Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Ўқув-машқ қилиш жараёни ва мусобақаларни режалаштиришдаги
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Ўқув-машқ қилиш жараёни ва мусобақаларни режалаштиришдаги
услубий хатолар 1. Машқ қилиш машғулотлари, дастури ва мусобақалар жадвалини нотўғри тузиш. Айрим мураббийлар юқори спорт натижаларига эришиш мақсадида машқ қилиш дастурини тузишда ҳар доим ҳам спортчининг жисмоний ва техник тайёрланганлигини ҳисобга олишмайди. Чунончи, умумий жисмоний тайёргарликни ривожлантирувчи машқлар ўрнига, мураббийлар спортчиларни бирорта алоҳида спорт тури бўйича разряд меъёрларини бажаришга эрта йўналтиришади. Масалан, олий жисмоний тарбия ўқув муассасалари ва ўрта билим юртларида амалий машғулотлар жадвалини номувофиқ тузилиши (6-8 соат давомида кетма-кет 2-3 машқлар) кўп ҳолларда жароҳатланиш сабаби бўлиб ҳисобланади. 2. Фақат битта мураббий бўлган кўп сонли шуғулланувчилардан иборат гуруҳда мураббий диққат-эътибори тарқоқ бўлиб, бу ҳол жароҳатларга сабаб бўлувчи вазиятларга олиб келади. 3. Машқ қилиш машғулотларини мураббийсиз ўтказилиши. 4. Айрим спорт турлари бўйича машқ қилиш машғулотларида эҳтиётлаш чораларининг йўқлиги ёки ёмон ташкил этилиши. 5. Машғулот ўтказиладиган жойлар (гимнастика зали, спорт майдончаси ва б.) кўп сонли спортчилар билан гавжум бўлганда, майдончани бир қисмидан отилган снаряд ундаги бошқа секторда шуғулланаётган спортчига жароҳат етказиши мумкин. 6.Спортчиларни муқобил ҳаракатланиши, масалан, музтойғичда югурувчиларни музли йўлкада учиши ёки велосипед ҳайдаш машғулотларида автотранспортдан ўзиб кетиш. Бунда ҳавфли жароҳатлар юзага келиши мумкин. Ўқув-машқ қилиш жараёнини ва мусобақаларни нотўғри 41 ташкиллаштирилиши натижасида келиб чиқувчи жароҳатланишни олдини олиш учун муайян шартларга риоя қилиш лозим: - ўқув-машқ қилиш жараёнини тўғри режалаштириш ва спортчиларни индивидуал режаларини ишлаб чиқишда, айниқса юкламалар борасида шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёрланганлик даражаси ва саломатлик ҳолати ҳақидаги тиббий хулоса маълумотларини ҳисобга олиш зарур; - машқ қилиш машғулотини режалаштиришда унга овқатлангандан сўнг дарҳол ёки бевосита тунги уйқудан кейин техник жиҳатдан мураккаб машқларни киритиш мумкин эмас; - мусобақалар вақтида битта спортчи бир кунда бир неча чопишув, чиқишлар, сузишларда иштирок этмаслиги керак; - машқ қилиш машғулотларида (айниқса, гимнастика ва акробатика бўйича) спортчиларни ишончли тарзда эҳтиётлаш чораларини кўриш лозим. Мазкур спорт турларида тўлақонли эҳтиётлаш эҳтиётловчи шахс (мураббий ёки бошқа тажрибали спортчи) ни техник тайёргарланганлиги ва вақтида ҳаракатланишига боғлиқ. У машқларни бажариш вақтидаги барча ҳавфли дақиқаларни яхши билиши ва зарурат бўлса, дарҳол ёрдамга келиши керак. Шу билан бир вақтда, спортчига ўзини эҳтиётлаш кўникмаларини, яъни тўғри ва ҳавфсиз йиқилиш усулларини ўргатиши лозим. Бунга эса мунтазам машқ қилиш орқали эришиш мумкин; - музли майдончалар, мотоцикл ва автомобил трассаларида машқ қилганда ва мусобақалар ўтказилганда тўқнашувни олдини олиш мақсадида спортчиларни тўғри (бир томонлама) ҳаракатланишини таъминлаш керак. Бу кросс, велосипед, мотоцикл, автомобил пойгаларида умумий старт берилганда, айниқса, муҳимдир. Бунда белгиланган интервал (масофа) га риоя қилиш (айниқса, тоғ чанғи спорти ва трамплиндан сакрашда) зарур. Бундан ташқари, мусобақа иштирокчилари ва мусобақа ўтказиладиган жойларни томошабинлар ва бегона шахслардан ҳимоя қилиш ва битта спорт зал ёки битта майдончада ҳар хил спорт турлари билан шуғулланмаслик керак. Айниқса, бу қоида залда тез ҳаракатланиш, снаряд ирғитиш билан боғлиқ спорт турлари учун алоҳида аҳамият касб этади. Оммавий кросс, велосипед ва чанғида учиш бўйича мусобақаларни ўтказишда старт ва марра (финиш) жойларини чегаралаш зарур. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling