Уй бекаларига маслаҳатлар ГЎзаллик сири оддий,арзон табиий воситаларда! Мажнунтолнинг шокиласи эди сочларим!


Download 84 Kb.
bet1/7
Sana23.03.2023
Hajmi84 Kb.
#1287354
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Doc1


Уй бекаларига маслаҳатлар
ГЎЗАЛЛИК СИРИ ОДДИЙ,АРЗОН ТАБИИЙ ВОСИТАЛАРДА!
МАЖНУНТОЛНИНГ ШОКИЛАСИ ЭДИ СОЧЛАРИМ!
Йўқ-йўқ,ранжиманг қадрли бекажон!Асабийлашиш саломатлигингиз ва гўзаллигингизга путур етказади.Бир ҳамласида ўғилчангизнинг қўлчасига даста-даста тўкилиб тушган сочларингизга қараб хуноб бўлманг.Уй бетидан йиғиб олинган узун-узун толаларга ичингиз куймасин.Ўн йил деганда зўрға йиғилган синфдошлар учрашувида сочингиз жилоланмаган,турмагингиз ўхшамаган бўлса нима бўпти.Шуни деб дарров қариликни бўйинга олиб,бошингизга рўмол танғиб олганингиз нимаси?!Аслида рўмол ҳам сизга жуда ярашади.Лекин унутмангки,соғлом,қуюқ ,ипакдек майин сочларнинг жилоси рўмол ортидан ҳам сезилиб туради.Афсуски,жилосиз,беўхшов сочни рўмол билан яшириб бўлмайди.Эътибор беринг, сочларингизни асл ҳолига – мажнунтолнинг шохларидек жилвакорлигига қайтаришнинг иложи бор.Фақат саҳифамизни диққат билан ўқиб чиқиб,озгина қунт қилсангиз кифоя.
Соч парваришида энг муҳими уни тоза ҳолда сақлашдир.Шампунь,бальзам ва бошқа воситаларни танлаётганда,албатта,сочингиз тури,ҳолатини эътиборга олинг.Аммо,баъзан шундай ҳоллар юз берадики,бирор маъқул шампунь топишнинг имкони бўлмай қолади.Ҳар қандай тозалаш воситаси сочингизни ҳурпайтириб,толаларига шикаст етказа бошлайди.Ана шундай ҳолатда шампунь ўрнида бир қанча табиий тозалаш воситаларидан фойдаланишингиз мумкин.
ҚАТИҚ ШАМПУНЬ ЎРНИДА!
Қадимдан қўлланиб келинган восита – қатиқ ҳақиқатдан ҳам сочга жуда фойдалидир.У соч толаларида ўзига хос қобиқ ҳосил қилиб,уни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилади,озиқлантиради.Лекин унинг сочни бир оз хиралаштириб,унчалик хушбўй бўлмаган ҳидлар таратишини ҳам тан олиш керак.Шунинг учун қатиқни сочингизга 20-30 дақиқага суртиб,сўнг шампунь билан ювиб ташласангиз ҳам бўлади.
Тухум ҳам соч ювишда ажойиб воситадир.Унинг таркибида барча фойдали аминокислоталар мавжуд.Ишлатишдан олдин озгина илиқ сувда кўпиртириб,сочингизга суртинг.
Энг яхшиси 25 гр лар чамаси болалар совунини қирғичдан ўтказинг.Унга ярим стакан илиқ сув қўшиб кўпиртиринг.Ишлатишдан аввал 50 гр спирт ва тухум сариғи билан обдон аралаштиринг.Бу қоришмани бемалол шампунь ўрнида ишлатишингиз мумкин.У сочларни тозалабгина қолмай,балки уларга жуда фойдали ҳамдир.Агарда сочингиз қуруқ бўлса ушбу хонаки шампунни ишлатишдан аввал сочга канакунжут ёки зайтун мойидан суртинг.
Сочнинг жилосизлиги,рангсизлигику бир тараф,лекин баъзан сочингиз жуда кўп миқдорда тўкилиб,толалари мўрт бўлиб қолади.Ёдингизда бўлсин,бундай ҳолат сочингизнинг ўта заифлиги ва табиий муолажаларга муҳтожлигидан дарак беради.Сочни мунтазам равишда озиқлантириш унинг яхши ўсишига шароит яратиб,жилвакор,соғлом бўлишини таъминлайди.Бунда қуйидаги соч ниқобларидан фойдаланишингиз мумкин:
Асалли ниқоб:2 чой қошиқ асал,2 та тухумнинг сариғи ва озгина канакунжут мойи.У 40 дақиқага суртилади.Бу ниқоб соч тўкилишида,қазғоқда яхши самара беради.

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling