Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
19 2. Ўрта асрларда Шарқ ва Туркистон (Марказий Осиё) фалсафаси. 2. Ўрта асрда бир гуруҳ файласуфлар фаолият кўрсатишди. Шулардан бири ўз даврининг қомусий алломаларидан ҳисобланган Ал- Киндийдир (801-866 й). У ўрта аср араб фалсафасининг асосчиларидан биридир. Ал Киндий биринчи бўлиб фалсафанинг арабча терминларини ишлаб чиқди. Бу билан араб фалсафаси ривожига катта ҳисса қўшди. «Нарсаларнинг белгилари ва изоҳлари тўғрисида» асари араб тилида фалсафий луўат вазифасини бажарган. Ал-Киндий фалсафани Аристотель сингари назарий ва амалий билимларга бўлади. Назарий фанларга математика, табиий фанлар ва геологияни, амалий фанларга эса этика, уй хўжалиги, фуқаролик сиёсатини киритади. 3. Араб фалсафасининг яна бир вакили Ар-Розийдир (865-925 й). Эронлик мутафаккир Ар-Розий барча фанлар билан шуўулланган. У материянинг абадийлиги, ҳаракат материянинг ажралмас хоссаси эканлигини, тана ва руҳнинг ўзаро боўлиқлиги тўғрисидаги ғоялар билан чиқади. У билиш тўғрисида фикр юритар экан "инсон қобилияти барча нарсаларни билишга қодир",-дейди. Дунёни ақл-заковат орқали билиш масаласини майдонга ташлайди. Инсонни яратувчига ўхшатади. Бироқ билишда сезги аъзоларини аҳамиятини ақлдан устун қўяди. Ал-Розий ҳаётининг бир қисмини Марказий Осиёда ўтказган ва минтақада мутафаккирлар билан ҳамкорликда бўлган. Мутакаллим оқимнинг вакили, араб фалсафасининг яна бир йирик намояндаси Ал-Ғаззолийдир (1058-1111 й). У ўзининг асарларида калом фалсафасини ривожлантириган. Унинг фикрича, кимки оллоҳ таълимотини яхши билмаса, у унинг улуўлиги ва азимлигига ҳам имон келтирмаган бўлади. Худонинг айтганини қилиш учун унинг илмини чуқур ва атрофлича билиш керак, дейди. Ал-Ғаззолий таълимотини Ибн-Рушд ўқиб чиқиб, у олий даражадаги диалектик муҳокамани тўғри ҳал қилмаганини айтади, аммо унинг метамафизик, догматик қарашларини, тақдир масаласидаги фикрларини танқид қилади. 4. Ўрта асрларда араб фалсафасини юксак чўққига кўтарган, мутафаккир Ибн Рушддир (1126-1198 й). Ибн Рушд бутун юнон фалсафасининг билимдони бўлиш билан бирга Шарқ фалсафасини ҳам қунт билан ўрганган. У шарқннинг йирик мутафаккирлари: Форобий, Ибн Синолар асарларини чуқур билган қомусий алломадир. У Аристотель сиймосида табиат ақлий ривожланишининг юксак чўққисига кўтарилганлигини айтади. У Аристотель ғояларига инсоният донолигининг ҳақиқий намунаси, деб баҳо беради. У диндорларни кескин танқид қилади, айниқса калом таълимоти тарафдорларидан мутакаллим оқимининг вакили Ал-Ўазалийни танқид қилади. У фалсафани ўрганган бўлса-да, уни чуқур тушунмаганини, фалсафий фикрлаш даражасига кўтарилмаганини айтади. Мутакллимлар ҳиссиётига катта эътибор бериб, ақл кучига, мантиқий хулосаларга етарли аҳамият бермаганликларини таъкидлайди. 20 Диалектиканинг давлат бошқаруви, ҳуқуқ ва ахлоққа ҳам тадбиқ этиш кераклигини кўрсатади. Ибн Рушд борлиқни худо яратганини тан олиш билан бирга табиатнинг абадийлигини, ўз-ўзидан ривожланишини, ёзади. У Аристотельнинг "худо биринчи туртки" деган қарашини эътироф этиб, борлиқ ҳамма нарсанинг яратилиши имконияти эканлигини кўрсатади. II. Ўрта асрларда Шарқ ва Туркистон(Марказий Осиё) фалсафаси. Маълумки, тасаввуф ва тасаввуф фалсафаси Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эрон, умуман, Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари араб-мусулмон диний- фалсафий тафаккурининг энг муҳим ва ўзига хос қисмини ташкил қилади. Буюк тасаввуфчилар Иброҳим ибн Адхам, Абу Йазид Бистомий, Мансур ал-Халлож, Абу Бакр ибн Муса ал-Фарўоний, Бобо Куҳий, ас- Суламий, Абу Саид ибн Абу-л-Хайр ал-Махоний, Бобо Тоҳир, ал- Кушайрий, Ассорий, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Румий ўрта асрларда Моварауннахр, Хуросон ва Эронда етишиб чиққанлар. Бундан ташқари бу даврда араблардан етишиб чиққан Зунун Мисрий, Ҳасан ал-Басрий, Тустарий, Маккий, Жунайд, Мухосибий, Сари Сакатий, Ҳарроз, Кассоб, Ибн ал-Фарид, Ибн ал Арабий ва бошқа мутафаккирлар, унинг мижозий фалсафаси, бадиият, дарвешлик амалиёти анъаналаринни, қадриятларини шакллантирган. Тасаввуф фалсафасининг ўзига хослиги ундаги худо тўғрисидаги Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling