55
8-Мавзу: Ривожланиш ва ўзаро алоқадорликнинг умумий
қонуниятлари. Фалсафий категориялар.
Режа:
1. Ўзгариш ва тараққиёт жараёнида такрорланиш тамойили.
Қонун тушунчаси, унинг моҳияти ва фалсафий талқини.
2. Воқелик ва ўзгариш жараёнида
айният ва зиддият
диалектикаси. Унинг табиат ва жамиятдаги хусусиятлари.
3. Оламнинг мавжудлиги-миқдор ва сифат воқелиги тарзида.
Тараққиётда тадрижийлик тамойили.
4. Зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар тараққиёт манбаи
эканлиги.
5. Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини
инкор этиш
тамойили. Ворислик ва янгиланиш.
6. Категория тушунчаси.
Алоҳидалик (айримлик), хусусийлик,
умумийлик, система,
структура, элемент.
7. Моҳият ва ҳодиса. Мазмун ва шакл. Сабаб ва оқибат. Зарурият
ва тасодиф. Имконият ва воқелик.
Оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир
ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги
алоқадорлик ва ўзаро таъсир каби масалалар қадимдан мутаффакирлар,
олимлар, файласуфлар ўртасида турли баҳс, мунозара, тортишувга
сабаб
бўлган. Чунки улар тўғрисидаги аниқ билимга эга бўлмасдан туриб, олам
ва унинг тараққиёти, ривожланиш манбаи, ҳаракатлантирувчи кучлари
тўғрисида ҳамда, энг
асосийси, келажак ҳақида илмий тасаввурга эга
бўлиш қийин.
Атрофимиздаги жамики нарса-ҳодисалар,
яъни энг майда
заррачалардан тортиб то Ер, Қуёш, Коинотгача
барчаси шу жумладан,
кишилик жамияти ҳам, доимо ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишдадир.
Улар ўртасида абадий ўзаро боўлиқлик, ўзаро таъсир ва
алоқадорлик мавжуд. Оламда ўз-ўзидан, тасодифий равишда ҳеч қандай
ҳаракат ҳам, ўзгариш ҳам юз бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: