Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
Маънавий борлиқ.
Маъаният масаласи ҳамма вақт файласуфларни қизиқтириб келган. Чунки инсоннинг табиатборлиғидан фарқи унинг маънавийборлиғидадир. Инсоннинг маънавий ҳаёти жуда мураккаб бўлиб, турли масалаларни ўз ичига олади. Мана шунинг учун бу соҳа турли фанларнинг ўрганиш объектидир. Жумладан, социология, психология, тилшунослик, 50 педагогика, физиология, антропология, кибернетика, информатика ва бошқа фанлар ҳам онг муаммоси билан шуўулланади. Инсон маънавийборлиғи ташқи олам билан сабабий боўланган бўлса-да, ўзининг ички қонунияти ва тузулишига эга. Фрейд инсон фаолиятида уч босқични ажратади: 1. Онг (мен) 2. Онгсизлик (у), 3. Мендан ташқари (ижтимоий онг), у бу «учлик» асосида онгсизлик ётади, деган ғояни илгари суради. Унинг издошларидан Фромм эса онгни белгиловчи асос деб тушунади. Чунки инсон даставвал онгли мавжудот, фақат онггина инсон маънавиятининг асосини ташкил этади, дейди у. Инсон маънавийборлиғи руҳий таҳлил фалсафасида икки асосий шаклда намоён бўлади: 1) конкрет инсондан ажралмаган индивидуал руҳият: 2) индивиддан ташқарида (Фрейдча, онгдан юқори) объектив мавжуд бўлган маънавият, бу ижтимоий онг шаклларида намоён бўлади. Онг бир бутун аспект сифатида инсоннинг ўй ва ҳоҳшилари, тамойил ва мезонлари, турли қарашлари йиўиндисини ўз ичига олади. Маъанавий борлиқ макон ва замонда ўзига хос шаклда мавжуд бўлади. У физик макон ва замондан фарқ қилади, чунки фикр маълум бир лаҳзада ўтмишга ҳам, келажакка ҳам сакраб ўтиши мумкин. У, ўзининг ички қонуниятига кўра, «вақтинчалик» хусусиятига эга бўлиб, онгнинг ривожданиш (динамикаси)ни ташкил этади. Мана шундай қилиб, астрономик, биологик, тарихий хусусиятга эга бўлган вақтни онг ўз қонуниятига мослаштиради, мавҳумлаштиради, синтезлаштиради, тафаккур орқали таҳлил қилади. Фалсафий нуқтаи назардан онгнинг тузулишини аниқлашда, фикрлаш материалларини тартибга солишда интелектуал фаолият ва янги ғояларни яратиш каби босқичлар алоҳида аҳамият касб этади. Онгсизлик (ноонглик) инсонборлиғини билишда алоҳида аҳамиятга эга. Руҳий таҳлил фалсафасида онгсизлик (у) инсон табиатини билишнинг асосий омили сифатида талқин қилинади. Онгсизлик кенг маънода шахснинг онгдан ташқаридаги барча руҳий жараён, усул ва ҳолатни ўз ичига олади. XVIII аср немис файласуфи Лейбниц онгсизликни руҳ пастки қатламининг шакли онгнинг ноаниқ қоронўи томони деб ҳисоблаган. Кант эса онгсизликнинг ҳиссий билиш билан алоқадор бўлган интуиция муаммосига боўлаб изоҳланган. Романтик фалсафанинг вакиллари (Э.Гортман, Шопенгауэр) онгсизликни ижоднинг манбаи сифатида универсал тамойил даражасига кўтарганлар. Онгсизлик масаласига айниқса руҳий таҳлил асосчиси Фрейд алоҳида аҳамият берган. Фрейд онгсизликни физиологик таҳлил қилишдан воз кечди. Онгсизлик ўзининг ички қонуниятига руҳий иррационал кучга эга эканлигини айтади. Онгсизликни онг орқали бошқариш мумкин, бироқ бунинг учун инсоннинг руҳийборлиғини таҳлил қилиш керак, дейди. Руҳий таҳлил фалсафасининг яна бир вакили Юнг индивидуал онгсизликдан ташқари коллектив онгсизлик ҳам мавжуд, деган фикр 51 билдирди. Бу маълум бир гуруҳ, миллат, халқ ва бутун инсониятга тегишлидир. У баъзи халқларнинг ёвуз, урушқоқ, ўалаёнчи бўлишини ҳозирги даврдаги экологик ва ядровий ҳалокатни коллектив онгсизлик билан изоҳлайди. Бу таълимот ХХ аср фалсафасига ўз таъсирини ўтказди. Ҳозирги замон фалсафасида руҳий таҳлил фалсафасининг таъсири жуда катта. Индивидуал онгсизликка қуйидагилар киради: инсоннинг ўз танаси, руҳияти ва ҳолатини билмаслиги, кўр-кўрона бировлар фикрига эргашиш, туш кўриши, интуиция ва бошқалар. Инсон маънавийборлиғи руҳий таҳлил фалсафасида икки асосий шаклда намоён бўлади: 1) конкрет инсондан ажралган индивидуал руҳият. 2) индивиддан ташқарида (Фрейдча онгдан юқори) объектив мавжуд бўлган маънавият, бу ижтимоий онг шаклларида номоён бўлади. Фрейд онглилик турли символлар, белгилар орқали номаён бўлганидек, онгсизлик ҳам турли символлар орқали ифодаланишини исботлади. Онгсизлик, руҳий ҳолат сифатида туш кўришида, кишиларнинг уйқусираши (алахсираш)да, турли маъносиз фикрларда намоён бўлади. «Буни билиш» керак, шундагина инсонда яшириниб ётган руҳий ярани аниқлаш мумкин бўлади», дейди Фрейд. Инсон ўз фикрини эркин, ихтиёрий баён этишни маънавий эркинликнинг, шахс такомиллашувининг, инсонборлиғининг ўзига хос шарти эканлигини руҳшунос олимлар бир неча бор таъкидлаганлар. Эркин «ўзбошимчалик) билан, ҳатто асоссиз равишда ўз фикрини баён этиш ижод учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини немис ёзувчиси Д.Берне 1823 йилда ёзган «Уч кун ичида» қандай қилиб ўзига хос ёзувчи бўлиш мумкин?» номли асарида баён қилган. Муаллиф эндигина ижодини бошлаган ёш ёзувчига 3 кун ичида миясига келган ҳар қандай фикрни қоўозга туширишни маслаҳат беради. Натижада ёзувчи бошқаларда учрамаган, бетакрор фикрларни баён этган. Фрейд бу асарни ўқиб чиққач, асар унинг таҳлилига жуда мос келганини таъкидлайди. Фрейд онгсизликдаги руҳий энергия жинсий майлик асосида пайдо бўлишини, унинг фаоллигини олўа қараб такомиллашиб борадиган руҳий жараён, эканлигини кўрсатади. У ҳам онг сингари фасл ва такомиллашиб туради, дейди. Демак, онгнинг фаоллиги тўғрисида гапирганда, онгсизликнинг фаоллигини ҳам назарда тутиш керак. Фрейд инсоннинг онгсиз фаолияти хилма-хил руҳий ҳолатлар ва жараёнлардан (уйқу, туш, турли автоматик бажариладиган ҳодисалар, интуиция, кўр-кўрона биров фикрига аралашиш ва бошқалар) иборат бўлиб, уларнинг барчаси ҳам инсон фаолиятида бир хилда ўрин тутмаслигини, баъзилари фаол, бошқалари суст иштирок этишини ёзади. Олим, айиниқса, ижод ва интуициянинг ўта фаолигини таъкидлайди. Демак, ҳар қандай ижоднинг асосида онгсизлик ётади. Ҳозирги замонда Фрейд таълимоти асосида кўплаб санъат асарлари яратилмоқда. Ўз-ўзини англаш шахс онгининг эгаси сифатида унинг дунёга бўлган муносабатини маълум даражада фаоллаштиради. Ўз-ўзини англаш инсоннинг ўзига бўлган муносабатни кўрсатади. Бунда ҳар бир шахс ўз 52 имкониятларини ўзи баҳолайди. Бироқ ўз-ўзини англаш даражаси, структураси турлича бўлиб, ривожланиб турувчи руҳий борлиқдир. Унинг дастлабки шакли ўз ҳолатини, аҳволини билишдир. Бунда инсон ўз соўлигини, организмидаги аҳволини ҳис қилади. Ўз-ўзини англаш билишнинг босқичигина бўлиб қолмай, балки ўз- ўзини текшириш, жиловлаб туриш, баҳо бериш, эркин фаолиятни ҳам ўз ичига олади. Ўз-ўзини англаш ҳар бир инсондаги онгнинг ажралмас қисмидир. Ҳар бир инсон ўзининг яшашини англамасдан мавжуд бўлмайди. Инсон ўз-ўзини англаш жараёнида ўзининг ҳамма сезги аъзоларини тўла кўриш, ҳис қилиш, билиш имкониятига эга эмас. Масалан, инсон ўз-ўзини кўра олмайди. Бунинг учун у ойнага қараш, унда ўзини кўриши ва ойнадаги акс худди ўзи эканлигини англаб етиши керак (ҳайвонлар ойнада ўз аксини англайди). Демак, инсон ўз аксини тушуниши (кўриши) учун маълум онгга эга бўлади ва англаш хусусияти билан ҳайвондан фарқ қилади. Инсон даставвал ўзининг одам эканлигини англаб етиши керак. Бу эса бошқа одамлар билан бўлган муносабатида, таълим-тарбияда ва ижтимоий муҳитда шаклланиб боради. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling