Уй бекаларига маслаҳатлар ГЎзаллик сири оддий,арзон табиий воситаларда! Мажнунтолнинг шокиласи эди сочларим!
Download 84 Kb.
|
Doc1
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДУШАНБА ПЕЧЕНЬЕСИ
- СЕШАНБА ПРЯНИГИ
- ЧОРШАНБА РОГАЛИГИ
- ПАЙШАНБА ПИРОГИ
- ЖУМА ТРУФЕЛИ
ПАЗАНДАЛИК СИРЛАРИ
Кўркам безатилган дастурхон атрофида ўтириш кимга ёқмайди дейсиз.Ҳар кунгидай овқатни еб,туриб кетиш қаёқда-ю,таомдан сўнг бир пиёла чой устида,турли ширинликлардан татиб,яқинлар билан суҳбатлашиб ўтириш қаёқда! Бунинг устига ёғли овқатдан кейин ширинлик тановвул қилиш таомнинг хазм бўлишига ҳам кўмаклашади-да! Оила аъзоларингизни ҳар куни ҳайратда қолдириб,янгидан-янги, мазали пишириқлар билан сийлашни истарсиз.Унда маслаҳатларимизга эътибор беринг.Аввало пишириқларнинг тўғри келганини эмас,ҳар бирини ҳафта кунларига мослаштириб,тартиб билан тайёрланг.Қандай,дейсизми? Мана бундай! ДУШАНБА ПЕЧЕНЬЕСИ 200 гр маргарин 2,5 стакан ун 250 гр творог 0,25 чой қошиқ ванилин 100 гр шакар бир чимдим туз- 1 та тухум ни столга қўясиз-да,пишир-куйдирни бошлайсиз.Маргаринни творог билан яхшилаб қориштирасиз. Унга ванилин,туз, уксус қўшиб аралаштириш лозим.Сўнг ун солиб,хамир қорилади.Хамирни ёйиб,унга хоҳлаганингиздай печенье шаклини берасиз.Тайёр печеньелар устига аталанган тухум суртилади,кейин шакарга ботириб олинади.Ана энди духовкада бемалол қизаргунча пиширишингиз мумкин. СЕШАНБА ПРЯНИГИ Бу пишириқ учун сизга 4 ош қошиқ асал,250 гр маргарин,2та тухум,1,5 стакан шакар,4,5 стакан ун,1,5 стакан сут,0,5 чой қошиқ истеъмол содаси,2 ош қошиқ какао керак бўлади.Дастлаб идишда асал билан содани арлаштириб,уни ўрта оловда қизартирасиз.Унга шакар,кетидан эриган маргарин,какао соласиз.Шундан сўнг масаллиқни оловдан олиб,сут қўшиш зарур.Устига ун солиб хамир қорилади.Хамирдан ёнғоқдай зувалачалар ясаб,ёғланган қасқонга териб,қасқонда 20 дақиқа димланади.Пишиб етилган хамирнинг устини глазурлаб,майдаланган ёнғоқ сепишингиз мумкин. ЧОРШАНБА РОГАЛИГИ Идишга 0,5 стакан илиқ сут қуйиб, 6 ош қошиқ шакар ва озгина ун солиб,опара тайёрлайсиз.Опара 20-30 дақиқа иссиқ жойда туриши лозим.Унга 200 гр маргарин,1 та тухум,бир чимдим ванилин соласиз ва масаллиқ қуюқ ҳолга келгунча ун солиб хамир қорийсиз.Хамир 20 дақиқа иссиқ жойга қўйилади.Тайёр хамир 3-4 мм қалинликда ёйилади.Ҳар бир бўлакдан учбурчак кесилиб,начинка солиб рогаликлар ясалади.Начинка вазифасини майиз бажаради,фақат уни ювиб,қуритиб олиш зарур.Рогаликлар ёғ суртилган патнусга терилиб,устига сочиқ ёпиб 10-15 дақиқага тиндирилади.Рогаликларни қизиб турган духовкада 180 градусда қизаргуча пиширасиз. ПАЙШАНБА ПИРОГИ Маргарин: 200 гр Начинка: Тухум: 2 та қуйилтирилган сут: 1 л. Сут: 2 ош қошиқ маргарин: 150 гр Сода: 0,5 чой қошиқ Маргарин ун билан уқаланади.Тухум,сут,сода ,туз билан аталанади.Ун қўшилиб хамир қорилади.Хамир 2 соат музлатгичда тиндирилади.Музлатгичдан олингандан кейин хамир қирғичдан чиқарилади ва қизиб турган духовкада тилла рангга киргунча қизартирилади.Пишган хамирни начинка билан қориштириб,стаканга солиб қотирасиз. ЖУМА ТРУФЕЛИ Тухум сариғи:3 та маргарин:250 гр Шакар:1 стакан какао:1 ош қошиқ Ун:2-3 стакан сода:0,5 чой қошиқ ва туз Маргарин қирғичдан чиқарилиб,ун билан уқаланади.Алоҳида идишда тухум сариғи,шакар,сода ва туз солиб аралаштирилади ҳамда унли масалиққа қўшилади.Тайёр бўлган хамир тиндирилади.Хамирдан думалоқ шакллар ясалиб,духовкада 20 дақиқа пиширилади.Пишган труфелларни какао ва шакар қоришмасига булаб оласиз. Download 84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling