Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Инсон борлиғи (Жамият. Ижтимоий борлиқ)


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

 
Инсон борлиғи (Жамият. Ижтимоий борлиқ) 
1. Инсон ва инсониятборлиғи ўзига хос бетакрордир. Бироқ бу 
борлиқнинг ҳамма одамларга хос томонлари ҳам бор. Инсон борлиқ 
сифатида табиат билан узвий боўлиқ. Чунки инсон табиат эволюцияси 
натижасида вужудга келган ва у билан боўлиқ ҳолда ривожланади. Инсон 
танаси табиат жисмидир. Шунинг учун инсон танаси бир бутун табиатдаги 
жисмларнинг бир бўлагидир. Инсон танаси унингборлиғи фоний, 
чекланган, ўткинчи эканлигини кўрсатади. Инсонборлиғи борлиқ билан 
йўқлик ўртасидаги ўзаро бирликда яшайди. Шунинг учун унингборлиғига 
табиатдаги борлиқ хусусиятларининг ҳаммаси тегишли. Инсон танаси 
борлиқдан йўқликка айланади. Шунинг билан бирга бутунлай йўқ 
бўлмайди, бошқа ҳолатга ўтади. Табиатнинг абадиёт оламига қўшилади. 
Инсонборлиғининг табиий-ижтимоий томонларини ҳисобга олиш 
керак. Чунки инсон борлиги даставвал ижтимоий борлиқдир. 
Инсонларнинг ўзаро муносабатлари, моддий ишлаб чиқариш жараёни ва 
ундаги муносабатлар жамиятнинг моддийборлиғини, ижтимоийборлиғини, 
ижтимоий борлиқни ташкил этади. 
Демак, инсоннинг табиийборлиғи билан ижтимоийборлиғи 
биргаликда инсонборлиғининг асосини ташкил этади. 
Инсонборлиғининг ўзига хос томони нимада. Инсон табаит 
қонунларига амал қилиш билан бир қаторда жамият қонунларига ҳам амал 
қилади. Бироқ инсоннинг қонунларга амал қилиши унинг иродаси ақл-
идрокига боўлиқ. Шунга кўра, инсон фаолиятида эркинлик мавжуд. У 
заруриятни 
танлаб 
олиш 
имкониятига 
эга. Инсон 
ижтимоий 
муносабатларни ўз онги, иродаси билан англаб етади. У ўзборлиғини 


49 
билиш, тушуниш ўз фаолиятини маънавий ахлоқий, социал сабабларга 
кўра, бошқариб туриш хусусиятига эга. 
Инсон пайдо бўлганидан бошлаб ўзининг асосий белгиси: 
«табиати», ижтимоий-тарихий моҳияти асосида ривожоланиб келмоқда. 
Инсон моддий неъматлар ишлаб чиқариб, тарихий тараққиёт жараёнида 
ўзининг маънавий қобилиятини номаён қилади. Меҳнат фаолияти 
жараёнида унинг инсоний хислатлари шаклланиб, такомиллашиб боради. 
Инсон ўз эҳтиёжини қондириш учун моддий неъматлар ишлаб чиқарар 
экан, унинг эҳтиёжи ҳам тарихий жараёнинг маҳсули сифатида шаклланиб 
боради. 
Инсоннинг табиатдан ажралиши ва ижтимоийлашиши учун ҳаёт 
кечириш фаолиятини вужудга келтиради. Меҳнат биргаликдаги ўзаро 
ҳамкорликдаги фаолиятга айланади. Одам фақат жамиятдагина ўзини 
табиатнинг асос кучларидан ҳимоя қилинган деб ҳис қилади. Шахс 
жамиятдан жой олар экан, ўзининг ижтимоий меҳнати билан турли-туман 
мураккаб муносабатларни амалга оширади. Одамлар бир-бирларидан 
қанчалик фарқ қилмасинлар, уларнинг барчасининг моҳияти ижтимоий 
муносабатлар билан характерланади. Чунки инсон бошқа одамлар билан 
муносабатлардагина ўзининг қобилияти, талантини ривожлантиради. 
Инсонлар турли туман халқлар, миллат ва элатларни ташкил 
этишлари ва қуруқликнинг турли жойларда яшашларига, қарамай уларнинг 
умумий томонлари мавжуд. 
1. Инсонлар меҳнат қиладилар, меҳнат қуроллари орқали моддий 
неъматлар ишлаб чиқарадилар. 
2. Ҳаммалари нима яхши-ю, нима ёмонлигини, улар ўртасидаги 
зиддиятни ҳам биладилар. 
3. Тарихнинг ривожланиши билан уларнинг ҳиссиёти, идроки ва 
ақлий қобилиятлари ҳам ривожланади. 
4. Жамиятсиз яшай олмайдилар, шаклланмайдилар. 
5. Одамлардаги шахсий сифатлар ижтимоий муносабатлар билан 
белгиланади, улар у ёки бу турдаги маълум объектив, ижтимоий 
муносабатларга таалуқли бўлади. 
Инсонларнинг ҳаётий фаолиятлари олдиндан белгиланмаган, 
дастурлаштирилмаган, балки онгли иродавий характерга эга. Натижада 
инсон ўз ақли, иродаси орқали эркин ҳаракат қилади, ўзини ўзи тийиб, 
виждон «суди» олдида жавоб беради, маъсулиятни ҳис қилади. 
Инсонборлиғининг ижтимоий вазифалари ана шулардан иборат. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling