Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


ҳодисаларнинг ўзаро боўланиш ва алоқадорлигини мантиқий


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

ҳодисаларнинг ўзаро боўланиш ва алоқадорлигини мантиқий 
умумлаштирувчи билиш усули; 3) нарса ва ҳодисаларнинг 
ривожланиши билан ўзгариб турувчи мантиқий тушунча; 4) 
борлиқнинг мавжудлигидан келиб чиқадиган тарихий-мантиқий 
билиш даражаларидан бири. Кўпчилик мутахассислар категориялар 
олам, ундаги нарса ва воқеалар, уларнинг асосий ва такрорланиб турувчи 
алоқадорлигини ифодалайдиган кенг мазмундаги тушунчалардир, деган 
фикрга қўшиладилар. Шу маънода борлиқ, воқелик, ҳаракат, макон, замон, 
миқдор, сифат ва бошқалар фалсафанинг ана шундай категориялардир. 
Фалсафада ўз хусусиятларига кўра, жуфт категориялар деб 
аталадиган: умумий боўланиш ва алоқадорлик муносабатларини 
ифодаловчи тушунчалар ҳам бор. Улар нарса ва ҳодисаларнинг муайян 
йўналишдаги энг муҳим, зарурий, нисбатан барқарор, даврий такрорланиб 
турувчи боўланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодалайди. Фалсафа 
категориялари мазмунидаги ички бирлик, боўланиш, алоқадорлик ва 
муносабатларнинг яхлитлиги билиш жараёнининг узлуксизлигини 
таъминлайдиган умумий қонуният тарзида вужудга келган. 
Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик. Улар нарса ва ҳодисаларнинг 
ривожланиш жараёнидаги макон-замон муносабатларини конкрет тарзда 
намоён қилади. Умумийлик-оламдаги алоҳида индивидуал тарзда намоён 
бўлаётган нарса ва ҳодисаларнинг турфа, хилма-хил умумлаштирувчи 
хосса ҳамда хусусиятларнинг муштараклашган ҳолда намоён бўлишидир. 
Алоҳидалик ва умумийлик ўртасидаги боўланиш, алоқадорлик ва 
муносабат "хусусийлик" категорияси орқали ифодаланади. Биринчидан, 
бу категорияларнинг мазмуни оламнинг бирлиги, уларнинг мантиқий 
ифодаси конкретлик бўлиб ҳисобланади. Иккинчидан, "алоҳидалик", 
"хусусийлик", "умумийлик" нарса ва ҳодисаларнинг макон-замон 
конкретлигини ифодалайдиган, нисбатан мустақил мантиқий тушунчалар 
тарзидагина намоён бўлиши мумкин. Зеро, уларнинг нисбатан 
мустақиллиги, ички бирлигининг намоён бўлиш шаклидир. Фалсафий 
адабиётларда, билишнинг умумий тенденциясини алоҳидаликдан 
хусусийликка ва шу босқич орқали умумийликка ўтиш тарзида ёки 
аксинча, изоҳлаш кенг тарқалган. Ваҳоланки, фалсафий билишнинг асосий 
хусусияти ва мақсади ҳар қандай алоҳидаликнинг индивидуал 
хусусиятларини умумийликдан фарқлашдан иборатдир. Масаслан: бозор 
иқтисодиёти муносабатларига ўтиш жамият тараққиётининг умумий 
қонунияти бўлса ҳам бу жараён турли ижтимоий-тарихий макон ва 
замонда ҳар бир давлат учун ўзига хос бўлган моделни тақозо қилади.


66 
Алоҳидаликнинг умумийликдан фарқини аниқлаш асосида, махсус 
усул ва воситаларни қўллаш бозор стратегияси ва тактикасинининг миллий 
хусусиятларини белгилашга ёрдам беради.
Алоҳидалик ёки баъзи фалсафий адабиётларда кўрсатилганидек, 
яккаликни муайян хосса ҳамда хусусиятга эга бўлган нарса ва 
ҳодисаларнинг макон ва замондаги чегараланган конкрет ҳолати, бошқача 
қилиб айтганда, ҳар қандай ҳодиса ва нарсаларнинг ички сифат 
муайянлиги, индивидуаллиги дейиш мумкин. 
Антик фалсафада алоҳидалик категориясининг мазмуни муайян 
турўунликка эга бўлган бирлик сифатида қаралган (Афлотун, Арасту). 
Ҳегель алоҳидаликни воқеаларнинг зарурий шакли, макон ва 
замондаги тафовутларнинг намоён бўлиш моменти сифатида қарайди. 
Фалсафада 
миллийлик 
ва 
умуминсонийлик 
масаласида 
алоҳидаликнинг умумийликдан фарқини мутлоқлаштириш натижасида 
муайян қарашлар вужудга келиши мумкин. ( Бу ҳақда "Осиёцентризм" ва 
"Европацентризм " тўғрисида эслаш кифоя).
Ваҳоланки, умуминсоният 
цивилизациясининг 
тадрижий 
ривожланишида ҳар бир халқ, миллат ўз ўрни ва аҳамиятини намоён 
қилади. Шунинг учун умуминсоният цивилизацияси таркибидаги миллий 
маданиятни мутлоқлаштириш, муайян сиёсий манфаатларга асосланган 
бўлиб, буюк давлатчилик, шовинистик қарашлардан бошқа нарса эмас. Бу 
ХХ асрнинг 30-йилларида фашизм мафкурасини шакллантирган асосий 
сабаблардан бири эди.
Алоҳидаликни, умумий қонуниятлар таркибидаги, элементларнинг 
индивидуал ривожланиш жараёни сифатида олиб қараш керак. Чунки ҳар 
қандай умумийлик, дастлаб воқеликнинг алоҳидалиги тарзида вужудга 
келади. Шунга кўра, ҳар қандай система ўз таркибидаги нисбатан янги 
алоҳида ҳодисаларнинг индивидуал ривожланишисиз содир бўла олмайди. 
Шундай қилиб, алоҳидалик воқелик ривожланишининг хилма-хил 
шаклларини вужудга келтиради. 
Нарса ва ҳодисаларда алоҳидаликларнинг конкрет хусусиятлари 
ўртасидаги боўланишлар бир томондан, умумийликни намоён қилиш 
билан бир қаторда, уларнинг муайянлиги ва мазмунини ҳам белгилайди. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling