Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Сувни тозалаш ва зарарсизлантириш


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Сувни тозалаш ва зарарсизлантириш. 
Сувни тозалашнинг биринчи босқичи тинитиш хисобланади - дағал 
лойқалардан озод қилинади. У махсус қурилмаларда басейнларда сувни жуда 
ҳам секин ўтказиб тиндирилади. Осилмаларнинг чўкиш жараёнини тезлатиш 
майда заррачаларни шу билан бир қаторда сувнинг рангини йўқотиш 
мақсадида уни коагуляция қилинади. Бунинг учун унга махсус химиявий 
чўктирма, коагулянт солинади. Одатда коагулянт сифатида (гил тупроқ) 
алюминий сулфат қўлланилади. У кальций ва магнийнинг дикарбонат 


25 
тузлари билан реакцияга киришиб, лахта-лахта, ипир-ипир қуйқалар шаклида 
алюминий гидроксидга айланади. Чўкиш вақтида бу қуйқалар ўзи билан 
лойқа ва микробларни ўзлаштриб тушади. 
Водопровод станцияларида сувни зарарсизлантиришнинг кенг 
тарқалган усули хлорлаш хисобланади. Шу мақсадда газсимон хлор 
қўлланилади. Улар пўлат балонларда сақланади. Хлоротор ёрдамида хлорлаш 
амалга оширилади, у хлорнинг дозировкасини таьминлайди ва тоза 
филтрланган сув резервуарига ёки бевосита водопровод тармоғига доимо 
хлор бериб тақсимлаб туради. 
Сувни зарарсизлантиришда хлорлаш усули оддий арзон ва етарли 
даражаси ишончли хисобланади. Шунга қарамасдан унинг тўла-тўкис 
гигиеник талабларини қондира олади деб хисоблаш мумкин эмас. Хлор 
сувнинг табиий холатини, мазасини, хидини бузади; доимий истемол қилиш 
натижасида организмга хавфли таьсир қилиши эхтимолдан холи эмас. 
Хлорга чидамли бактериялар ҳам бор. Уларга хатто катта миқдордаги хлор 
ҳам таьсир қилмайди. Уй-дала шароитларида ва туристлар лагерида сувни 
тозалаш ва зарарсизлантириш учун худди водопровод станциясидаги 
сувлардан, лекин осонлаштирилган холда фойдаланилади. 
Жисмоний тарбия машғулотларида тупроқ гигиенасининг аҳамияти 
Тупроқ хаво ва сув каби мухит хисобланади. У билан одам бевосита 
бутун ҳаёти давомида бирга бўлади. Ер юзида яшайди, тупроқдан сувни 
кавлаб олади. Хар турли қазиш ишлари ва қишлоқ хўжалик ишларини 
бажариб, одам доимо баьзи бир тупроқ омиллари таьсирида бўлади. Улар 
шароитга қараб инсон соғлиғига хар-хил таьсир кўрсатади.Тупроқнинг устки 
қавати мураккаб минерал бирикмалар комплексидан(90-99%) ва органик 
моддалардан (1-10%) иборат. Минерал қисми асосан қум, тупроқ, охак, лой 
ва улар таркибига кирувчи кремний, алюминий, кальций, магний тузлари ва 
бошқалардан, органик қисми ўсимликлар қолдиғи ва хайвонлар организми 
махсулотлари чириши натижасида хосил бўладиган чириндидан (гумус) 
иборат. 
Тупроқнинг бу қавати жуда кўп миқдорда микроблар сақлайди. 
Турпоқнинг геологик тузилишига қараб қуйидагича тафовут қилинади; қум 
тупроқ (80% дан ортиқроғи қум), қумлоқ тупроқ (60% дан кўпроғи тупроқ), 
соғ тупроқ, шўрхок (хлоридларга бой), қора тупроқ (20% кўпроғи чиринди), 
тўрфли тупроқ ва бошқалар. 
Тупроқ доимо хар-хил чиқиндилар билан ифлосланади ва агар улар 
тозаланиш қобилиятига эга бўлмаганида эди унда ерда хаёт бўлмас эди. 
Тупроқ органик моддаларни эпидемиологик жихатдан жуда хавфли 
ноорганик моддалар - минерал тузлар ва газларга айлантириши мумкин. Бу 
жуда ҳам мураккаб жараён, бу ўз-ўзидан тозаланиш деб айтилади. У шундай 
юз беради: тупроққа тушган органик моддалар ўзидаги касал туғдирадиган 
микроблар ва гижжа тухумлари билан бирга қисман филтланиб, ушланиб 
қолади ва ютилиб кетади.


26 
Биокимёвий ва микробиологик жараёнлар таьсирида ахлатлар 
тупроқдан ўтиб ёқимсиз хидини, захарлилигини ва бошқа хусусиятларини 
йўқотади, кимёвий таркиби радикал ўзгаришига учрайди. Чиқиндиларнинг 
углевод қисми тупроқда карбонат ангидрид ва сувгача оксидланади; ёғлар 
глицерин ва кислоталарга парчаланади, шундан кейин карбонат ангидрид ва 
сувгача оксидланади; оқсиллар аминокислоталарга парчаланади ва ундан 
азот аммиак формасида ажралиб чиқади, кейин оксидланиб нитрат ва нитрит 
кислоталарга парчаланади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling