Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш
Download 1.07 Mb.
|
Energetik Balans va ikkilamchi manbalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза №1 КИРИШ. ЭНЕРГЕТИК БАЛАНС ВА ИККИЛАМЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА Режа
- 2. Фаннинг мақсад ва вазифалари
- 3. Ўзбекистонда энергетика менежменти ўқитишининг илк қадамлари
- 4. Ўзбекистон энергетикасининг замонавий аҳволи ва ривожланиш истиқболи
- Маъруза № 2 ЭНЕРГЕТИК БАЛАНС ТУРЛАРИ Режа
- 1. Техника тараққиётида энергетиканинг ўрни.
- 2. Энергетик баланс турлари.
- 3. Энергия тизимининг бошқа тизимлар билан боғлиқлиги
- Маъруза № 3 САНОАТ КОРХОНАЛАРИНГ ИССИҚЛИК БАЛАНСЛАРИ. ҚОЗОН ҚУРИЛМАСИНИНГ ИССИҚЛИК БАЛАНСИ. Режа
- 1. Саноат корхонасининг иссиқлик баланси;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ «ЭНЕРГЕТИКА» кафедраси
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ НАМАНГАН-2019 Энергетик баланс ва иккиламcҳи энергия манбалари фанидан маъруза матнлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим давлат стандарти бўйича ва “Энергетика” таълим йўналишининг бакалаврлар тайёрлаш учун намунавий ўкув режа ва дастур асосида тузилган. Ушбу маъруза матнлари “Иссиқлик энергетикаси” таълим йўналишларида тахсил олаётган талабалари учун мўлжалланган. Муаллиф: Кат.ўқ. О.Юсупов Тақризчи: Доц. Ш.Набиев Маъруза матнлари «Энергетика» кафедрасининг 2019 йил __________ сонли йиғилишида мухокама қилинган ва институт илмий- методик кенгашига кўриб чиқиш учун тавсия қилинган. Маъруза матнлари институт илмий-методик кенгашининг 2019 йил___________сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва фойдаланиш учун тавсия қилинган. Маъруза №1 КИРИШ. ЭНЕРГЕТИК БАЛАНС ВА ИККИЛАМЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА Режа: 1. Кириш. 2. Фаннинг мақсад ва вазифалари. 3. Ўзбекистонда энергетика менежменти ўқитишининг илк қадамлари. 4. Ўзбекистон энергетикасининг замонавий аҳволи ва ривожланиш истиқболи. 5. Назорат саволлари. Кириш Ўзбекистон энергетикаси халқ хўжалигининг асосий соҳаси бўлиб, республикада иқтисодий ва техника тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир. 1913 йилда Ўзбекистондаги барча электр стансияларнинг қуввати 3 минг кВт га тенг бўлиб, йилига 3,3 млн. кВтсоат электр энергиясини ишлаб чиқарилар эди. Республикада энергетиканинг равнақи Тошкент шаҳри яқинида жойлашган Бўзсув ГЭС и қурилишидан бошланган. Куввати 2 минг кВт бўлган бу стансия 1926 йилнинг май ойида ишга туширилган эди. 2. Фаннинг мақсад ва вазифалари "Энергетик баланс ва иккиламчи энергия манбалари" фани биринчи босқич талабаларининг бўлғуси мутахассислиги электроэнергетика билан таништиради, унинг ҳозирги жамиятдаги ўрни, ривожланиш тарихи ва илмий-техника тараққиётига таъсирини ўргатади. Талаба бўлғуси мутахассислиги билан қанчалик қизиқганлигига қараб, унинг талабалик ва муҳандислик ҳаётига шунчалик қизиқиши ортади. Ўқув жараёнида талаба нафақат бўлғуси мутахассислиги бўйича тушунчаларни ўрганади, балки шу билан бирга олий ўқув юртида ишлаш маҳоратини ҳам олади. Бу умуменергетика фанлари ичида энергетиканинг ҳамма қисмлари ва уларнинг боғлиқлиги, уларда содир бўлаётган жараёнлар, энергияни узатиш ва унинг истеъмоли, ишлаш талаблари ва энергетик қурилмаларни конструктив бажарилиши, ҳозирги замондаги ҳолати ва энергетикани ривожланиш истиқболларини ўргатувчи фандир. Энергетика инсоният жамияти таъсир доирасидаги катта глобал тазим ҳисобланади. "Энергетика" ва "енергетика фанлари" тушунчалари анчадан бери қўлланиб келинади, лекин ҳозирги даврда уларга жамланадиган фикр тугалланган деб ҳисоблаш тўғри эмас. 3. Ўзбекистонда энергетика менежменти ўқитишининг илк қадамлари Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган таълим тўғрисидаги қонун асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури 2 босқичли таълим тизимига ўтилган. Бу тизимга асосан юқори малакали мутахассисларни тайёрлашнинг 1 чи босқичида бакалавр 2 чи босқичида магистрлар тайёрлаш кўзда тутилган. Бундай ўқитиш тизими ўқув жараёнига илғор замонавий ўқитиш тизимларини ва технологияларини жорий қилишни талаб қилади. Ҳозирги пайтда Эвропанинг кўпгина илғор техника Университетлари ўқитиш тизимида глобал интернет ахборот тизимларига уланган замонавий ҳисоблаш техникасидан ташқари замонавий ўқитиш техник воситаларидан жуда кенг фойдаланиб келинмоқда. 4. Ўзбекистон энергетикасининг замонавий аҳволи ва ривожланиш истиқболи Ўзбекистон электроенергетикаси 2001 йилдан бери ўз ичига кўмир саноати корхоналарини олган ҳолда, «Ўзбекенерго» Давлат Аксионерлик Компанияси тизимида очиқ турдаги аксионерлик жамияти бўлиб фаолият юритмоқда. Компания таркибида 53 та корхона ва ташкилот киради, шулардан 39 та очиқ аксионерлик жамияти, 11 та унитар корхоналари, 2 та маъсулияти чекланган жамият ва компания фаолияти - энергосотишдан иборат. Компания аҳоли ва халқ хўжалигини марказлашган электр таъминотини амалга оширади, ҳамда иссиқлик энергиясини коммунал-тайёр истеъмолчиларга республикамизнинг турли шаҳарларида амалга оширади. 2005 йилда компания электростансиялари томонидан 46,2 млрд. кВтсоат электроенергия ишлаб чиқарилган. Истеъмолчиларга 9,9 млн. Гкал электр энергияси этказиб берилди, 16,9 млн. долларга электр энергияси экспорт қилинди. 4. Назорат саволлари 1. Ўзбекистонда биринчи қурилган ГЭС нинг қуввати неча кВт? 2. Республикадаги катта ИЭС ва ГЭС лар қайси? 3. Энергетиканинг уч жиҳатлари нималардан иборат? 4. Энергетиканинг атроф муҳитга таъсири. 5. Ўзбекистондаги электр стансияларининг сони ва қуввати. Маъруза № 2 ЭНЕРГЕТИК БАЛАНС ТУРЛАРИ Режа: 1. Техника тараққиётида энергетиканинг ўрни; 2. Энергетик баланс турлари; 3. Энергия тизимининг бошқа тизимлар билан боғлиқлиги; 4. Назорат саволлари. 1. Техника тараққиётида энергетиканинг ўрни. Саноат объекти, яъни саноат корхонасининг, унинг бўлимининг, технологик линиясининг, қурилмасининг энергетик баланси (бундан кейин энергобаланси) энергия сақланиш қонунинг (термодинамиканинг биринчи қонуни) хусусий ҳолдаги кўринишидир. Энергетик баланс корхона энергетик хўжалик ҳолатини таснифловчи муҳим хусусият ҳисобланади. У бир томондан тўлиқ ҳолда келтирилган энергия (келтирилган қисми) билан иккинчи томондан фойдаланган энергия ва йўқотишлар (сарфланаган қисми) йиғиндиси орасидаги боғлиқликни тўлиқ қиймат нисбатларини кўрсатади. Энергетик баланснинг келтирилган қисми, корхонага келаётган қиймат кўринишдаги энергетик ресурс турларини ўз ичига олади, сарф қисми эса барча турдаги энергоресурс сарфлари, жумладан ташишдаги, қайта ҳосил қилишдаги ва фойдаланишдаги йўқотишлар мажмуасини ўз ичига олади. 2. Энергетик баланс турлари. Саноат корхоналарининг энергетик баланси қуйидаги сифатлар бўйича таснифланади: енергия истеъмоли объектлари бўйича – корхона, ишлаб чиқариш, сех, бўлинма, қурилма, ускуна энергобаланси ва ҳакозо; мақсадли йўналиши бўйича – технологик энергобаланслар (асосий, ёрдамчи технологик линиялар бўйича), санитар-техник эҳтиёж энергобаланслари (иситиш, вентилясия, ҳавони маромлаш, ёритиш ва ҳакозо); енергетик оқимлар турлари жамламаси бўйича – ёқилғи-енергетик заҳираларни умумий истеъмоли бўйича ихтиёрий энергобаланс; истеъмол қилинаётган энергия заҳираларнинг алоҳида турлари ва ўлчамлари бўйича шахсий энергобаланслар; ишлама вақти бўйича (ҳисоботли, ўтган давр бўйича аниқ кўрсаткичлар асосида ҳисобот бўйича тузиладиган; режали, энергия сарфини камайтириш бўйича топшириқни назарга олган ҳолда режалаштирилаётган яқин даврга тузиладиган); лойиҳавий, лойиҳа вақтида тузиладиган; истиқболли, корхона энергетик хўжалиги ва ишлаб чиқариш жараёнидаги, ҳамда технологиядаги тубдан ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда режалашитирилаётган вақтга тузиладиган; ишламаси бўйича – тажрибавий , энергетик оқимнинг аниқ ўлчам ва сарфлари бўйича тузилган; ҳисобий, кўрилаётган ишлаб чиқаришнинг энергия истеъмоли ҳисоби асосида тузилган; тажриба-ҳисобий, ҳам аниқ ўлчовлар, ҳам ҳисоблар асосида тузилган; тўлдирилиш шакли бўйича – синтетик, келтирилган энергия ташувчиларни корхона ичида ёки алоҳида элементларида тарқалишини кўрсатувчи; аналитик, энергия ташувчилардан фойдаланишни таснифини ва кенглигини кўрсатувчи, ҳамда энергия ташувчиларнинг умумий сарфини фойдали сарфга (шартли-фойдали) ва энергия заҳираларни йўқотишга ажратиш орқали тузиладиган. 3. Энергия тизимининг бошқа тизимлар билан боғлиқлиги Электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарадиган энергия тизими бевосита ёқилғи таъминлаш тизими, яъни бирламчи энергия манбалари, билан боғланган. Энергия тизимининг қурилиши ва ишлаши кўп ҳолларда табиий омилларга боғлиқ, масалан сув ҳавзаларининг жойлашиши ёки энергия манбалари ва истеъмолчиларининг географик жойлашиши. Биосферанинг ҳолати, унинг ифлосланганлик даражаси, энергетик қурилмаларнинг ишга боғлиқ ҳолда энергия тизимларининг ишига ва уларнинг техник тавсифларига чекланишлар киритади. Энергия тизимини бошқариш нафақат биосфера таъсири жиҳатидан олиб борилиши керак, балки ёқилғи таъминлаш тизимининг омили, саноатни ва транспортни энергияга эҳтиёжи омили ва бошқа омилларни ҳам эътиборга олиш керак. Буларни ҳаммаси муҳандис-енергетикларни кенг миқёсида тайёрлаш кераклиги тўғрисида гувоҳлик беради. Замонавий муҳандис нафақат махсус техник доирада яхши фикрлаши керак, балки қабул қилинаётга қарорларни атроф муҳитга таъсирини кўра билиши лозим. Масалан, сув электр стансияси қурилишда, катта жойдаги эрларни сувга кўмилиши оқибатида аҳолини яшаш жойларидан кўчиришга тўғри келади, бу ўз навбатида одамларнинг кундалик ҳаётини ўзгартиришга ва қишлоқ хўжалигига зарар этказишга олиб келади. Бундан ташқари бу стансиянинг қурилиши табиат микроклиматига ҳам таъсир этади. 4. Назорат саволлари 1. Фойдаланилаётган энергия манбаларини санаб беринг. 2. Энергетик баланс турлари тўғрисида гапиб беринг. 3. Энергетиканинг бошқа тизимлар билан боғлиқлиги. 4. Энергетиканинг келажаги қандай? Маъруза № 3 САНОАТ КОРХОНАЛАРИНГ ИССИҚЛИК БАЛАНСЛАРИ. ҚОЗОН ҚУРИЛМАСИНИНГ ИССИҚЛИК БАЛАНСИ. Режа: 1. Саноат корхонасининг иссиқлик баланси; 2. Қозон қурилмасининг иссиқлик баланси; 3. Тикланадиган ва тикланмайдиган энергия заҳиралари; 4. Назорат саволлари. 1. Саноат корхонасининг иссиқлик баланси; При составлении энергобаланса промышленного предприятия удобно восползоваця следующей обобщенной схемой или моделю, приведеной на рис. 1.3.1. Здес и - потоки теплоты, поступающие и удаляемые из объекта с потоками веществ Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling