Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик -қурилиш институти
Download 3.89 Mb.
|
Акбар гатов999
ГИДРОЗАРБАНИНГ ФИЗИК АСОСЛАРИ
Гидравлик зарба оқимни тўсатдан бўшатиб юбориш ёки уни бирданига тормозлашда келиб чиқиши мумкин.Жуда кўп ҳолатларда гидравлик зарба айнан суюқлик оқими беҳос тўхтатилганда юз беради.гидравлик зарба табиатини ўргана туриб физиканинг асосий қонуни, Ньютоннинг 1-қонуни машҳур бўлган қонунни эслаш фойдали(“Жисм тинч турган ҳолатини ёки бир текис ҳаракатланишини ташқи таъсирлар бу ва зиятни ўзгартирмагунча сақлаб қоладилар”)Алалхусус ҳар қандай суюқлик муҳити трубопроводдан оқиб бораётганда инерцияга эришади; у насос тўхтатилгандан кейин ҳаракатини давом эттиришга интилади, бунда клапан билан ёпилган қаттиқ муҳитга урилади ёки трубанинг геометриясининг кескин ўзгариши билан тўқнашади (мисол учун , 90 градус бурчак остидаги тирсак).Кўплаб суюқликлар амалда сиқилмайдиган бўлганлиги сабабли суюқлик оқими кинетик энергияни ўзига ютиб, сингдириб олиш учун буферга ўхшаб сиқила олмайдилар. Бу зарба тўлқини “стук” тарзида ҳис қилинади, зарба клапанни беркитиш ёки насосни тўхтатиш пайтида эшитилади.Зарба тўлқинининг интенсивлиги босимнинг кескин сакрашини келтириб чиқариши мумкин.Қувурли узаткичдаги суюқлик босимини 3 ёки 4 карра ошиб кетиши узатувчи қувурнинг конструкциясига боғлиқ. Агар оқимни бирдан клапанни беркитиш билан ёпилса, суюқликнинг инерцияси уни оқим йўналишида ҳаракатланишига мажбур қилади.Бу клапн орқасидаги суюқлик босимини кескин пасайишига олиб келади.Клапнни беҳос ёпиш билан юз берадиган бундай паст босим худуди трубопроводнинг конпенсация стиги ёки деворини ва йрон бўлишига олиб келади. (Клапнни бехос ёпиш оқибатида келиб чиқадиган ва йронкор кучларни бартараф қилгич). Агар бу содир бўлмаган бўлса, унда худди мувозанатидан оғиб кетган халинчалак мисоли, суюқликда урилиш тўлқини ҳосил бўлиб, ортга сапчиб, босим кескин тикланади.Босимни кутилмаганда кўтарилиши, суюқликнинг урилиш тўлқинидан кутилмаганда келиб чиққан юқори кучли таъсир, ўтказгич қувурни ёрилиб кетишига ёки ўтказиш қувуридаги кўп сонли асбоблардан бирини ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Download 3.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling