Уй бекаларига маслаҳатлар ГЎзаллик сири оддий,арзон табиий воситаларда! Мажнунтолнинг шокиласи эди сочларим!
Download 84 Kb.
|
Doc1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қалампирли лосьон
- Сочингизга барвақт оқ ораладимиҚизил гаримдори қайнатмасини бош терисига ишқалаб едириш йўлини синаб кўринг.
- ЭНГ ЯХШИ “ACME-COLOR”НИ БИЛАСИЗМИ
- Калила ва Димна” дан
Картошкали ниқоб:хом картошканинг 2 ош қошиқ шарбати,2 ош қошиқ сабур (алоэ) шарбати ва 20 гр асал.Аралашма соч илдизларига уқалаб суртилади ва 2 соатга иссиқ қилиб ўралади.Бу ниқобни ҳафтада икки марта қўллаш лозим.У соч тўкилишини тўхтатади.
Қалампирли лосьон:қизил қалампир 250 гр ароқда 2 ҳафта давомида ивитилади.Сўнг суви элакдан ўтказилиб,кунора соч илдизларига суртилади.Бу лосьон соч тўкилиши,қазғоқ ва соч оқаришида фойда беради.Бу ниқобларнинг ҳар бири яна бир айрича хусусиятга эга.Улар соч толаларини ниҳоятда мустаҳкам қилади. Сочингизга барвақт оқ ораладими?Қизил гаримдори қайнатмасини бош терисига ишқалаб едириш йўлини синаб кўринг.Уни ҳафтасига 3-4 марта суринг ва муолажани 2-3 ой давом эттиринг.Муҳими,оқараётган сочингизгни қуёш таъсиридан сақланг.Аллақачон оқариб бўлган сочларингизга эса бир қатор тавсияларимиз бор: ЭНГ ЯХШИ “ACME-COLOR”НИ БИЛАСИЗМИ? Йўқ,уни дўкон расталаридан тополмайсиз.Яхшиси ҳовлига чиқинг-да,мўъжаз боғчангизга назар ташланг.Гулларингиз орасида ўсма ва хина топилса керак.Худди ўсмани сиққандек,хинани ҳам яхшилаб эзинг.Унга анор ёки қатиқ сувини қўшиб,сочингизни ювинг.Шунингдек,ўсма ва хинага ёнғоқ ивитилган сувни қўшиб ишлатишингиз ҳам мумкин.Ана шунда сочларингиз махсус бўёқларда бўялгандек қораяди ва ялтирайди.Хотиржам бўлинг қиш мавсумида ўсма ва хинанинг қуритилганини ишлатсангиз бўлади. Келинг энди,жиддийроқ соч бўёғини тайёрлашга доир тавсияларга ўтамиз.Ёнғоқ пўстини обдон қайнатинг,меъёрида ўсимлик ёғи қўшинг,қайнатмага озгина аччиқтош ҳам ташлаб қўйинг ва қайнатишда давом этинг.Аралашма қуюқ ҳолга келгач,уни совутиб бемалол соч бўёғи ўрнида фойдаланишингиз мумкин. Қизиғи,ўсимлик ёғини лола сувида то сув йўқ бўлиб кетгунча қайнатиб ҳам соч бўёғи олса бўлар экан.Шунингдек,тез-тез мажнунтол пўстлоғи қайнатилган сувда сочингизни ювиб туринг.Аста-секин сочингиз толалари ялтираб,қорайиб боради. Бу маслаҳатларимизни фақатгина гўзаллигингиз гарови ёҳуд арзон табиий воситалардан тайёрланганлиги учунгина тавсия этмаймиз.Унутмангки,улар соғлигингиз учун мутлақо зарарсиз ва аксинча,қунт билан риоя қилсангиз даволаниш муолажалари вазифасини ҳам ўтайди.Энди бу ёғидан хотиржам бўлаверинг.Толим-толим сочларингизни узишга кичкинтойингиз панжаларининг кучи етмайди.Ахир МАЖНУНТОЛНИНГ ШОКИЛАЛАРИНИ узиш осонми? Жаҳон адабиёти хазинасидан... ЎҒРИ Бир ўғри ўз ҳамроҳлари билан бой одамнинг уйига ўғирликка тушади.Уй эгаси оёқ товушидан уйғониб кетади ва томда ўғри борлигини сезади.Хотинини аста уйғотиб,унга аҳволни тушунтиради ва дейди: - Мен ўзимни ухлаганга солиб ётаман,сен баланд товуш билан мендан бунчалик мол-дунёни қандай қилиб топганлигимни сўрагин.Мен жавоб беришни истамасам,сен қаттиқ туриб жавоб беришни талаб қил. – Хотини эри айтгандек савол берди.Эри деди: - Эй хотин, мени тинч қўй,бунақа саволлар беравериб бошимни қотирма.Тўғрисини айтадиган бўлсам,одамлар эшитиб қоладилар,деб қўрқаман,биз беобрў бўламиз,жамоат биздан юз ўгиради. Хотин уни қўярда-қўймай айтиб беришини сўрайверди.Эри деди: - Сенинг сўрашингнинг сабаби нима? Эрнинг яширин сири билан хотиннинг нима иши бор? Хотини деди: - Билгим келяпти. Эри деди: - Бу мол-дунё ўғрилик билан топилган.Мен бир вақтлар абжир ўғри эдим. Ойдин кечаларда давлатманд одамларнинг деворлари тагига келиб афсун ўқирдим-да,ой нури тушиб турган уйнинг томига чиқиб,етти марта “Шолем,шолем”,деб ой шуъласи устига ўтириб,уйнинг ўртасига ҳеч қийналмасдан сакраб тушардим.У ерда ҳам етти марта “Шолем,шолем”,дейишим билан уйдаги бор пул ва қимматбаҳо буюмларнинг ҳаммаси олдимда йиғилиб қоларди.Кучим етганича кўтариб,яна етти мартаба “Шолем,шолем”,дея ой шуъласига сувора бўлиб дарчадан чиқиб кетардим.Мана шу афсун туфайли ҳеч ким мени кўрмас ва мендан бадгумон ҳам бўлмас эди.Секин-аста мана шу бойликларни қўлга киритдим.Бу сўзни ҳеч кимга ўргата кўрма. Ўғрилар буни эшитиб,афсун ўрганиб олганликлари учун жуда қувондилар.Бир оз пайт пойлаб ётдилар-да,уй эгаларининг ухлаганликларига ишонч ҳосил қилгач,ўғри боши етти марта “Шолем,шолем” деди,лекин оёғини дарчага қўйиши билан ерга қулаб тушди.Уй эгаси дарҳол ўрнидан туриб тўқмоқ билан ўғрининг бошига туширди.Кейин у: “Мен азиз умримни сарф қилиб топган давлатимни осонликча олиб кетаман деб ўйладингми? Сен кимсан? Айтмасанг ҳозир ўлдираман”, - деди. Ўғри деди: “Мен сендек тилёғлама одамнинг сўзига алданиб тўрга илинган лақма ва нодон одамман”. Хуллас,лақма бўлганим учун ҳақиқатни топа олмадим ва ўз-ўзимга дедим: Авлод-аждодимнинг динида қолиб,кўр-кўрона унга риоя этсам,мен фақат аждоди жодугар бўлгани учун ўзини ҳақли ҳисоблаган жодугарга ўхшаб қоламан.Агар янгидан дин ахтаришни бошлай десам,умр етмайди деб қўрқаман,чунки ўлимим яқинлашиб қолган.Тараддуд ичида яшайдиган бўлсам,фурсатни қўлдан бериб,ҳеч бир савоб иш қила олмай,бу дунёдан ўтиб кетаман.Шунинг учун мен барча динлардан воз кечиб,ҳар нарсадан устун ҳисобланган хайрли ишлар билан машғул бўлишга,ақлга сиғадиган ишлар билан шуғулланишга аҳд қилдим. “Калила ва Димна” дан Download 84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling