40
бўлиши ва ғалабага эришиш йўлида жамоани жипслаштириб, спортчиларда
ўз кучига ишонч ҳиссини уйғота олиши керак. Керак бўлса, спортчиларни,
айниқса энг кўп асабийлашадиганларни тинчлантириши лозим. Мураббий
спортчиларнинг ўзаро муносабатларидаги ва жамоанинг руҳий муҳитдаги
ўзгаришларни вақтида аниқлаб, зарурий чора-тадбирларни қўллаши даркор.
Жамоа йиғинларда, чет элдаги мусобақаларда
иштирок этганда,
мураббийнинг аҳамияти ва нуфузи ўсиб боради. Уйдан узоқ вақт давомида
йироқда бўлиш, мажбурий бекорчилик, зерикиш ва апатия ҳиссини
юзага
келтириш мумкин. Бундай ҳолларда мураббий спортчиларни қўзғатиш,
уларни ҳордиқ чиқаришини тўғри ташкиллаштириш керак. Бундан ташқари,
мураббий
муваффақиятга
эришган
спортчиларни
ўз
вақтида
рағбатлантириши ва ўз имкониятларини тўла намоён этолмаганларни қўллаб-
қувватлашиши лозим. Спортчининг у ёки бу камчиликларини қайд қилган
ҳолда, унга нисбатан ҳурмат доирасида муносабатда бўлиши керак. Кичик
хатоларга нисбатан салбий муносабат аксинча, ўзи ҳам тайёр бўлмаган юксак
натижаларга эришиш истагини юзага келтириш ҳамда
пировард натижада
янада жиддий хато ва жароҳатларга олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: