Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик -қурилиш институти


Кичик қув ва тли гидроэнергетик қурилмаларда сув оқимининг гидравлик энергиясидан фойдаланиш


Download 3.89 Mb.
bet12/26
Sana15.11.2023
Hajmi3.89 Mb.
#1774090
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Акбар гатов999

1.3 Кичик қув ва тли гидроэнергетик қурилмаларда сув оқимининг гидравлик энергиясидан фойдаланиш.
«Кичик қув ва тли гидроэнергетик қурилмаларда сув оқимининг гидравлик энергиясидан фойдаланиш ва аккумуляциялаш бўйича янги техник ечимлар» номли тўртинчи бобда ГАЭСларнинг НР да энергетиксарфларни камайтириш ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқаришда сувоқиминнг гидравлик энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича янги техник ечимлар ва бу борадаги тадқиқотлар натижалари келтирилган.ГАЭСларнинг эксплуатация харажатлари асосан пастки сув ҳавзасидан юқорига сувни етказиб беришда сарф бўлган харажатларни қоплашга сарф бўлади. Одатда бу мақсадларда НСлардан фойдаланилади, аммо улар ГАЭС турбиналари ишлаб чиқарадиган энергияга нисбатан энергияни кўп истеъмол қилади. Шу сабабли юқори сув ҳавзасига сув ҳайдаб беришда харажатларни қисқартиришга йўналтирилган ҳар қандай тадбир сўзсиз ГАЭС фаолиятининг самарадорлигини оширади. Мазкур ҳолатни ҳисобга олган ҳолда схемаси 9-расмда келтирилган гидравлик таранлар билан жиҳозланган ГАЭСнинг янги конструкцияси параметрларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқотлар иккита гидравлик тарандан, юқори ва пастки баклардан ташкил топган лаборатория стендида ўтказилди. Сув ҳайдаш баландлиги h1= 4 м (5-расм).
Лаборатория ишларининг асосий мақсади поғона тарзда жойлашган ва бир ва қтда юқори бакка сув ҳайдаб берадиган иккита гидравлик таранли тизимнинг напор – сув сарфи параметрларини напор қийматининг динамик ўзгаришида аниқлашдан иборатдир. Гидравлик таранларнинг сув сарфи qҳажмий усул билан 1, 2 и 3 бакларда сув йиғилиш ва қтини ўлчаш йўли билан аниқланди. Напор қийматлари H, h и h1пьезометрлар ва ўлчов рейкалари ѐрдамида ўлчанди.
Лаборатория тадқиқотларининг натижалари гидротаран қурилмасининг сув бериш сарфи Q ва напорининг H маълум қийматларида h баландликдаги юқори бакка q сув сарфини беришни ифодалайдиган асосий параметрларини аниқлаш имконини беради.

9-расм. Гидравлик таранлар билан жиҳозланган ГАЭС схемаси.
1. Юқори бак 2. Турбина 3. Пастки бак 4. Сув бериш қувурлари 5. Ҳаволи идишлар 6. Сув ҳайдаш қувурлари 7. Зарба клапанлари 8. Ташланадиган сувни йиғиш баклари
Қурилманинг напор – сув сарфи характеристикаси q/Q ва h/Hкоординаталарда берилади, графикдаги нуқталарда лаборатория тажрибалари натижалари акс эттирилган (10-расм). Натижалар h/H =2,0...4,0 қийматларида 15...30 % сув миқдори гидротаран қурилмаси (ГТҚ) ѐрдамида юқори бакка етказиб берилишини кўрсатмоқда. Бу эса насос иш режимидаги истеъмол электр энергияси миқдорини шунга мос равишда камайишини таъминлайди[12, 54 бет].
10-расмда бошқа тадқиқотчиларнинг олинган натижалари асосида қурилган график ҳам тасвирланган. Мазкур график билан бизнинг экспериментларимиз асосида қурилган график орасида фарқ катта эмас, хатто бизнинг графигимиз қийматлари озгина катта қийматларга эга.


Download 3.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling