Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Ўқув-машқ қилиш машғулотлари ва мусобақалар


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Ўқув-машқ қилиш машғулотлари ва мусобақалар 
ўтказишнинг ноқулай санитария-гигиеник ва иқлимий шароитлари
Ўқув-машқ қилиш машғулотлари ва мусобақалар ўтказишнинг ноқулай 
санитария-гигиеник ва иқлим шароитлари туфайли келиб чиқадиган 
жароҳатланиш умумий травматизмни 6-8% ни ташкил қилади. 
Ноқулай санитария-гигиеник шароитлар спортчиларда давр омили 
сифатида ҳозирги кунгача етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. шу 
боис, шифокорлар, мураббийлар, спорт ташкилотлари, спорт турлари бўйича 
федерациялар спорт жамоатчилигидан катта диққат-эътиборни талаб этади. 
бу омилга боғлиқ сифат травматизм кўрсаткичлари 6,2% (кўп кураш 
гуруҳида) дан 17,7% (циклик спорт турларида) гача қайд этилди.


42 
Ноқулай санитария-гигиена шароитларига қуйидагилар киради: спорт 
майдончалари ва залларининг қониқарсиз санитария ҳолати; ёруғлик билан 
ёмон таъминланганлик; вентиляциянинг етарли бўлмаслиги; иншоотдаги 
ҳаво ва сув ҳавзаларидаги сув ҳароратининг белгиланган меъёрий 
кўрсаткичларининг бузилиши; ҳаво намлигининг ортиши (80-90% гача). 
Машғулот жойларини гавжумлилиги туфайли юзага келувчи 
жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир шуғулланувчи учун 
белгиланган санитария меъёрий кўрсаткичларига риоя қилиш лозим. 
чунончи, гимнастика залларида ҳар бир шуғулланувчига 4 м2 дан кам 
бўлмаган катталикдаги жой тўғри келиши керак, ёзги спорт майдончаларида 
– 12 м2, музли майдонлар ва очиқ сув ҳавзаларида – тегишлича 8 м2. 
Бундан ташқари, гимнастика залларида етарлича иситиш ва мувофиқ 
вентиляция чораларини таъминлаш ҳамда зарурий ҳаво ҳарорати ва 
намлигини (60% ни нисбий намликда 13 ёки 15˚ с) сақлаб туриши керак. 
Жароҳатланишнинг олдини олишда машғулотлар ва мусобақалар 
ўтказиладиган жйоларни етарлича ёртиши ва ёритиш мосламаларини тўғри 
жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга. табиий ёритиш коэффициенти 1:5, 1:6; 
сунъий ёритиш коэффициенти – 50-70 лк га тенг бўлиши керак. яхши ёритиш 
таъминланмаганда, кечки пайтларда машғулотлар ўтказиш мумкин эмас.
ароҳатларни юзага келишида мусобақалар ва машғулотларни 
ўтказишдаги ноқулай иқлим шароитлари, масалан, ўткир қуёш нури, ёмғир, 
қор, туман, кучли шамол (7-8 баллдан юқори) ҳам сезиларли роль ўйнайди. 
Айниқса, техник спорт турлари гуруҳида бу сабаблар туфайли келиб чиқувчи 
жароҳатланиш кўрсаткичи юқоридир – 17%. ноқулай иқлим шароитида 
машғулотлар ва мусобақаларни ўтказиш – жиддий ташкилий хатодир. 
Бироқ айрим ҳолларда мураккаб иқлим шароитда машғулотларни 
ўтказиш ўринли бўлади. фақат бунда машғулотни янада мукаммал 
режалаштириш ва юқори савияда услубий ва моддий-техник таъминотини 
амалга ошириш керак. 
Белгиланган меъёр кўрсаткичларига мос келмайдиган ноқулай иқлим 
шароитлари (кучли ёмғир, шамол, қорбўрон, ҳаво ҳароратининг жуда юқори 
ёки паст бўлиши) да машқ қилиш машғулотлари ўтказилмаслиги ёки 
қисқартирилиши лозим. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling