Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
Табиатборлиғи
Табиатни фалсафий таҳлил қилиш қадимдан бошлаб ҳозиргача файласуфларни қизиқтириб келган. Қадимги юнон фалсафасида ҳам, ўрта, аср Шарқ фалсафасида ҳам янги давр Ғарб фалсафасида ҳам табиатни 47 фалсафий таҳлил қилиш муҳим бир аҳамият касб этган. Фалсафанинг бу соҳаси табиат фалсафаси ёки натурфилософия деб аталган. Табиат тушунчаси жуда кенг кўламда ишлатилади. Табиат ўз ичига табиатда мавжуд нарсаларни, юлдузлар, галактика ва метагалактика системалари, макон ва замондаги энг кичик заррачалардан тортиб ўсимликлар, инсонлар олами-ҳаммасини ўз ичига олади. Табиат тушунчаси бутун борлиқнинг ҳаммасини қамраб олади. Бироқ табиат тушунчасини торроқ маъноси ҳам бор. Бу инсон ва инсоният яшашининг табиий шароитлари мажмуидир. Бу табиий муҳит ёки географик муҳит деб ҳам юритилади. Табиатни фалсафий тушуниш у объектив борлиқ сифатида бўлган, бор, бўлади, деб қарашдир. У инсондан илгари ҳам бўлган, инсон билан ҳам, ундан кейин ҳам мавжуддир. Бироқ инсонгина унинг борлигини билишга қодир унга таъсир этади, ўрганади, уни англайди. Табиат абадий мавжуд, бор. Бироқ табиатдаги алоҳида нарсалар, ҳодисалар, жараёнларнингборлиғи ўткинчидир. У вақтда чекланган, маконда ўлчовлидир. Масалан, ҳар бир шахс туўилади, улўаяди қарийди ва ўз умрини тугатади. У борлиқдан йўқликка ўтади. Бироқ бир бутун борлиқ сифатида йўқ бўлиб кетгани йўқ, бир моддий ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтди, холос. Бирламчи табиат абадий, яъни бўлмаган, бор, бўлади. У инсон ва инсониятга боўлиқ бўлган ҳолда мавжуд бўлишини ҳозирги замон фани ва фалсафаси борган сари исботлаб бормоқда. Шунинг учун табиат реаллик сифатида объективдир. Демак, бизни ўраб турган нарсаларнинг кўпчилиги инсон томонидан яратилган буюмлардир. Булар, яъни инсон томонидан бунёд этилган нарсалар иккиламчи табиатни (ўсимликлар, ҳайвонлар олами, жонсиз буюмлар тизимини) ташкил этади. Бирламчи табиат иккиламчи табиатдан нима билан фарқ қилади? Бирламчи табиат инсониятга боўлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, ўз- ўзича, табиий қонунлар асосида ривожланади. Иккиламчи табиат инсон томонидан яратилади, инсон билан табиат ўртасидаги муносабат асосида вужудга келади ва инсон фаолиятининг буюмлашган шакли сифатида намоён бўлади. Демак, унга инсон моҳияти сингдирилади, жамиятлашади. Бунда моддийлик билан маънавийлик мужассамлашади. Бирламчи ва иккиламчи табиат борлиқ сифатида бир бутунликни ташкил этади. Бироқ улар турли-туман кўринишларга эга. Иккиламчи табиат тури энг, оддий меҳнат қуролларидан тортиб то машина, транспорт ва алоқа воситаларигача бўлган барча буюмларни ўз ичига олади. Бу радиостанция, телевидение марказлари, космодромлар, космик кемалар, мактаб, олий ўқув юртлари, кийим-кечак, уй-жой, анжомлар, турли буюмлар ва бошқалардан иборат. Бирламчи ва иккиламчи табиат тўғрисида фикр юритганда, улар ўртасидаги фарқлар, қарама-қаршиликлардан кўра уларнинг уйўунлиги мутаносиблиги ҳақида гапириш керак. Чунки табиатга моддий манба 48 сифатида эмас, балки маънавий манба сифатида, инсонийлик нуқтаий назаридан қараш керак. Инсон билан табиат ўртасидаги муносабатни қайта кўриб чиқиш керак. Кейинги ўн йилликларда бўлган илмий-техника инқлоби инсоният учун жуда аҳамиятли бўлди. Жамиятни ривожлантирди, техника равнақи вужудга келди. Меҳнат унумдорлиги юқори даражага кўтарилди. Шунинг билан бирга қатор экологик муаммоларни вужудга келтирди. Бу масалага чуқурроқ ёндашилмаса, табиат инсон яшаши учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкин. Агар ҳозирги замон олимлари, сиёсатдонлари, оммавий ахборот ходимлари, дунёдаги барча давлатлар биргаликда ягона экологик концепция яратишмаса, уни қутқариб бўлмайди, демоқдалар. Демак табиатга бўлган дунёқарашни ўзгартириш керак бўлади. Инсоннинг табиатга илмий, маданий қарашларини ўзгартириш орқали унга қадриятлар сифатида ёндашиш лозимлигини ўргатиш керак. Табиат билим, бойлик манбаи бўлиш билан бирга инсон қадр- қимматини намоён ҳам қилади. Инсон табиатдаги юксак онгли мавжудод экан, у космосга, табиатга ўзининг табиий уйига ваҳшийларча муносабатда бўлмай пинҳоний муносабатда бўлиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling