навига, етиштирилаётган тупроқ ва иқлим шароитларига боғлиқ ҳолда паст ёки узун бўйли бўлади.

Илдизи: кучли ривожланган ўқ илдиз бўлиб, тупроққа 2м гача чуқурликка кириб боради аммо илдизнингасосий қисми 50см қатламда жойлашади. Соя илдизи кучли даражада шохланиб, тармоқ илдизлар тизимини шакллантиради ва улар соя илдизининг 52-64 фоизини ташкил этади ва ўсимликда уруғ шакллангунга қадар ўсади.

Кўп йиллик тажрибаларимиздаги соязорларда ўстирилган ўсимликларда агар уруғни экишдан аввал бактериал ўғитлар (Rizotorfin, Rizofium, Nitrogin)лар билан бойитилмасдан экилган бўлса ёки аввал шу тартибда бойитилмаган уруғ экилган ҳар қандай тупроқда ўстирилган соя ўсимлигининг илдизларида азот тўпловчи туганаклар деярлик кузатилмади. Демак, соя экиладиган тупроқларда Rizobium Japonicumни рассаларини ҳосил қилиниши муҳим ҳисобланади. Соя, асосан, тик ўсувчи ўсимлик бўлиб, унинг ётиб ўсувчи ҳамда чирмашиб ўсувчи шакллари ҳам учрайди. Соя ўсимлигининг бўйи (30-200 см) турлича бўлганидек, поясининг йўғонлиги ҳам турличадир.



Пояси: Айрим навларида поянинг йўғонлиги 3-5 мм бўлса, бошқалариники 9-11 мм, баъзи навларида ҳатто 20-22 мм ни ҳам ташкил этади. Пояси ингичка соя навлари ётиб ўсишга мойил бўлади. Янги ўсиб чиққан соя ниҳолларининг гипокотиллари яшил ёки бинафша рангларда бўлади. Кўпинча, пояда яшил ранглар кучли (тўқ) бўлса, соянинг гуллари оқ рангда, пояда оч бинафша ранглар кўзга ташланса, гуллари бинафша рангда бўлади. Кўпчилик соя навларининг поялари оч қўнғир рангли туклар билан қопланган. Агарда пояда туклар сийрак бўлса, касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамсизроқ бўлади. Туклар ўсимлик учун, асосан, ҳимоя вазифасини бажаради.

Асосий поядаги ён шохлар турлича - 3-15 см оралигида шаклланади. Одатда, биринчи ва иккинчи тартиб ён шохларининг жойлашиши ўсимликнинг генотипига ва етиштириш шароитларига боғлиқ бўлади. Биринчи тартиб ён шохлар жуда кўп дуккаклар ҳосил қилади, аммо уларнинг анча қисми поянинг юқори қисмидаги дуккаклар пишиб етилгунига қадар тўкилиб кетади. Ён шохларининг жойлашишига қараб, соя 10 поясининг туклари ҳам тарқоқ, ярим тарқоқ ва йиғма ҳолда бўлади. Дуккаклари ҳам ён шохларининг жойлашишига қараб, ғуж ёки тарқоқ бўлади.

Соянинг пояси айрим навларида энг юқори шингил гуллари дуккак ҳосил қилганидан сўнг, ўсишдан тўхтайди; баъзи навларида эса дуккаклари пиша бошлагунча ўсаверади. Соя ўсимликлари поялари бўйининг ўсиш характерига қараб, тугалланган, оралиқ ва тугалланмаган шаклларда бўлади. Тугалланмаган пояда юқори қисмида барглар, баргларнинг остида дуккаклар жойлашади. Оралиқ пояда дуккаклар билан бир қаторда, кичик барглар ҳосил бўлади. Тугалланган пояда дуккаклар билан йирик барглар бир хил баландликда жойлашади. Дуккаклар пиша бошлаганида, ўсимлик пояси сариқ, оч қўнғир ёки малла ранг тусга киради.

Соя ўсимлиги поясининг йўғонлиги, узунлиги ҳамда бўғин оралиқларининг катталиги ва уларнинг сони ўзгариб туради. Бу ўсимликнинг генотипига (навига) ва соя етиштирилаётган табиий-иқлим шароитларига (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва тупроқ унумдорлиги, озиқ моддалар миқдори, экиш муддатлари ва ҳоказо) қараб, ўзгариб боради. Соянинг илдиз тизими яхши ривожланган, ўқ илдизи тупроққа 1-1,5 метр чуқурликкача кириб борадиган ўсимликдир. Ўсимликнинг илдизи, асосан, тупроқнинг ҳайдалма қатламида ривожланиб, жуда кўп миқдорда ён илдизлар ҳосил қилади.

Соя уруғлари униб чиққанидан 8-12 кун ўтгач, асосий илдизда дастлабки туганаклар пайдо бўла бошлайди. Туганакларнинг миқдори ва катталиги ўсимликларнинг генотипига, тупроқдаги микрофлорага ва унинг унумдорлигига ҳамда соя уруғларини экишдан олдин нитрогинизация қилинишига боғлиқдир. Туганак бактериялари ҳаводаги молекуляр азотни ўзлаштириб, ўсимликнинг азотга бўлган эҳтиёжини таъминлайди ва тупроқни азотли бирикмалар билан бойитади.

Барглари: Соя ўсимлигининг барглари мураккаб бўлиб, барг бандига учта баргча жойлашиб, улар пояда навбат билан жойлашади . Баргларнинг 11 шакли турлича - ланцетсимон, юраксимон, овал ва думалоқ кўринишда бўлади. Баргларнинг шакли ва ўлчамлари ҳарорат, ёруғлик, намлик ва озиқланиш каби омилларга боғлиқ бўлади. Баргнинг узунлиги соянинг навига ва ўсиш шароитларига қараб, 5-10см, эни эса 3-10см бўлади, баргбандининг узунлиги турли навларда турлича: 9-25 см, йўғонлиги 0,2-0,6 см гача етади. Бир туп ўсимликда 20-40 та ва ундан ортиқ барг бўлиши мумкин. Барг юзасининг текис, қалин ёки юпқа, юмшоқ ёки қаттиқ бўлиши, асосан, ўсимликнинг генотипига боғлиқ бўлади.

Соя баргларининг яна характерли хусусияти шундаки, дуккаклари пишиб етилиши билан, ранглари сарғайиб, бирин-кетин табиий равишда тўкилади. Гуллари: Соянинг гуллари жуда майда бўлиб, барг қўлтиғида жойлашади. Соянинг тўп гули шингил кўринишда бўлади. Барг қўлтиғидаги гуллар сони 20-24 тани, ҳар бир гулнинг ҳажми 5-6 мм ни ташкил қилади. Гул косаси 5 та, шундан иккитаси қўшилиб ўсади, пастки учтаси алоҳида ривожланиб, қўшилиб ўсган гул косаларидан кўра узунроқ бўлади. Гултожибарглари оқ ёки бинафша рангда бўлиб, энг юқори гултожи барги елкан, икки ён томонидаги гултожибарги қанот, икки пастки барглари қайиқча деб аталади. Елкан гултожибаргнинг ранги қанот ва қайиқча гултожибаргларига қараганда тўқроқ ва ўлчамлари ҳам каттароқ бўлади. Қайиқча барглари қўшилиб ўсиб, ўртаси бир оз букланган.

Оталиқ чангчилари 10 та, шундан 9 таси қўшилиб, биттаси алоҳида ўсган. Чангдонлари 3-4 уялик, улар узунасига ёрилади. Чанглари ёпишқоқ, сариқ рангда, уруғдони узунчоқ шаклда бўлади . Соянинг гуллари майда, кўримсиз бўлиб, ҳашаротларни ўзига жалб қила олмайди. Соянинг гуллари ўзидан чангланади, аввал, чангланиб, кейин очилади. Ўсимликларнинг гуллаши 6-10 та барги шаклланиши билан бошланади.

Соя ўз-ўзидан чангланадиган ўсимликдир. Ўсимликнинг гуллаш даври соя навларида узоқ чўзилиб, соянинг эртапишар навларида 17-30 кунгача, кечпишар навларида эса 60-80 кунгача давом қилади. Соя ўсимлиги дуккакларининг шакли турлича бўлади: тўғри, букилган, ўроқсимон, қабариқ, узунлиги 3-7 см, эни 0,5-1,5 см гача етади. Дуккакларда уруғлар 1-4 та, кўпинча 2-3 та бўлиб жойлашади. Дуккакларнинг сони бир туп ўсимликда 10 тадан 200-350 тагача бўлиши мумкин. Дуккакларнинг сони, аввало, унинг генотипига ҳамда табиий шароитларга боғлиқ. Соянинг дуккаклари пишганда оч сариқ, кулранг сариқ, оч қўнғир, тўқ кулранг ва қўнғир қорамтир рангларда бўлади. Ўсимлик поясида пастки дуккакларнинг жойлашиш баландлиги ҳам соя навининг хусусиятлари ва иқлим шароитларига қараб, турлича бўлади. Барг қўлтиғида дуккаклар сони 1-3 тадан 8-12 тагача жойлашади. Соя дони (уруғлари) нинг ранги сариқ, оч яшил, оч қўнғир ва қора тусда бўлади. Уруғларнинг катталиги ҳам ўзгарувчан бўлиб, 1000 дона уруғнинг оғирлиги ўртача 80 дан 250 г гача келади . Соянинг уруғлари думалоқ, овалсимон, чўзинчоқ, қабариқ шаклларда бўлади. Соя дони уруғ қобиғи, уруғпалла ва муртакдан иборат.

Вояга етган ўсимликнинг катталиги генотипига ва муҳит омилларига боғлиқдир. Соянинг уруғи уч қисмдан иборат: уруғ қобиғи, муртак ва уруғпалла. Уруғпалла соя уруғининг асосий қисмини ташкил қилиб, ўсимтани деярли икки ҳафтагача озиқ элементлари билан таъминлайди. Соянинг униб чиқиши уруғларининг бўкишидан бошланади: уруғ оғирлигининг 50% гача сувни шимиб олади. Ортиқча намлик эса унувчанликни пасайтиради (уруғнинг нафас олишига салбий таъсир қилади) . Соя уруғларининг униб чиқиши учун минимал ҳарорат 6-8˚С атрофида бўлиши керак. Хона шароитида оптимал ҳарорат 20-240 С бўлганида, 2-3 кун ичида уруғлар 90-100% униб чиқади. Тупроқда уруғ униб чиқиши учун зарур шароитлар етарли бўлганида, 5-7 кун давомида майсалар кўринади. Дала шароитида унувчанлиги юқори бўлиб, 70-80% гача етади. [10]

Меваси: кўп (1-4) уруғлик дуккак бўлиб, соя гуллагандан кейин 11-14 кунларидан бошлаб шаклланиб аста секин катталашиб боради. унинг шакли, катталиги, энг аввало ранги кабилар муҳим нав белгиларидан ҳисобланади. Дуккаклар, пергамент, қавати хар-хил даражада ривожланган, тасбеҳсимон кўпинча ярим эгилган, тўғри ҳанжарсимон шаклга эга навларга боғлиқ равишда ясси, қабариқ кўринишлик чатнашга мойил, кам чатнайдиган ва чатнамайдиган бўлиши мумкин. Дуккакларни катталиги унинг жойлашган ўрнига, навга боғлиқ равишда узунлиги 2,5-6,5см кенглиги 0,5-2,2см гача боради. Дастлабки дуккаклар поянинг қанча юқори қисмида16-22 см да жойлашса ҳосилни механизимлар билан йиғиб олишга қулайлик яратилади ва ҳосилни исрофгарчилигини олди олинади. Бунда кўчат қалинлигини оптимал бўлиши энг зарур ва муҳим ҳисобланиб, сийрак ўстирилган соязорлардаги ўсимликларнинг дастлабки дуккаклари ерга жуда яқин 8-10 смда жойлашади, кўчат қалинлиги етарли бўлганда бу кўрсаткич 18-22см гача юқорига кўтарилади.[10]

Айниқса сояни такрорий экин сифатида ўстирилганда поядаги дастлабки дуккакларни жойланиши пасаяди, сабаби иссиқликни етарли бўлиши ўсимликни ривожланиш босқичларини яъни гуллашни тезлаштиради. Шунинг учун такрорий экилган сояларни имкони борича тўла ундириб олишга ҳаракат қилиниши кўчат сони гектарига 350-400 минг тупдан кам бўлмаслиги мухим. Уруғи: нав хусусиятларига кўра ҳар хил оқ-сариқ, сариқ, сутрангли, қизғишқўнғир, яшил, чипор, қора ранглик пўстли, шарсимон, юмолоқ, буйраксимон, Соя уруғи уруғ пўсти 7,3% уруғ паллалари 90,3% ва уларнинг ўртасидаги уруғ муртагидан 2,4% ташкил топган, тухумсимон шакллик, катталиги 5,0х5см дан 8,5х6,5см гача бўлган дон.

Унинг уруғ қопчиғининг ранги, шакли, катталиги сингари белгиларига кўра навларни ажратиш қулай. Соя уруғининг йирик майдалигига кўра 6 гурухга ажратилади: -жуда майда уруғлар 1000 донасини вазни 40-90г. -майда уруғлик 1000 донаси 100-140г. -ўртача уруғлик 1000 донаси 150-200г. -йирик уруғлик 1000 донаси 200-250г. -жуда йирик уруғлик 1000 донаси 260-300г. -ўта йирик уруғлик 1000 донаси 300-425г.

3. Биоэкологик хусусиятлари



Соянинг иссиққа бўлган талаби. Репродуктив органларнинг шаклланиши (21-ЗЗС) хамда гуллаши (22-25 С) энг юқори бўлади. 17 С дан паст хароратда гуллаш тўхтайди. 18-25 С даги иссиклик юкори хосилдорликнинг гаровидир. 35 С дан юкори бўлган хароратда ғунча ва гулларнинг тўкилиши кузатилса, уруғнинг етилиши хароратнинг 10-14 С га тушиб кетганидан тўхтайди. Туганаклар 22-25 С хароратда яхши ривожланади. Донда ёғнинг тўпланишида 12-26 С харорат энг мақбулдир. Вегетациянинг иккинчи даврида хароратнинг ошиб кетиши ёғларнинг синтезини кучайтиради, углеводлар микдорини камайишига олиб келади.

Соянинг намликка бўлган талаби. Донли ва дуккакли экинлар ичида соя сувга нисбатан талабчандир. Соядан юқори хосил олиш учун унинг намга бўлган талабини тўлик қондириш керак. Бир гектар ерга экилган соя вегетация даврида 3200 м дан 5500 м гача сув сарфлайди.Унинг транспирация коэффиценти еиштириладиган шароитига караб намлик юқори бўлган жойларда 400 дан 800гача, намлик миқдори кам бўлган жойларда 500-700 гача бўлади. Дон-дуккакли экинлар ичида биргина соя намлик нисбатан юкори бўлган холларда хам ўса олади. Лекин бутун вегетация давомида сувни бир хил кўп талаб қилавермайди.

Олимларнинг фикрича сувга бўлган талаб уруғнинг бўртиш, униб чиқиш учун қуруқ вазнига нисбатан 130-160 фоиз сув кўп талаб килади ёки шунча сувни ўзига сингдириб олади. Вегетациянинг бошланғич фазаларида униб чикиш, биринчи уч кулок барг чикариш ва ғунчалаш вактида соя сувни камроқ талаб килади. Гуллаш бошланиш билан сувга бўлган талаби кескин ошади. Гуллаш, дуккак хосил бўлиш, дуккакларнинг тўлиши, етилиши фазаларида бутун вегетация даврида сарф бўладиган сувнинг 60-70 фоизи фойдаланилади. Шунинг учун гуллаш ва дуккак хосил килиш даврида ўсимликнинг сувга бўлган талаби кондирилмаса, хосил кескин камаяди. Гуллаш давридаги курғокчилиқ хосилдорликни 50 фоизгача камайишига олиб келади. Тупрокнинг илдиз таркалиши жойидаги ўта намлик хосилдорликни камайишига олиб келади.



Соянинг минерал озиқлантиришга бўлган талаби. Кўп микдорда ер устки массаси ҳосил қилиши, шунингдек таркибида юкори ёг ва оксиллар бўлган донларни ҳосил қилиши туфайли соянинг минерал ўғитларга талаби хам юкоридир. Хар гектаридан 1,8т дон ва 1,6т сомон хосил килиш учун 150-160 кг азот, 60-65 кг Р О, 110-120 кг К О ва 120-140 кг кальций сарфланади. 1 тонна донни (уруғни) ҳосил қилиш учун сарф куйидагича бўлади (кг хисобида): азот 80-85, Р О 36-40, К О 60-65 кальций 70-80. Соянинг вегетация давомида озик элементларга булган талаби хар хилдир. Соя азот, фосфор ва калийни гуллаш фазасидан дуккакларнинг тўлишиш давригача энг кўп микдорда ўзлаштирилади.

Ўсимлик ўз навбатида фосфорли ўғитларга хам вегетациянинг бошларида талабчан бўлади, чунки бу вактда бўғимлар, шохлар ва гуллар шаклланаётган бўлади. Бу борада Г.С.Посыпанов, П.П.Вавилов[3]лар маълумотларига кўра соя ўсимлиги ҳар бир центнер дон ва шунга яраша поя ва бошқа қисмларини шакллантириши учун, тупроқдан 8.0-9.0 кг азотни, 3.6- 4.0 кг фосфорни, 6.0-6.5 кг калийни ва 7.0-8.0 кг кальцийни олиб чиқиб кетади.

Шунга кўра, олинадиган ҳосил асосида ҳисоблаб чиқарилган маъданлик ўғитлар меъёрини кўпинча (N60P90K60 кг/га) фосфор ва калийларни йиллик меъёрини шудгор остига камида 28-32 см қатламга кўмиш керак, акс ҳолда ўсимликлар ўғитга мухтож бўлиб ўсади, кўзланган ҳосилни тўплай олмайди, чунки ўсимликни илдизи чуқур қатламда жойлашади. Азотли ўғитни эса, агар уруғни биоўғит (Rizotohfin) билан бойитиб экилса, (шундай экиш шарт) йиллик азотлик ўғит меъёрини гектарига 25-30 кг ҳисобидан оширмасдан ва бу ўғитни соя майсаларида 1-2 та учталик барг чиқаргунча бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Бордию, соя уруғлигини биоўғит (Rizotohfin)сиз экилган бўлса, ҳар гектарига 65-75 кг азот ҳисобида ўғитни 2 мартага бўлиб озиқлантирилади; биринчи марта ўсимликлар шохлагунча, яъни 3-4 та 3 талик барг чиқаргунча, иккинчи марта эса ўсимлик тўла шоналаганда камида 12-14 см чуқурликка ўғит берилиб, ўғитни ундан кеч берилиши ўсимликни ғовлатади, ўсув даврини кечиктиради, дон ҳосилини камайтиради, азотли ўғитлар меъёрини 150-200 кг гача оширилиши ҳаражатларни оширади, лекин соянинг дон ҳосилини оширмайди.

Озиқаларни ўсимликни ўсув давридаги сарфланиши ҳар хил бўлиб, униб чиқиш-гуллашгача азотни 15,0 фоиз, фосфорни 16,0 фоиз, калийни 26 фоиз ўзлаштирса, гуллаш-дуккаклаш даврида азот ва фосфорни 80 фоизини, калийни 50 фоизини ўзлаштиради, озиқаларни қолган қисми ўсимликни пишиш босқичида ўзлаштирилади.

Соянинг азотга бўлган критик даври ўсимликни ғунчалаш-гуллаш босқичи ҳисоблиб, азотга бўлган талабини, маълум қисмини тупроқда қулай шароит яратилганда, туганак бактериялар туплаган биологик азот ҳисобидан ҳам қоплаши мумкин, аммо бунинг учун соя уруғини Rizobium билан бойитиб экилиши, тупроқнинг ҳаво, сув режимлари ўсимлик талаби даражасида бўлиши шарт.

Тупрок таркибига бўлган талаби. Сояни тупроқ унумдорлиги турлича бўлган ерларда ўстириш мумкин. Соя кислотали, кучли шўрланган ёки ботқоқланган тупроклардан ташқари, бошқа ерларда ўсаверади. Сояни ўстириш учун қора, қизил, реакцияси р Н 6,5 бўлган ерлар қулай хисобланади. Соя турли тупроқларда ўса олишдан катъий назар, унинг механик таркиби енгил, унумдор, ғовак чириндиларга бой тупроққа экилганда хосилдорлик ва унинг сифати яхши бўлади.

Ёруғликка бўлган талаби. Соя қисқа кун ўсимлиги. қисқа кунда сояни ривожланиши тезлашади, катта бўлмаган вегетатив масса шаклланади, ўсимликни баландлиги пасаяди. Ёруглик соянинг ўсишида асосий рол уйнайди. Барча қисқа кунли ўсимликлар хаётида бу омил асосий хисобланади.

Соя ёруғликнинг сифати ва интенсивлигига талабчандир. Қизил ранг гуллашни секинлаштиради. Узун тўлкинли нурлар баъзи вегетатив фазаларнинг бошланишни тўхтатиб турса, қисқа тўлкинлилари тезлаштиради. Дуккакларнинг хосил бўлиши, шаклланиши даврида ёруғликнинг етишмаслиги уларнинг тўкилишига олиб келади.

Ёругликка юкори таъсирчанлиги сабабли, соя ўсимлигини қалин экилиши хосилдорликка қаттиқ таъсир кўрсатади. Ўсимлик қисқа кунда етиштирилганда гуллаш фазаси тез бошланади, акс холда гуллаш муддати орқага сурилиб кетади ва баъзан кечпишар навлар хатто гулламай кўяди. Энг асосийси, вегетация даврининг чўзилиб кетишига олиб келади. Кўпгина соя навлари учун 13-16 соатлик ёруғлик узунлиги қулай (оптимал) ҳисобланади. Турли соя навлари ёруғлик, кун узунлигига турлича талабда бўлади. Масалан, эртапишар соя навлари ёруғликка нисбатан камроқ талабчан, ўртапишар ва кечпишар навлари эса анча талабчан бўлади.

Хотима

Соя ўсимлиги –озиқ-овқат, ем-хашак ва техник мақсадларда кенг ишлатиладиган, қўлланиладиган ўсимлик. Соядан ривожланган мамлакатларда 250 хилдан ортиқ турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Соянинг қимматлилиги унинг дони таркибида 3545% оқсил, 22-23% тўйимлилиги юқори бўлган мой, 25% углеводлар ва бир қанча витамин, минерал моддалар мавжудлигидадир.

Деҳқончиликда соя ўсимлигининг яна бир муҳим хусусияти унинг алмашлаб экишдаги ўрнидир. Барча дуккакликлар сингари соя илдизида ҳам тугунак бактериялар ривожланади.

Соя дуккакдошлар оиласига – Glicine hispida L.авлодига мансуб бир йиллик ўт-ўсимлик, илдизи ўқилдиз, пояси тик ўсувчан, барглари мураккаб – уч қўшалоқ, меваси дуккак, дони йирик, буйраксимон шаклда, ҳар хил рангда., кўпроқ оч-сариқ, сариқ рангда бўлади.

Сояни ҳосил кўрсаткичларига ўсимликлардаги дуккаклар сони, битта дуккакдаги уруғлар сони, битта ўсимликдаги уруғлар оғирлиги ва 1000 дона уруғнинг вазни асосий ҳосил кўрсаткичлари бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари ўсимликларнинг бўйи, ён шоҳлар сони, барглар сони ҳам ҳосилдорлик кўрсаткичларнинг асосий манбаси бўлиб хизмат қилади.

Соя етиштириш мавсумий бўлганлиги сабабли, уни маълум вақтгача сақлашни тақозо этади. Гарчанд, дон махсулотларини саклаш бўйича жуда кўп асрлик тажриба тўпланган бўлса-да, хозирда уни саклашдаги нобудгарчилик 10-15% ни ташкил қилади. Шу сабабли дон махсулотларини саклаш жараёнида сақлашнинг биологик асосларига, яъни сақлашда кечадиган физиологик, биологик жараёнларни билиш ва уларга тўлиқ амал қилиш зарур. Замонавий технология ва техникадан фойдаланиш, унинг нобудгарчилигини анча камайтиради, махсулот сифатини бирмунча яхшилайди.



Фойдаланилган адабиётлар.

1. Ш.М.Мирзиёев. Ўз Р. Президентининг 2017 йил 14 март ПҚ-2832-сонли ва 2017 йил 24 июл ПҚ-3144сонли қарорлари

2. Б.А.Сулаймонов Тошкент давлат аграр университети ректори, б.ф.д., академик. Мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлаш: ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАМИ. Сўз бошидаги нутқи.2018 йил 21 апрель.

3. Г.С.Посыпанов, П.П.Вавилов., Бобовые культуры и проблема растительного белка - М: Россельхозиздат 1983г.

4. Г.Ишонқулова, С.Бўриева 972-б. Профессор Атабаева Халима Назаровна таваллуд кунининг 85 йиллиги ва илмий – педагогик фаолиятининг 67 йиллигига бағишланган “қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий - амалий конференцияси материаллари тўплами . 10-11 январь, 2020 йил.

5. Д.Ёрматова 1988й. ва А.Панжиев., Узбекистонда соя етиштириш - Тошкент: Узбекистон, 2005-Й.

6. Д.Ё.Ёрматова профессор, З.Кузметов Маъмун академиясининг 2-босқич докторанти, М.А.Бойматова мустақил изланувчи 43-б. Профессор Атабаева Халима Назаровна Таваллуд кунининг 85 йиллиги ва илмий – педагогик фаолиятининг 67 йиллигига бағишланган “қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий - амалий конференцияси материаллари тўплами . 10-11 январь, 2020 йил

7. Эргашева Х.Я., Валиева З.О. ЎзДЖТУ, Тошкент, Ўзбекистон 393-б Профессор Атабаева Халима Назаровна таваллуд кунининг 85 йиллиги ва илмий – педагогик фаолиятининг 67 йиллигига бағишланган “қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий - амалий конференцияси материаллари тўплами. 10-11 январь, 2020 йил

8. Профессор Х.Н.Атабаева, қ/х.ф.ф.д Ф.С.Ачилов Тошкент давлат аграр университети 373-б. Профессор Атабаева Халима Назаровна таваллуд кунининг 85 йиллиги ва илмий – педагогик фаолиятининг 67 йиллигига бағишланган “қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий - амалий конференцияси материаллари тўплами . 10-11 январь, 2020 йил.

9. Кулдошов Б.Х. тадқиқодчи, Халилов Н., профессор, Ҳамзаев А.Х. профессор Самарқанд ветеринария медицинаси институти 63-б. Профессор Атабаева Халима Назаровна таваллуд кунининг 85 йиллиги ва илмий – педагогик фаолиятининг 67 йиллигига бағишланган “Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий - амалий конференцияси материаллари тўплами . 10-11 январь, 2020 йил

10. Х.Атабаева, О.Қодирхўжаев . Ўсимликшунослик. Т-2006. 160-164 б.

11. Х.Н.Атабоева - Соя-Т.Мил.ЭНЦ.,2004, Буханов Л.А. Урожай зернобобовых култур и его качество в зависимости от обеспеченности минеральним азотом. //Автореферат дисс... канд. С-х наук. - .М., 1978. 17-ст. Губанов Я.В., Тихвинский С.Ф., Горелов Е.П. – Технические культуры - М.., Агропромиздат 1986, 102-106 ст.

12. X- С. Йўлдошев Ўсимлик махсулотлари етиштириш технологияси фанини уқитиш методикаси. .ШАРК» Нашриёти.,Тошкент – 2003. 95-б

13. Ш.Ч.Холтураев м.н.с 1, И.Н.Хошимов к.с.х.н, с.н.с2, З. О. Иброхимова студент3. С.Т. Вакилова студент3 НПЦСХП1, НИИССАВХ,2 ТашГАУ.3 ) 715-б

14.Яқубжонов О, Турсунов С. , Ўсимликшунослик (дарслик)., Тошкент-2008., 149-б.

15. my.gov.uz/ президент қарорлари.

16. library.uz/ соя ўсимлигининг биологик хусусиятларию

17. http://www.coolreferat.com/ соя ўсимлиги.



18. конференция материаллари. [электронный ресурс]
Download 472.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling