Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик -қурилиш институти


-расм. Энергетик характеристиклар


Download 3.89 Mb.
bet11/26
Sana15.11.2023
Hajmi3.89 Mb.
#1774090
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
Акбар гатов999

7-расм. Энергетик характеристиклар
ГАЭСнинг фаолияти самараси энергетик, сув ресурслар имкониятини, электр энергиясининг ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши шароитларини ҳисобга оладиган технологик схемани тўғри танлашга боғлиқдир. Технологик схема бошқарув блоки билан энергетик жиҳозлар, иншоотлар, истеъмолчилар ўртасида маълумот алмашинуви, узаро алоқа ва жараѐнни бошқаришни амалга оширади. Шуни ҳисобга олиб ГАЭСнинг энергетик тизимда, НС ва қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги қурилмалар билан биргаликдаги технологик схемалари тузилди.
ГАЭСнингФЭҚ ва ШЭҚ билан биргаликдаги технологик схемаси ФЭҚ
ва ШЭҚ нинг энергия бериш имкониятларига мослашган истеъмолчилар (шу
жумладан НҚ ҳам) иш режимини ФЭҚ ва ШЭҚ ларнинг ишлаб чиқарган электр энергияси тақсимотида автоматик ростлашни таъминлашга асосланган . Бунда ФЭҚ ва ШЭҚлар таркибида қисқа вақтларда энергия берилишининг тухташининг олдини олиш учун электрохимик аккумуляторлар кўзда тутилиш керак.

8-расм. ГАЭСнинг ФЭҚ ва ШЭҚ билан биргаликдаги технологик схемаси. 1 – юқори сув ҳавзаси; 2 – ГЭС; 3 – пастки сув ҳавзаси; 4 – насос станцияси; 5 – шамол энергетик қурилмаси; 6 – фотоэлектрик қурилма
Мазкур схемада бажариладиган операциялар кетма-кетлиги қуйидагича
амалга оширилади.
1. Белгиланган дискрет ва қтларда ШЭҚ ва ФЭҚларнинг қув ва тларини
ўлчаш, уларни қўшиш (NВЭУ+NФЭУ) ва олинган қийматни КЮГ қиймати билан солиштириш.
2. Насос қурилмасини ишга тушириш. Бу иш (NВЭУ+NФЭУ)>Р бўлганда
амалга оширилади ва бунда қурилмаларнинг истеъмол юкламасини
таъминлашдан ортган қув ва ти НҚ га берилади.
3. ГЭС ни ишга тушириш. Буиш (NВЭУ+NФЭУ)<Р бўлганда (NВЭУ+NФЭУ)>Р ҳолат юзага келгунч аамалга оширилади.
Ҳозирги замон энергетик қурилмалари ва уларни бошқаришв оситалари ҳар хил параметрларга эга бўлган мураккаб тизимлардан иборат бўлгани учун уларнинг иши тартибини аналитик равишда ифодалаш қийин масала ҳисобланди. Бунинг учун бошқарув жараѐнини автоматлаштириш лойиҳасини тузиш учун асос бўлувчи функционал схемалардан фойдаланилади. Технологик жараѐннинг функционал схемалари бошқарув, ўлчаш ва назорат воситалари, технологик жараѐн тузилмасини ва улар орасидаги функционал алоқани белгилаб беради ва мазкур жараѐнни автоматлаштириш тавсифини аниқлайди. Энерго тизимда ишлайдиган, йирик НС қошидаги ва қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаг иқурилмалар билан ишлайдиган ГАЭС нинг функционал схемалари ишлаб чиқилди. Намуна сифатида ГАЭС нинг ФЭҚ ва ШЭҚ билан биргаликдаги функционал схемаси улардан режали ҳолда сутка давомида истеъмол юкламасини таъминлашни амалга ошириш учун юқори сув ҳавзасида маълум миқдордаги сув ҳажмини тўплашни кўздатутади. Курилманинг NВЭУ , NФЭУ кувватларини белгиланган дискрет ва ктларда улчаш ва натижаларни энергиянинг истеъмол кув ва ти Р билан таккослаш натижасида кайси курилма тармокка энергия бериш ва кайси қурилма сув миқдорини тўплаш учун НҚга энергия бериши аниқланади.
Агар иккала қурилманинг ҳам қув ва ти Р юкламани қондириш учун етарли бўлмаса, унда уларнинг умумий қув ва ти NВЭУ+NФЭУбу мақсад учун йўналтирилади. Умумий қув ва т ҳам Р нинг максимал қийматини таъминлаш учун етарли бўлмаганда ГЭС ишга туширилади ва унинг қув ва ти Δ NГЭС= Р –(NВЭУ+NФЭУ) га тенг бўлади.
Қурилмаларни юқорида кўрсатилган схемалари бўйича бошқариш учун параметрларни (қув ва т, юклама қиймати, сув сарфи, сув ҳавзаларидаги сув сатҳлари ва бош.) ўлчаш, уларнинг ўзгаришини кузатиш ва шунга асосланиб керакли қарорни қабул қилиш учун электрон воситалардан фойдаланиш керак.
Шу мақсадда ГАЭС ишини энергия истеъмоли қийматлари Р асосида бошқариш учун кичик қув ва тли ШЭҚ, ФЭҚ ва ГЭС энергетик қурилмаларини бошқариш тизими (патент № IAP 04454,) таклиф этилган.
Мазкур тизим ва қтнинг реал режимида ШЭҚ, ФЭҚ ва ГЭС қурилмаларининг КЮГ талабларини қондирадиган оптимал ишлаш комбинациясини унга мос параметрлар билан топиш ва ГАЭС оптимал иш режимини таъминлаш имконини беради. Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблар натижаларига кўрабу тизимни қўллаш натижасида 6...7 % электр энергиясини тежаш имкони туғилади.

Download 3.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling