Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Я.С.Вайнбаум, "Жисмоний тарбия гигиенаси" Тошкент "Ўқитувчи" 
нашриёти, 1988 йил. 
2. А.А.Минх, И.Н.МАлишева, "Умумий ва спорт гигиенаси асослари" 
Ўзбекистон "Медисина" нашриёти, 1981 йил. 
3.Е.Махмудов, Б.Аминов, Ш.Қурбонов, "Ўсмирлар физиологияси ва мактаб 
гигиенаси", Тошкент "Ўқитувчи" нашриёти, 1984 йил. 
 
5-маъруза: Сув ва тупроқ гигиенаси.
Режа: 
1. Сув гигиенаси ва унинг аҳамияти. 
2. Сувни тозалаш ва зарарсизлантириш. 
3. Жисмоний тарбия машғулотларида тупроқ гигиенасининг аҳамияти. 
 
Сув гигиенаси ва унинг аҳамияти. 
Сув одам хаётида жуда катта ва хилма-хил рол ўйнайди. У аввало 
одам организмини меъёрида сақланишида жуда катта аҳамият касб этади. 
Одамда унинг вазнига нисбатан 60% сув мавжуд. Сувнинг катта қисми 
организм хужайралари орасида, қолган қисми эса тўкималар орасидаги 
суюқликларда, қонда, лимфада, овқат хазм қилиш ширасида ва хар-хил 
безлар суюқликларида жойлашган. Одам организмида сув барча физик-
кимёвий жараёнларда иштирок этади. Шунинг билан бир қаторда овқатнинг 
қонга сўрилиши ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари учун, эриган ва 
ярим эриган холда охирги махсулотни чиқариш ва иссиқлик алмашинуви 
учун зарур бўлади.
Одамда тери, ўпка, буйрак орқали йўқотилган сувни тўлдириш ва 
физиологик функцияларнинг меъёрида ўтиши учун атроф-мухит ва хона 
температураси мўтадил бўлиши лозим. Енгил жисмоний иш қилганда 
суткасига 3 л сув йўқотилади. Бу сувларнинг ярми овқат моддалари билан 
қабул қилинади. Хаво температураси юқори бўлганда ва оғир жисмоний 


24 
мехнат қилиш натижасида сувга бўлган одам организмининг эхтиёжи 6-8л 
етади (бунда одамнинг терлаши ҳам хисобга олинади). 
Одамни сув билан таъминламаслик ва уни сувсиз қолдириш жуда 
хавфли: организмда сув ва тузлар мувозанати бузилади, қон қуюқлашади, 
махсулотнинг қайта алмашинуви тўхтайди. Энергия ва модда алмашинувига
сальбий таьсир этади. Одам сувсиз бир неча кун яшаши мумкин. Овқатсиз 
сув бўлган тақдирда бир ой атрофида яшайди. Одам организмининг 20% сув 
йўқотиши ўлимга олиб келади. Сув одамнинг фақат физиологик яшашида 
зарур бўлиб қолмасдан, турмуш эхтиёжида, хўжаликда ва ишлаб чиқаришда 
жуда зарур. Одам организмини жисмоний тарбия билан чиниқтиришда жуда 
катта аҳамиятга эга: у одамни чиниқтиришда, даволаш жисмоний 
тарбиясида, шахсий гигиенасида, спорт машғулотларида зарур. 
Истеьмол қилинадиган сув қуйидаги қабул қилинган гигиена 
меъёрларига жавоб бериши керак:
1)сув ахолининг барча эхтиёжларига керак бўлган миқдорда олиб 
келиниши керак;
2)сув тиниқ, рангсиз, хиди ва таьми ўзгармаган маьлум температурага 
эга ва бардам қиладиган бўлиши керак;
3)аниқ ва нисбатан доимий химиявий таркибга эга бўлиши керак, 
киши соғлиғига зарар келтирадиган ортиқча туз бўлмаслиги, захарли ва 
радиактив заррачалардан холи бўлиши керак;
4)таркибида патоген бактериялар ва гижжа тухумлари, ғумбаклари 
бўлмаслиги керак. 
Водопровод суви нимага ишлатилишидан (ичиш, кўчаларга сепиш 
учун ва хаказо) қатий назар, юқорида айтиб ўтилган талабларга жавоб 
бериши керак. Умумий сув хавзаларининг атрофи ўралиб санитария 
ходимлари томонидан мухофаза қилиниши лозим.
Сувга бўлган суткалик эхтиёж мухит температурасига ва жисмоний 
мехнат турига боғлиқ. Суткада ичиладиган сув ва озиқ-овқат орқали 
олинадиган сув миқдори организмни таьминлаши керак. Бир суткада 
ичиладиган сув иш характерига ва ташқи мухит таьсирига қараб аниқ 
миқдорга эга бўлиши зарур. Хаддат ташқари сувни кўп истемол қилиш 
организмни оғирлаштиради. Кўп терлашга сабаб бўлади. Юрак ишини 
оғирлаштиради. Чидамлилик ва иш қобилиятини пасайтиради. Бирданига кўп 
сув ичиш бир неча вақт қон томирларни тўлдириб юборади ва осмотик 
босимни пасайтиради.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling