3. Нефт ва табиий газни қайта ишлаш ва бошқа юқори ҳароратли ишлаб чиқариш жараёнидаги ИЭМлар.
Нефтни қайта ишлаш учун бир неча марта 350-450 С гача қиздириш керак бўлади. Бунинг учун қайта ишланаётган нефтнинг 10% и сарф бўлади. Нефт печларидан ташқарига чиқиб кетувчи газларнинг ҳарорати 450-500 С бўлиб, улар билан йўқотилаётган иссиқлик ёқилғи иссиқлигини тахминан 35%ни ташкил қилади. Бу газларнинг ҳарорати паст бўлгандан буғ олиш учун этарли эмас, шунинг учун уларнинг иссиқлиги қайта ишланаётган нефтни олдиндан иситиб беришга ёки ёнишга бериладиган ҳавони иситиш учун фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади.
4. Назорат саволлари
1. Машинасозликдаги ИЭМ нималардан иборат.
2. Рангли металлургиядаги ИЭМ хусусиятлари тўғрисида гапириб беринг.
3. Нефт ва табиий газни қайта ишлаш ва бошқа юқори ҳароратли ишлаб чиқариш жараёнидаги ИЭМларга нималар киради.
Маъруза № 9
ТЕХНОЛОГИК ГАЗЛАРНИНГ ИССИҚЛИГИДАН ФОЙДАЛАНИШ.
Режа:
1. Ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқиб кетувчи газларнинг иссиқлигидан фойдаланиш.
2. Технологик қурилмадан чиқиб кетувчи газлардаги турли аралашмалар ва уларнинг асосий хоссалари.
3. Назорат саволлари.
1. Ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқиб кетувчи газларнинг иссиқлигидан фойдаланиш.
Ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқиб кетаётган газларнинг физик иссиқлигидан фойдаланишнинг самарадорлиги уларнинг миқдорига ва ҳароратига боғлиқ бўлади. Ҳар бир агрегат 1 соат давомида ишлаганда чиқарадиган тутун газларининг миқдори ёқилғининг сифатига, сарфига, берилаётган ҳавонинг ортиқлик коеффициента () га, шихтадан ҳосил бўлаётган газлар миқдорига ва иш камерасининг зич бўлмаган тирқишларидан чиқиб кётаётган газ миқдорига боғлиқ бўлади. Умумий ҳолда ҳосил бўлаётган тутун газларининг миқдори қуйидагича ифодаланиши мумкин:
, м3/соат; (3-1)
бунда: В - ёқилғининг бир соатдаги сарфи;
- бир бирлик ёқилғи ёқилганда ҳосил бўлган газларнинг хажми;
Do'stlaringiz bilan baham: |