Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

 
Таянч иборалар: 
Метод, Диалектика, Метафизика, Руҳий таҳлил. Синергетика 
Герменевтика, структурализм. Методология, Хенрих Хакин, Илья 
Пригожин, Барқарорлик, Беқарорлик, Догматизм. 


45 
Такрорлаш учун саволлар: 
1. Метод нима? Методология нима? 
2. Диалектика ва метафизика методларини бир-бирига зидлиги. 
3. Фалсафий методологиянинг асосий шакллари. 
 
Адабиётлар: 
1. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни 
миллат қилишга хизмат этсин. «Тафаккур». № 2 1998 й. 
2. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда Т. 
«Ўзбекистон» 1999 й. 
3. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси халқ эътиқоди ва 
буюк келажакка ишончдир. Т. «Ўзбекистон».2000 й. 
4. Введение в философии част I.М 1990 г. 
5. Мир философий I. М 1991 г. 
6. Фалсафа, маъруза матнлари Т. 2000 й. 
7. И.Раҳимов. Фалсафа (қискача коспект). Т. 1998 й. 
8. И.Рахимов. Муроса фалсафаси «Тафаккур». N
 
7-Мавзу: Борлиқ фалсафаси. 
Режа: 
1. Борлиқ-фалсафий категория сифатида. 
2. Борлиқнинг асосий шакллари: 
3. Табиатни фалсафий тушуниш. 
Борлиқ фалсафий фикрлашнинг муҳим категориясидир. Бу фикр 
доирасида файласуфлар доимо мунозара олиб борганлар. Баҳс ҳозир ҳам 
давом этмоқда. Натижада борлиқ тўғрисида бир бутун таълимот 
(онтология) вужудга келди. 
Нима учун файласуфлар бугунгача борлиқ масаласини муҳокама 
қиладилар? Чунки ҳаёт вужудлигининг асосини даставвал инсон, инсоният 
мавжудлигининг асосини эса борлиқ ташкил этади. 
Инсоннинг энг унверсал ҳодисалар тўғрисидаги оддий ишончи 
«дунё», «бор», «у шу ерда», «ҳозир мавжуддир» шаклида намоён бўлади. 
Дунё ўзгарувчан, такомиллашувчи жараён бўлишига қарамай унда нисбий 
турўунлик сақланиб қолади. 
Борлиқ масаласи унверсал моҳият сифатида ҳаёт тўғрисидаги 
қараш, тафаккур предметига айланган даврдан бошланган. Ҳаётнинг 
мураккаблиги, ундаги табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг ўзгариши 
анъанавий фирлаш тарзини ўзгартиришни талаб қилади. «Инсон, ҳаёт, 
ўлим нима?», «Борлиқ нима?» «Йўқлик нима?» деган саволлар қайта-қайта 
майдонга ташланади. Планетамиз бўйича инсоннинг яшаши хавф остида 
қолган ҳозирги кунда «инсоният сақланиб қоладими?» деган савол 
майдонга ташланади. Шунинг учун одамларнинг фикрлаши «шу ердаги» 
оламгагина эмас, балки бизни ўраб олган, ақлимиз орқали идрок 


46 
этиладиган бу дунёдан бошқа дунёга ҳам қаратилган. Натижада «Бизни 
ўраб турган дунёдан бошқа дунё ҳам борми?» деган савол туўилади. 
Бу муаммони қадимги дунё файласуфлари ҳам майдонга 
ташлаганлар. «Дунё ҳозир мавжуд экан, унинг ўтмиши, бўлганми ёки 
бўлмаганми, келажаги ҳам борми?» деган савол уларни қизиқтирган. 
Чексизлик борлиқнинг макон ва замонда чексизлигини кўсатади. Агар биз 
алоҳида шахснинг ҳаётини олиб кўрсак, у вақтда (замонда) ва маконда 
чекланган. Бироқ ундан илгариги ва келажакдаги одамлар тўғрисида, 
бутун борлиқ тўғрисида, ўйласак, макон ва замоннинг, ундаги борлиқнинг 
чексизлигини тасаввур қиламиз. 
Демак, бутун борлиқ чексиз, у макон ва замонда абадийдир. Бундан 
борлиқнинг биринчи ва асосий томони келиб чиқади. Дунё мавжудми
мавжуд бўлса, қаерда мавжуд? Шу ерда, ҳамма ерда мавжуд. У алоҳида 
нарсаларда қандай юз беради? Ўткинчи сифатида унинг асосий моҳияти 
нимада? Ундаги доимийлик ва ўткинчиликни инсонборлиғи орқали таҳлил 
қилишда, унинг моҳиятини инсон моҳияти орқали ўрганишдадир. 
Бундан эса фалсафада ҳамма нарсанинг умумийлиги тўғрисидаги 
масала келиб чиқади. Бу масалани ҳал қилиш учун фаласафа табиат, 
жамият, маънавият, алоҳида одамлар мавжуддир деган хулосага келади. 
Улар бир бутунликни ташкил этади. Демак борлиқнинг иккинчи бир 
муҳим томони (аспекти) қуйидагича: табиат, инсон, жамият, фикр, ғоялар 
мавжуддир фарқи уларнинг турли шаклларда бўлишидадир. Улар 
(ўзларининг) мавжудлиги билан чексиз, доимий (ўткинчи эмас) бир бутун 
дунёни ташкил этади. 
Демак, инсон ўз фаолиятида реал ҳаёт мантиўи билан ҳисобланиши 
керак бўлади. Умумий хулоса шундан иборатки, борлиқнинг яна бир 
томони конкрет одам ёки маълум бир авлод томонидан яратилган бир 
бутун реалликнинг ички мантиўида намоён бўлади. 
Биз борлиқни бир бутунлик сифатида қуйидаги асосий шаклларга 
бўлиб ўрганамиз: 
1. Нарсаларборлиғи (нарсалар, жараёнлар), табиатборлиғи, 
инсонлар томонидан яратилган нарсалар, буюмлар. 
2. Инсонборлиғи (дунёда инсоннингборлиғи ва унинг ўзига хос 
томони). 
3. Маънавий борлиқ (ғоявий борлиқ). У ўз навбатида индивидуал 
ва ижтимоий (объективлашган) маънавиятга бўлинади. 
4. Социал борлиқ. Бу ўз навбатида алоҳида одамларборлиғига 
бўлинади.
Биз буларни алоҳида кўриб чиқамиз. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling