Уй бекаларига маслаҳатлар ГЎзаллик сири оддий,арзон табиий воситаларда! Мажнунтолнинг шокиласи эди сочларим!


Download 84 Kb.
bet4/7
Sana23.03.2023
Hajmi84 Kb.
#1287354
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Doc1

Дарвиш. Яхши иш!
Нотаниш шаддод.Аммо муҳожирлар у ернинг қадимий эгаларини заҳарлаб,таъқиб қила бошладилар; уларнинг бор-йўғини талаб,қашшоққа айлантирдилар;уларни бой ерлардан суриб чиқариб,қанча-қанча қабилаларни йўқ қилиб юбордилар.
Дарвиш. Ҳақиқатдан ҳам чакки,бир нима деёлмайман.
Нотаниш шаддод. Француз революцияси беш миллион оиланинг ёстиғини қуритди,мамлакатни қонга ботирди,бой мамлакатни қашшоқ қилди. Дарвиш. Хунук иш!
Нотаниш шаддод. Аммо озодликнинг ҳар бир буюк,қимматли заррасидан ҳозирда бутун континентал Европа халқлари фойдаланмоқдалар; улар бу революциядан жуда-жуда миннатдорлар. Дарвиш. Тан оламан,натижа яхши.
Нотаниш шаддод. Америка қуроллари ёрдамида Филиппин халқини ўзимизнинг маънавий даражамизга кўтаришдек яхши ниятлар билан руҳланган ҳолда иш тутиб,эндиликда ўзимиз улардан пасайиб кетдик. Дарвиш. Жуда ҳам хунук иш.
Нотаниш шаддод. Бироқ , Америка Қўшма Штатлари дунёга танилди.Уч юз минг солдат ва саккиз юз миллион доллар ўжар бур халқи маданиятини кўтариш каби яхши ниятни амалга оширишда Англияга ёрдам берди.Англия уларни поклади,яхшилади ва бахтиёр қилди.Буларга улар ўз кучлари билан ҳеч вақт етишолмаган бўлардилар. Дарвиш. Бу жуда ҳам яхши иш!
Нотаниш шаддод. Тўғри,албатта.Бироқ бур халқидан ҳаммаси бўлиб ўн бир кишигина тирик қолди-да. Дарвиш. Демак,натижа ёмон экан-да.Буни ўйлаб кўришим лозим.
Нотани шаддод. Мана сенга охирги бир мисол.Христиан миссионерлари ҳам Хитойда саксонйилдан бери энг яхши ният билан иш кўрмоқдалар.
Дарвиш. Бу ҳам ўша хунук ниятдан келиб чиққани сабабли.
Нотаниш шаддод. Шу сабабли юз мингга яқин хитой бизнинг маданиятдан баҳраманд бўлмоқдалар. Дарвиш. Яхши ният ҳам...
Нотаниш шаддод. Худонинг карами билан тўрт юз миллион хитой бу қисматдан қутилиб қолди.
Марк Твен


ОМАДСИЗ “САВДОГАР”
Ҳақиқатдан у жуда омадсиз.Тўғри,у эндигина 22 ёшга тўлди.Балки,ҳали омадни кутиш керакдир.Ўн гулидан бир гули очилмаган бўлса,қачондир тўсатдан омад кулиб боқиши мумкин-ку!
Аммо ҳозир эмас.Ҳозир омад ундан бутунлай юз ўгирган.Балки,унинг ўзи ҳар гал омадни четлаб ўтар...
Азиз Шеробод-Денов йўлида беармон қатнаб,қай тешикка бош суқмасин,бирортасида ҳам қўним тополмади.Отасининг вафотидан сўнг тоғаси қарамоғида қолиб,унинг уйида яшаб,ишлай бошлади.Тоғасининг Денов туманидаги боғчаларга озиқ-оақат тарқатиш борасидаги ишларига кўмаклашиб юрди.Рости,Абдулла ака ҳам уни кам қилмади.Азиз аста-секин ўзини тиклаб олди.Лекин,тоғанинг тергашлари,одоб-аҳлоқ ҳақидаги қоидалари қаҳрамонимизнинг айни жўш урган йигитлик шўхликларига зид келиб қолди.Бунинг устига ҳисоб-китобдаги камомад ҳам келиб унинг бўйнига тушди.Азиз бунга омадсизлигини эмас,тоғасини айбдор билди-да,катта жанжаллар билан уйдан чиқди кетди.Аммо туғилиб ўсган маскани Шерободга қайтмади.Онасининг амал-тақал қилиб тўплаган пулига Денов туманидаги “Бек” бозоридан раста очди.Ўзи мустақил,ҳақиқий савдо-сотиқ иши билан шуғуллана бошлади.Лекин бу ерда ҳам омад уни четлаб ўтиб,кулфат қарши олди.Бўйнигача қарзга ботди.Одамлар бўлса сабрсиз,кунда қарзларини сўраб келаверишди.Шунқорининг дарди яна онаизорнинг елкасига юк бўлди.
Қарангки,Абдулла ака гиналарни унутиб,жиянини яна бағрига олди – нон цехига ишга жойлаштирди.Бироқ у ерда ҳам на тоғаси на бошқа одамлар Азизни тушуна олмадилар.
Шу тариқа қаҳрамонимиз савдогарликнинг ҳар тармоғига йўрғалаб чиқди.Ўзига муносиб жойни эса сира тополмасди.Энди у бу соҳани тарк этмоқчи бўлди.Тўсатдан хаёлига “жуда яхши фикр” келиб қолди.Денов туманидаги шохбекат яқинида жойлашган тоғасига тегишли дўкон анчадан бери қаровсиз ётарди.Нимагадир Азизнинг бошида “Тоғам шу дўконни менга ваъда қилган”,деган ширин хаёл тинимсиз чарх урарди.Лекин бу хаёлни қандай қилиб рўёбга чиқариш мукин?Ахир шунча келишмовчиликлардан кейин тўғридан-тўғри тоғасидан сўролмайдику.Бир оз “андиша” ҳам керак.Шуни ўйлаган Азиз орқаваротдан иш юритмоқчи бўлди.Яъни ўртага одам қўйиб,кимни денг?! Абдулла аканинг ўз ўғли Аслиддинни.Бироқ,Аслиддиннинг оғзидан ҳам бевосита сўраттириб бўлмайди.Чунки у ҳали кичкина,вояга етмаган,атиги 10 ёшда.Азиз катталарнинг чалкаш муаммолари билан болакайнинг бошини қотириб ўтиришни истамади.Шартта жиянини мошинага солди-да,Шерободга “меҳмонга” олиб кетди.У ерда эса ёш меҳмоннинг иззати оғзига тиқилган пахта-ю,қўл-оёқларини шафқатсиз боғлаган эски рўмол бўлди.
Азиз мол-мулк дардида вояга етмаган болага жисмоний азоб бериб,уни соғлиғи учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилган эди.Судда у тоғасининг “ишлаган ҳақинг учун шу дўконни сенга бераман”, деб ваъда қилгани,иш юзасидан тортишиб қолганларидан кейин эса ушбу дўконни бошқа бировнинг номига расмийлаштириб юборгани ҳақида кўрсатма берди.Аммо Абдулла ака томонидан ҳеч қандай ваъда берилмаганлиги кейин ойдинлашди.Бунинг утига дўкон ҳали тўлиқ ,қонуний сотиб олинмаганлиги,сотувчининг шошилинч Россия Федерациясига кетиб қолганлиги сабаб Абдулла ака уни ўз номига расмийлаштиришга улгурмагани аниқланди.Нафс балоси хуруж қилиб,ҳали тоғасининг ўзи ҳам расман эгалик қилолмаган дўкон машмашасини келтириб чиқарди.Ўртада эса норасиданинг кўз ёши,руҳан ва жисмонан азоб чеккани қолди.
Нафс чиндан-да Азизни ҳовлиқтириб қўйди.Уни қай йўлларга бошламади дейсиз.Гўдак уволи,қариндош-уруғ олдида номусга қолиш уни заррача ташвишлантирмади.У савдо-сотиқдан чиқиб кетдим,деб ўйлаганди.Маълум бўлишича йигитча бир оз янглишган.Инсон жонини хатарга қўйиб гаровда сақлаш ва мулк талаб қилиш орқали у савдогарликнинг янги босқичига – одам билан савдо қилишга ўтган эди.
Одам савдосининг мудҳиш бўсағасига қадам қўйиши биланоқ Азиз яна омадсизликка учради.У гаров орқали орзусидаги мол-мулкни ундиришга улгура олмади.Қилмишидан аллақачон ҳамма хабар топган,судга шикоят аризаси берилган эди.
Ҳартугул суд мажлисида Азиз айбларини қисман тан олди.Тоғасини фақат қўрқитмоқчи бўлгани,жиянига азият етказганидан пушаймонлигини таъкидлади.Суд ҳам унинг болани ўғирлаганидан сўнг қайтариб бериш эвазига пул ёки бошқа нарса талаб қилишга улгурмаганини ҳисобга олди.Шу нуқтаи назардан Азиз Ўзбекистон Республикаси ЖК 137-моддаси,2-қисмининг “а,б” ва 138-модда 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбдор деб топилди.Узил-кесил олти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қаҳрамонимизни сўнгги омадсизлик қарши олди – яқинлар меҳри,ишончи,ардоғидан жудо бўлди!

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling