Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


ҳаракат деб оламдаги ҳар қандай ўзгаришга айтилади


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

ҳаракат деб оламдаги ҳар қандай ўзгаришга айтилади. Ривожланиш 
тушунчаси эса қуйидан юқорига, оддийдан мураккабга томон илгарилаб 
борувчи ҳаракатни ифодалайди. Лекин бу жараён гоҳ тўғри чизиқли, гоҳ 
аста-секин кенгайиб борадиган спиралсимон шаклдаги ҳаракатдан иборат 
бўлиши мумкин. 
Бунда доимий бир томонга, масалан, вақтнинг ўтмишдан келажакка 
томон ўтиши ҳам, лекин маконда воқеа ва ҳодисаларнинг такрорланиши, 
замонда орқага қайтишлар ҳам содир бўлиб, туради. Баъзида 
тараққиётнинг маълум бир босқичида олдинги босиб ўтилган давр 
такрорлангандек бўлади, аммо бу илгаригидан фарқ қиладиган бошқачароқ 
тарздаги юқори даражадаги такрорланишдир. 
Ҳеч қачон бир хил тонг отмайди, деб бежиз айтмайдилар. Холбуки, 
ҳар куни тонгда ўша Қуёш чиқади, ўша тоўу-тошларни, боўу-хиёбонларни, 
биз яшаётган заминни ёритади. Одамлар ҳам, иш ва ташвишлар ҳам ҳамон 
ўша-ўшадек. Кимдир ишга шошади, кимдир ўқишга яна илгариги кундек 
бекорчиликдан зерикади. Аммо дунё ўзгармайдими бу бир куннинг 
ичида?, унда минглаб болалар туўилмайдими, сон-саноқсиз жараёнлар рўй 
бериб, Ер сайёрасининг турли бурчакларидан бошқа жойларга қанчадан-
қанча ахборотлар етиб борадими? 
Она замин ўз ўқи ва қуёш атрофида айланишни давом 
эттирмадими? 
Буларнинг барчаси бир куну-тунда рўй берган ботиний ва зоҳирий 
ўзгаришларнинг намоён бўлишидир. 


57 
Қонун тушунчаси. Дунёнинг мавжудлиги ана шундай ботиний ва 
зоҳирий ўзгаришларнинг абадий такрорланиб туришидан иборатдир. Бу 
такрорланишлар 
эса 
ўз 
моҳияти 
ва 
хусусиятларини 
сақлаб 
қолганликларидан қонун ва қонуният тусини олган. 
Масалан, биз Ньютон томонидан кашф этилган бутун олам 
тортилиш қонунини ўрганганимизда ана шундай ҳолни идрок этганмиз. Бу 
қонуннинг асосий моҳияти бутун оламдаги нарсаларнинг бир-бири билан 
алоқадорлиги тамойилининг доимий такрорланишини ҳар сония ва ҳар 
дақиқа бу ҳолатнинг содир бўлиб туришини исботлайди. 
Хўш қонун ўзи нима? У киши ва умуман, жамият ҳаётида қандай 
аҳамиятга эга? қонунни билмасдан, ўрганмасдан туриб яшаш мумкинми? 
қонун тушунчаси кундалик ҳаётимизда нисбатан тез-тез ишлатиб 
турадиган тушунчадир. Хусусан, физика ёки кимё қонунлари деймиз, 
табиат қонуни ёки бўлмаса, иқтисодий қонунлар, юридик қонунлар ва ҳ.к. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш тамойилларининг учинчиси ҳам қонун 
тўғрисида 
бўлиб, унда 
барча 
соҳада 
қонуннинг 
устуворлиги 
таъминланиши таъкидланади. Юқоридагиларни бирлаштириб турадиган, 
барчаси учун ҳам умумий бўлган хосса, хусусиятлар борми? 
Энг аввало, шуни айтиш керакки, оламдаги барча нарса табиат 
жамият ва инсон тараққиёти маълум қонунлар асосида амалга ошади. 
Фанларнинг (ижтимоий, гуманитар, табиий ва ҳ.к.) асосий вазифаси ҳар 
бир соҳа бўйича тадқиқот ўтказиб, қонунларни кашф қилиш ёки уларнинг 
амал қилиш хусусиятларини ўрганиш ва очиб беришдан иборат. 
Қанча кўп қонун кашф қилинса, тараққиёт шунча тез бўлади. 
Тараққиёт қонунларини билмасдан туриб, ривожланишга эришиш қийин. 
Яқин ўтмишда иқтисодиётнинг ўзига хос қонунларини писанд 
қилмай, турли хил съезд, пленум, конференция қарорлари асосида 
эксперементлар ўтказиб, барча учун фаровон ҳаёт-коммунизм жамиятини 
барпо қилмоқчи бўлишганини ва бу қандай оқибатларга олиб келгани 
барчага маълум. 
Ҳозирги мустақил Ўзбекистон барча ривожланган мамлакатлар 
сингари ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган 
демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо қилиш йўлидан бормоқда. 
Бунда умумбашарий қонунлар ва мамлакатимизминг ўзига хос 
хусусиятлари эътиборга олинган. 
Энди шундай савол: Нима учун инсон қонунни билиши керак? 
Бунда оддий мисолларга мурожат қиламиз: ёз ойларида барча 
одамлар иссиқ кийимлар (этик, пальто, қўлқоп ва ҳ.к.) сотиб олишади, 
ўтин ёки кўмир жамлаб қўйишади ва ҳ.к. Нима учун? Чунки улар 
табиатнинг битта қонунини, яъни фаслларнинг ўзгариши, ёздан кейин куз, 
ундан кейин қиш келишини жуда яхши билишади. 
Ёки яна бир, жўнроқ бўлса-да, мисол: сизга биров уйнинг 5-
қаватидан ташласанг, фалон пул бераман деса, рози бўлмайсиз. Нима 
учун? Чунки сиз И.Ньютон кашф қилган "Бутун олам тортилиш қонунини 
яхши биласиз. Балки билмассиз ҳам ҳавонинг ўз жисмингиздан зичлиги 


58 
камлигига эътибор қилмассиз ҳам, дейлик. Аммо сиз бу ҳолда омон 
қолишингиз қийинлиги, майиб бўлишингизни яққол тасаввур қиласиз. 
Инсон қонунларни билиши, уларга амал қилиши доирасида 
эркиндир. Эркинлик нима? Эркинлик англаб олинган заруриятдир. Ҳар 
қандай қонунга хос белгилардан бири зарурийлик, яъни объектив тарзда 
амалга ошиш, ўз-ўзидан намоён бўлишдир. Эркинлик эса ана шу 
зарурийликни англаб олиш ва амал қилишдан иборат фаолиятни 
англатади. 
Юристларда 
шундай 
ибора 
бор: "қонунни 
билмаслак 
жавобгарликдан холис қилаолмайди". Ана шу туфайли сиз юридик 
қонунларни қанча яхши билсангиз, ўзингизнинг фаолиятингизни шунга 
мослаб олиб борасиз. Демак, шунча эркин бўласиз. Бу ҳолда сиз нима 
қонуний нима эса қонуний эмаслигини яхши биласиз, қонунига хилоф 
қадамлар қўймайсиз. 
Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб, қонунга қуйидагича таъриф 
бериш мумкин: Қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим зарурий 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling