Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
2. Қадимги Ғарб фалсафаси.
2. Жаҳон фалсафий фикрининг пайдо бўлиши ва ривожланишида Қадимги Юнон ва Қадимги Рим фалсафаси алоҳида аҳамиятга эга. Дунё фалсафаси эскича яшаш мумкин бўлмай қолган, мифологик қарашлар кишиларнинг маънавий ҳаётида бўхронлар пайдо бўла бошлаган, эски қадриятлар ўз аҳамиятини йўқотиб, янги қадриятлар шаклланган бир даврда маънавиятнинг юксак шакли, дунёқарашнинг ақлий (рационал) босқичи сифатида пайдо бўлди. Эрамиздан олдин VII-VI асрларга келиб инсонлар ўртасида мураккаб муносабатларнинг пайдо бўлиши шахснинг ўз янги ҳаётий йўналишини аниқлашини тақоза этди. Фалсафа бу масалаларни ҳал қилишда муҳим касб этади. Фалсафа қадимги Юнонистонда математика, астрономия, механика медицина каби фанларнинг пайдо бўлиши билан бир вақтда вужудга кела бошлади. Мана шу даврда инсон ўз ҳаётий йўналишини белгилашни фалсафа анъаналари орқали эмас, балки ўзининг ақлий фаолияти билан амалга оширди. Қадимги юнон фалсафасининг ўзига хос томони шунда эдики, у дастлабки даврдан бошлаб табиатнинг, борлиқнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилди. Масалан, эрамиздан илгари VI асрларда Милет мактабининг вакиллари Фалес, Анаксимандр, Анаксимен, кейинчалик Пифагор мактабининг вакиллари, шунингдек, Гераклит Эмпедокл каби «физиклар» (физис-табиат демакдир) табиатни ўргандилар. Дунёнинг асосини қидирдилар, табиат моҳиятини турлича изоҳладилар. Фалес дунёнинг асоси сув деса, Анаксимен ҳаво, Анаксимандр апейрон, Гераклит олов деб қаради. Улар сув, ҳаво, оловни физик модда сифатида эмас, ҳамма нарсанинг моҳияти, асоси, жонли мавжудодларнинг ҳам ҳаётий асоси деб тушундилар. Демак, улар рамзий аҳамият касб этар эди. Ўша даврдаги биринчи «физиклар» фалсафага ҳамма борлиқнинг моҳиятини, сабабини очиб берувчи фан сифатида қараганлар. Фалсафадаги онтология-борлиқ ҳақидаги таълимот ҳам ўша даврдан бошланган. Борлиқнинг мифологик асосини эмас, балки мантиқий ақлий (рационал) асосини қидирдилар. Уларнинг моҳияти ҳақида фикр юритдилар. Бу давр фалсафаси натурфилософия (табиат фалсафаси) деб юритилди. Натурфилософия табиат моҳиятини тушуниш билангина эмас, унинг ривожланиши тўғрисидаги масала билан ҳам шуўулланади. Улар космосни ривожланиб турувчи бир бутунликдан иборат, деб тушунганлар, унга бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб турадиган, масалан, эскидан янгига салбийдан ижобийга, иссиқдан совуққа ўзаро ўтиб турадиган жараён деб қарадилар. Бундай қарашни диалектик қараш деб атадилар. Унинг энг асосий вакили юнон диалектикасининг отаси Гераклит эди. Қадимги юнон файласуфи, математиги Зенон (э.и.336-262) бир қатор «Дихитомия» (иккига бўлиш)ни майдонга ташлайди. У турли парадоксларни ишлаб чиқади. («Ахиллес ва тошбақа», «Камон ўқи» каби). Бу парадоксларда Зенон дунёни чексиз бунёд этилишдан иборат деб 14 тушунтирди. Бундай парадоксларни кундалик онг даражасида ҳал қилиш мумкин эмаслигини кўрсатди. Зеноннинг парадокслари қадимги юнон фалсафасида диалектиканинг шаклланишига, айниқса, унинг математика, мантиқ сифатида ривожланишига катта ҳисса қўшди. Тафаккур диалектикасини ривожлантиришда қадимги юнон файласуфи Платоннинг (э.и.427-347 й) хизмати катта бўлди. Шундай қилиб, борлиқ масаласида юнон файласуфлари унинг уч томони тўғрисида фикр юритдилар: 1. Борлиқ-мавжуд, йўқлик-мавжуд эмас: 2. Борлиқ бир бутун, бўлинмасдир: 3. Борлиқни билиб бўлади, йўқликни билиб бўлмайди: у мавжуд эмас: ақл учун у йўқ, демак у яшамайди. Бир бутунлик, борлиқ тушунчасини ишлаб чиқиш Пифагор мактаби вакилларига ҳам тегишли. Бутун борлиқ моҳиятини улар сонлар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Сонлар, уларнинг фикрича, бир бутунлик бўлиб, борлиқнинг асосини («Монада» сини) ташкил этади. («Монадос» юнонча «асос, бир» демакдир). Бутун борлиқни асоси бирлик бўлиб, кўпликдан устун туради, унга материал беради. Қаерда бирлик (яккалик) бор экан, шу ерда билиш имконияти мавжуд, деб кўрсатадилар. 3. Қадимги юнон файласуфи Демокрит (тахмин э.о. 470 йилда туўилган) борлиқ тўғрисида янги тезисини майдонга ташлайди. Борлиқ, унингча, чексиз, бўлинмас атомдан иборат. Дунё атом ва бўшлиқдан иборат, атом борлиқ, бўшлиқ эса йўқликдир. Демокрит «Атом борлиқ экан, уни билиш мумкин. Атом ҳақиқатдир, уни ақл билангина билиш мумкин, сезгилар эса қоронўи билим беради, чунки у нарсаларнинг ташқи томони ҳақида билим беради, холос», деб айтади. Атомлар, Демокрит таълимотига кўра, шакли ва хажмига кўра фарқланади ҳамда бўшлиқда ҳаракат қилиб, бир-бирлари билан қўшилади. Улар турлича бўлиб, баъзилари юмалоқ, баъзилари учбурчак, баъзилари қалин ва ҳоказо; улар ҳатто танамиз, баъзилари эса идрокимизни ташкил этади. Демокрит дунёнинг сабабий боўланиши ҳақида ҳам фикр юритади. Дунё қонуний зарурият асосида ривожланади, деб кўрсатади. Тасодифга эътиборсизлик билан қарайди. Борлиқ тўғрисида ўз қарашларини изчиллик билан баён этган яна бир юнон файласуфи Платондир (э.и.427-347 й.). Платон фикрича, борлиқ абадий, ўзгармас, бўлинмасдир. Уни ақл билан билиш мумкин, ҳиссиёт, идрок орқали уни билиб бўлмайди, чунки борлиқни билишга уларнинг кучи етмайди, улар орқали унинг ҳодисасини билиш мумкин, холос, моҳияти эса ақл орқали билиб борилади, деб кўрсатади. Агар Демокрит борлиқни моддий деб тушунган бўлса, Платон борлиқни ғоявий деб тушунади. Ғояни ҳамма нарсанинг асоси, бошланўичи, моҳияти деб билади. У ўайри ҳиссий, абадий характерга эга. Қуёш ҳамма нарсага нур таратгани сингари умумий ғоя бутун борлиқнинг асоси бўлиб, бошқа нарсаларни ривожлантиради, деб таълим беради. Платон ғоялар дунёси 15 ривожланиш, абадий, доимий яшовчилик (ўлмаслик), ақл билан билиш, ўз- ўзига айнанлик, бўлинмаслик каби хусусиятларга, ҳодисалар дунёси эса ташкил топиш, вақтинчалик, ривожланиш, йўқ бўлиш-ўлиш, ҳиссиёт билан билиш, ҳамма вақт бошқа бўлиб туриш, бўлинувчанлик каби хусусиятларга эга, деб айтади. Борлиқ ҳақида таълимотни ривожлантирган буюк файласуялардан яна бири Аристотель (э.о.384-322 й). У Платон Академияда 20 йил таълим олган. Александр Македонскийга таълим берган бу аллома устозининг ғоялар дунёси тўғрисидаги фикрини танқид қилади. Аристотель ғоялар дунёсининг абадийлиги, унинг ҳодисалар дунёсидан ажратилганлиги ҳақидаги Платон таълимотини бошқача қараб чиқади. Унингча, ғоявий борлиқ ҳодисаларборлиғи билан ҳодисалар борлиги билан боўлиқ ҳолда мавжуд. Бироқ борлиқнинг доимий турўун эканлиги тўғрисидаги Платон фикрига қўшилади. Борлиқ, Аристотель фикрича, жинс ва тур шаклида мавжуд бўлади. Аристотель фикрича, ҳар қандай сўз тушунчани ифодалайди, тушунча эса борлиқни ифодалайди. У борлиқни акс эттирадиган энг умумий тушунчалар, категориялар ҳақида таълимот яратади. Категория бу моҳиятнинг энг биринчи ва олий муносабатидир. Моҳият предметларнинг асосий бошланўичидир. Аристотель борлиқ тўрт элемент: сув, ҳаво, ер оловдан ташкил топади, дейди. Аристотель билиш назариясида ҳиссий билишни асос қилиб олади. Унинг мазмун ва шакл ҳақидаги таълимоти алоҳида аҳамиятга эга. Унингча, шакл яратувчи, ташкил қилувчи борлиқнинг асосидир. Нарсалар шаклга киргандагина мавжуд бўладилар, шаклларнинг шакли худодир, дейди у. Унингча, материя ҳамма ҳодисаларнинг асосидир. Уни билиш эҳтиёжи йўқ. Чунки ҳодисалар кўзга ташланиб туради. Улар пайдо бўлади, ривожланади, ўлади. Шунинг учун у нарса ва ҳодисаларни ташувчиси вояга етказувчисидир. Платон материя воқелик эмас, балки имкониятдир, дейди. Уни геометрик фигура сифатида фазо билан айлантиришда кўради. Аристотель ҳам материяни имконият сифатида кўради. Бироқ, имконият воқеликка айланиши учун шаклга кириши керак. Унингча, лой, қум ҳали ўишт эмас, уни ўишт қилиш учун маълум қолип асосида шаклга киритиш керак. Демак, шакл яратувчи фаол (актив) нарса, дейди. Материя моддий нарса бўлса, жон унинг шаклидир. Шакл яратувчи экан, шаклларнинг шакли худодир, деган хулосага келади. Аристотель физикасида (табиат ҳақидаги таълимотида) космосни жуда кенглиги ва катталиги ҳақида гапириб, унга чекланган, охирги жисм сифатида қарайди, Платон, Аристотель ва унинг издошлари, шунингдек, юнон математиклари потенциал чексизликни эътироф этишса-да, актуал чексизликни тан олмадилар. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling