Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Янги органон"да 32 (1620)
- "Янги атлантида" (1627)
Ф.Бекон ва Р.Декартнинг фалсафий қарашлари 2. Географик ва илмий кашфиётлар туфайли ахборот кўлами жуда кенгайди. Бу даврдаги ахборотлар ўз миқдорига кўра XX асрдагига тенг келса келгану, ундан кам бўлмаган. 3. Булар (капитализм тараққиёти ва ахборотнинг кучайиши) ўз навбатида фан ривожини тақозо этди. "Фан фан учун" шиори "фан инсон хизмати учун" шиори билан алмашди. Табиатшуносликда янгидан-янги ютуқлар қўлга киритилди. (Ньютон, Лейбниц, Торичелли ва бошқалар) 4. Бу даврда адабиёт, санъат ва маданиятда ҳам тенги йўқ асарлар яратилди. (Шекспир, Леонардо Да Винчи, Микел, Анжелла, Рафаэл, Рембрант ва бошқалар). Уларда инсон муаммоси, унинг қудрати ва гўзаллиги каби масалалар акс эттирилган. Жамиятнинг ижтимоий сиёсий ҳаётида бўлган бу бурилишлар табиийки янги даврда фалсафий фикрга ҳам таъсир этади. Англиялик Ф.Бекон ва Франциялик Р.Декарт янги даврнинг биринчи мутафаккирлари булдилар. Френсис Бэкон (1561-1626 й) файласуф олимдан кўра кўпроқ давлат арбоби сифатида фаолият кўрсатган. Кўпчилик тадқиқотчилар уни сиёсатчи сифатида тан олишади. Зотан у ёшлигидан сиёсатга қизиққан. 19 ёшидаёқ Бэкон ўзини сиёсат майдонида кўрсатган. Кейинчалик у элчи, судья, вазир, лорд-канцлер лавозимларида ишлаган. У фармонлар, қарорлар, сиёсий ишларни ёзиш билан овора бўлиб, фан ва фалсафа билан чуқур шуўуллана олмаган. Маълумотларга кўра у порахўрликда айбланади. Бироқ уни порахўрлигини исботловчи далиллар йўқлиги сабабли озод қилинади ва ишдан четлаштирилади. Қолган умрини у илм фанга баўишлайди. У иккита йирик фалсафий асар ёзади. Биринчи китоби "Янги органон"да 32 (1620). Бэкон ўзининг фан ва унинг усуллари тўғрисидаги қарашларини баён қилган. Иккинчи китоби "Янги атлантида" (1627) асарида унинг жамият ҳақидаги фикрлари акс эттирилган. Бэкон фикрича, билишнинг асосий вазифаси табиатдан инсон манфаатлари йўлида фойдаланиш, яъни уни устидан ҳукмронлик қилиш, шунингдек, инсон ҳаётини такомиллаштириш бўлиши керак. Билишда у тажрибага катта эътибор беради. Бэкон билишда метод аҳамиятига ҳам тўхталади. Ҳозиргача, таъкидлайди олим, кашфиётлар тасодифан бўлган. Тадқиқотчилар тўғри метод билан қуролланганларида эди, кашфиётлар ҳозиргидан анча кўп бўлган булур эди. У догматик ва эмпирик методларни таҳлил қилади ва улардаги бир ёқламаликни кўрсатади. Ҳақиқий метод, унинг фикрича, тажриба орқали олинган материалларни мияда қайта ишлаш усулидир. Бунда у индуктив методни назарда тутади. Рене Декарт (1596-1650) бирор бир олий ўқув юртида ўқимаган, олимлар даврасида бўлмаган, ўзи ўқиб ўзи ўрганган. У 1621 йилгача ҳарбий хизматда бўлган. Ҳарбий хизмат Декартни фан билан шуўулланиши учун маълум даражада шароит яратган. Ҳарбий юришлар асосан март-апрел ойларида бўлган, қолган вақтда китоб ўқиш олимлар билан суҳбатлашишга имкон бўлган. Декарт фалсафий термин билан айтганда, дуалист. Унинг фикрича икки нарса-номоддий ва моддий субстанция бирламчи асос сифатида мавжуд. Ҳар иккисини олий субстанция-худо бошқаради. Билиш масаласида Декарт қуйидагича фикрлайди: билиш шубҳадан бошланиши керак, чунки шубҳа данакни қум тупроқдан тоззалайди. Ҳамма нарсага шубҳа билан қараш фалсафий фикрнинг асоси бўлиши керак. Декарт билишда сезги билан бир қаторда инсон ақлига юқори баҳо беради, натижада рационализмни ривожлантириади. У Бэконга қарама қарши ўлароқ дедуктив метод тарафдори. Томас Гоббс (1588-1679) фалсафа тарихида ўзига хос ўрин тутади. У илўор ғоялари учун Англияда таъқиб қилинади ва у ердан кетишга мажбур бўлади. Италиядан кейин бир муддат Францияда яшайди ва бу ерда Бэконга котиблик қилади. Т.Гоббс Бэкон ғояларини чуқур ўрганади ва тартибга келтиради. Гоббс фикрича, дунё жисмлар йиўиндисидан иборат, жисмсиз бирор бир нарса мавжуд бўлмайди. Жисмсиз бирор бир субстанция бамисоли жисмсиз жисмдир. Тафаккурни материядан ажратиш мумкин эмас. Билишда у Декарт рационализмига қарама-қарши ўлароқ сезгилар аҳамиятига ортиқча баҳо беради: ташқи оламни ҳиссий қабуллаш (сезги) билиш манбаи. Сезги ёрдамида ҳосил қилинган "ғоя" (нарса) ақл орқали қайта "ишлов"дан ўтади. "Левиафан" асарида Гоббснинг давлат тўғрисидаги қарашлари баён қилинган. Унинг фикрича, кишилик жамиятининг икки хил ҳолати мавжуд: табиий ва фукаролик. 33 Бэкон ишларини изчиллик билан давом эттирган мутафаккирлардан яна бири Джон Локк (1632-1704) бўлган. Гоббс юқорида айтилганидек Бэкон қарашларини тартибга келтириш билан чегараланган бўлса, Локк унинг билим ҳиссиёт дунёси билан чамбарчас боўлиқлиги тўғрисидаги ғояларини асослаб берди. Англияда Локк сиёсатчи сифатида машҳур чунки у ўз асарларида 1688 йилги буржуа революциясининг икки ҳукмрон синф буржуазия ва янги дворянларнинг келишинг (муросаси) билан якунланганлиги қонуний жараён эканлигини исботлашга ҳаракат қилган. Ҳақиқатдан ҳам Локк буржуа демократиясининг назариётчиси сифатида бир қатор ғояларни илгари сурган. Жумладан, ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлишни биринчи бор Локк ўртага ташлаган. Бу ғоя кейинчалик француз маърифатпарвари Ж.Ж.Руссо томонидан ривожлантирилган. Мустақил Ўзбекистонда демократик тамойилларга асосланган ҳуқуқий давлат қуриш жараёни бораётган бугунги шароитда бу таълимот янада аҳамиятлидир. Локк билиш масаласи устида ҳам атрофлича фикр юритган. "Инсон Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling