Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Жароҳатланишнинг услубий сабаблари


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Жароҳатланишнинг услубий сабаблари 
Ўқув-машқ машғулотларини ўтказишнинг нотўғри услубияти туфайли 
келиб чиққан жароҳатлар таҳлили уларнинг қуйидаги сабабларини аниқлади: 
- спортчилар гуруҳини нотўғри тузиш, яъни айнан бир гуруҳда турли 
жисмоний ва техник тайёргарликка эга шахсларнинг бўлиши, машғулотлар 
режасини эса бир хил таркибдан келиб чиққан ҳолда тузилиши; 
- машқ қилиш жараёнини нотўғри тузиш. бу ҳаракатларниш 


45 
кўникмаларини ўрганишда изчиллик тамойилини ва спортчида индивидуал 
ёндашувни йўқлигида ўз аксини топади; 
- машғулот ёки мусобақадан олдин чигилёзар машқларни етарлича 
бажарилмаслиги ёки умуман бўлмаслиги ёки хаддан зиёд жадал фурсатда 
бажарилиши. бу эса жароҳатланишга сабаб бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари, спортда жароҳатланишни ўсишига жисмоний 
юкламалар ҳажми ва жадаллигини ошиши; машқлар ва усуллар 
бажарилишини янада мураккаблашиб бориши каби омиллар ҳам сабаб 
бўлади. Мазкур омиллар орасида машқ қилиш юкламалари ҳажмини кескин 
ортиши кўпроқ аҳамиятли ҳисобланади. бу жароҳатларни ярмига сабаб 
бўлади. 
Жисмоний юкламалар жадаллиги кескин ортганда, жароҳатланиш 
кўрсаткичлари 7,1 % (кўпкураш гуруҳида)дан 32,9 % (циклик спорт 
турларида)гача ўсиб боради. элементлар мураккаблигини кескин ортиши эса 
жароҳатланишни 7,1 % (кўпкураш гуруҳида)дан 29,0 % (мураккаб 
координацион спорт турларида)гача кўпайишига олиб келади. Техник спорт 
турлари гуруҳи бундан мустаснодир. Унда юқорида кўрсатилган машқ 
қилиш тартибидаги ўзгаришлар таъсири яққол намоён бўлмайди. 
Шу тариқа, спортчиларни тайёрлашда жароҳатланишни асосий сабаб 
омиллардан бири – нотўғри режалаштириш ва изчиллик тамойили 
(жисмоний юкламалар ҳажми ва жадаллигини ошириш)ни бузилиши 
ҳисобланади. 
 
Тиббий назорат қоидаларига риоя қилмаслик ва унинг камчиликлари 
Кўпгина жроҳатлар (7,8 %) белгиланган тиббий назорат қоидаларини 
бузилиши натижасида келиб чиқади, яъни: 
- спортчиларни аввал шифокор кўригидан ўтказмасдан, машқ қилишга 
рухсат бериш; 
- спортчиларни жинси, ёши ва жисмоний тайёргарлигини ҳисобга 
олмасдан, гуруҳларга нотўғри тақсимлаш; 
- узоқ танаффусдан, масалан, ўтказилган касаллик, жароҳатдан сўнг 
вақтидан олдин машқ машғулотларини ўтказиш, айрим ҳолларда, 
машғулотларни бошлаш муддатини шифокор эмас, балки мураббий 
белгилайди. бу эса умуман нотўғридир. 
Шифокор назоратини йўқлиги, унга риоя қилмаслик ёки тиббий 
назоратдаги камчиликлар сабаб бўлувчи жароҳатланишни олдини олиш учун 
қуйидагиларга риоя қилиш зарур: 
- машқ қилишдан аввал албатта шифокор назоратидан ўтиш. кўрик 
вақтида даволаш-профилактика муассасалари ва спорт жамиятлари 
шифокорлари текширилаётган спортчиларни жисмоний ҳолатини аниқлаб, 
танланган спорт тури билан шуғулланиш борасида тавсиялар беришлари 
керак; 
- машқ қилиш машғулотлари режасига (айниқса, саломатлигида 
қандайдир нуқсонлар аниқланганда) тегишли тузатишлар киритиш учун 


46 
спортчиларни қайта (йилда камида 1 марта) тиббий кўрикдан ўтказиш. 
бирламчи кўрикдан сўнг шифокор томонидан берилган тавсияларни 
бажарилишини назорат қилиш; 
- мураббийлар, педагоглар ва спортчилар томонидан тиббий назорат 
қоидаларига қатъиян риоя қилиш. ўтказилган касаллик ёки жароҳатдан сўнг 
машғулотларни эрта бошлаш туфайли жароҳатланиш келиб чиқишини 
олдини олиш мақсадида координацион кўникмаларни йўқотиш билан боғлиқ 
ҳолда янги жароҳат юзага келмаслиги учун спорт юкламасини аста – секин 
ошириб боришни назорат қилиш лозим; 
- кам тайёрланган спортчиларни (айниқса, спорт мавсуми бошланганида) 
максимал зўриқишни талаб этувчи мусобақаларда иштирок этишига рухсат 
бермаслик. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling