Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик технология институти


НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК ДАСТУРИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 34.34 Kb.
bet2/7
Sana06.02.2023
Hajmi34.34 Kb.
#1169537
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Назарий методологик дастури наъмуна

НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК ДАСТУРИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Дастур икки курс – Тикув буюмларини лойиҳалаш жараёнларини илмий-тадқиқот методологияси ва усуллари ҳамда янги техник ишланмаларни ишлаб чиқариш синовидан ўтказиш тартиби хамда иқтисодий самарадорликни аниқлаш методларидан иборат.
Дастурни ўрганишдан мақсад – Докторантларни мутахассислик фанларидан олган назарий ва амалий билимларини умумлаштирган ҳолда тикув буюмларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнидаги техника ва технологиялар, кийим ёйилмаларини лойиҳалаш усулларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни ечиш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга оширишни амалий малака ва кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.
Дастурни вазифаси докторантларда:

  • докторлик диссертациясига қўйиладиган талаблар, уни устида ишлаш бўйича тушунча, билим ва малакаларни;

  • илмий тадқиқот усулларидан фойдаланиш бўйича билим;

  • тажриба ўтказишнинг математик режалаштириш усуллари, назарий натижаларни статистик қайта ишлаш методлари, регрессия тенгламаларини оптималлаштириш усулларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича малака;

  • илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш тартиби ва иқтисодий самарадорлигини хисоблаш усуллари бўйича билимларини шакллантиришдан иборат.

Ушбу назарий ва методологик дастур ОАК томонидан докторлик диссертацияси ва фан докторига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб берадиган диссертация ишини тайёрлаш учун зарур бўлган қўшимча билим ва малакаларни таянч докторантурада шакллантириш учун тузилган бўлиб, у ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш концепцияси, уни назарий асослари, илмий тадқиқот ўтказиш методологияси ва усуллари каби масалаларни қамраб олган.
Дастур бўйича докторантга тушунча, билим, ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Докторант:

  • илмий ахборот турлари, манбалари, уларни излаб топиш, улар билан ишлаш ва узатиш, илмий тадқиқот усуллари;

  • докторлик диссертациясига қўйиладиган талаблар, уни тузилмаси мавзуни долзарблигини, янгилиги, амалий ахамиятини асослаш, тадқиқот методларини танлаш каби масалалар бўйича билим ва тушунчаларга эга бўлиши;

  • илмий тадқиқот усул ва методлари, уларни режалаштириш, кийим конструкциялари ва лойиҳалаш усулларини назарий тадқиқотларини билиш тажриба усуллари, ўлчов воситаларини ишлата олиш;

  • тажрибаларни математик режалаштириш, ўтказиш, регрессия моделларини оптималлаштириш усулларини билиши ва амалга тадбиқ этиши;

  • яратилган техник ишланмаларни ишлаб чиқариш тажриба синовини ўтказиш бўйича дастур ва методикасини ишлаб чиқиш, тажриба синовини ўтказиш натижаларини расмийлаштириш, иқтисодий самарадорликни аниқлаш усуллари бўйича билим ва малакага эга бўлиши лозим.




Download 34.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling