Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

"Моҳият ва ҳодиса" категорияларини олиб кўрайлик. Моҳият 
ўзида алоҳидалик махсуслик, умумийликнинг мазмунини, сабабини 
заруриятини, имкониятини, бутун, қисм, система, структура, элемент 
тарзида намоён қилади. Ҳодиса эса, уларнинг боўланиши, алоқадорлик ва 
муносабатларнинг намоён бўлишидир. Шунга кўра, ҳар қандай моҳиятни 
одамларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларига, цивилизация келажагига 
боўлаб таҳлил қилгандагина, у аҳамиятга эга бўлади.
Нарса ва ҳодисаларни билиш ҳамда ўзгартиришга инсон муайян 
эҳтиёжлар асосида ёндашади. Бу ёндашиш субъектив характерга эга бўлиб, 
унинг конкрет эҳтиёжлари ва манфаатлари нуқтаи назардан баҳоланади. 
Масалан, чанқаган киши учун сув унинг чанқоўини қондириш, физик учун 
агрегат ҳолати, электр токини ўтказиши ёки оптик хусусиятлари, химик 
учун унинг НО
2
кимёвий бирикма сифати, тегирмончи учун паррагини 
айлантириш хусусиятлари асосий моҳият ҳисобланади.
Нарса ва ҳодисалар доимий ривожланиб туриши жараёнида, 
уларнинг моҳияти ҳам, шунга мос тарзда ҳодиса ҳам ўзгариб туради. 
Моҳиятдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш ҳам, унинг муқаррар ўзгарган 
ҳодисасида ифодаланган. Масалан, сувнинг электр токини ўтказиш 
хусусияти, унинг температурасига боўлиқлиги аниқланган. Агар биз 
сувнинг температурасини маълум даражада кўтарсак, унинг электр токини 
ўтказиш хусусиятини ўлчайдиган асбоблар бу ўзгаришларни қайд 
қилмаслиги мумкин. Лекин, бундан сувнинг моҳиятини ифодалайдиган 
электр токини ўтказувчанлик хусусияти йўқолган, деган хулоса келиб 
чиқмайди.
Мазмун ва шакл. Фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса 
ҳодисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули 
сифатида муҳим аҳамиятга эга. Мазмун-нарса ва ҳодисаларнинг 
ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг 
структуравий боўланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини 
белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди.
Шакл эса ситемани ташкил қилган элементларнинг структуравий 
боўланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. 
Ҳозиргача фалсафий адабиётларда мазмун ва шакл ўртасидаги 
боўланишларни бир-биридан ажратиб таҳлил қилиш анъанавий характерга 
эга.
Яъни мазмуннинг ўзгариши шаклнинг ўзгаришига олиб келади 
деган хулоса устувор бўлган. Ваҳоланки системанинг элементлари 
структуравий боўланишларсиз, алоқадоликларсиз мавжуд бўлиши мумкин 
бўлмаганлигидек мазмун ва шакл ҳам бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. 
Биз фақат нисбатан мустақил бўлган мазмун ва шаклни билиш хусусиятига 
қараб, шундай мантиқий хулосага келишимиз мумкин. Бошкача қилиб 
айтганда, мазмун ва шаклдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш ҳам бир-


69 
биридаги ўзгаришларни тақозо қилади, фақатгина биз уларни билиб олган 
ёки билмаган бўлишимиз мумкин. Масалан, сувинг агригат ҳолати, шакли 
ўзгариши билан унинг мазмуни ҳам ўзгаради. Яъни сув буў ҳолатида 
чанқоқни қондирмайди, ўсимликларни суўориш учун ярамайди. 
Фалсафада мазмун ва шакл категориясини бошқа категориялар 
тизимидан, ажратиб олиб нисбатан мустақил таҳлил қилганда унга 
инсонларнинг муайян манфаатлар ва эҳтиёжлар асосида ёндошишларини 
алоҳида эътиборга олиш керак. Бу умуман мазмун ва шаклнинг объектив 
характерига путр етказа олмаса ҳам, уларни баҳолашдаги субъекетив 
муқобил қарашларда ўз ифодасини топади. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling