Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Ҳимоя ўчиргичи ва унинг вазифасиҳимояловчи ерлантириш, ноллаш ҳамма вақт ҳам етарлича ҳимоялаш қурилмаси бўла олмайди. Масалан, электр қурилмасига электр токи уланганда, унинг металл корпусига ток ўтиши кузатилганда, агар одам шу корпусга тегиб турган бўлса, ток ўз таъсирини шу одамга кўрсатади. Ана шу таъсирни бутунлай йўқотиш мақсадида электр қурилмаларини электр тармоғига автоматик ўчиргич қурилмаси орқали уланади. Буни ҳимоя ўчиргичи дейилади. Ҳимоя ўчиргичи бу, электр қурилмаларида қисқа туташув ёки ортиқча ток сарфи кузатилган ҳолда автоматик тарзда токни узиб қўядиган қурилма ҳисобланади, яъни электр қурилмасига уланган электр тармоғини автоматик тарзда узади. Ҳимоя ўчиргичи 1000 В гача электр қурилмаларида корпусга ток уланиб қолган ва қисқа туташув бўлган ҳолларда барча уланган ток симларини автоматик ҳолда ўчиради. Бундай автоматик ўчиргичлар электромагнит майдон ҳосил қилиш ёки иссиқликдан кенгайиш принципига асосланиб ишлайди. Электр токи урган кишиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш Электр токи урган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда ёрдам берувчи кишининг билим ва малакага эга бўлган ҳолда тез ва уддабурон ҳаракатланиши талаб қилинади. Бунда айниқса ток урган кишининг нафас олиши, юрак уриши каби белгиларни зудлик билан аниқлаш талаб этилади. Нафас олиши, пульси, юрак уриши тўхтаган кишига ёрдам кўрсатишни тўхтатиш ҳамда уни ўлганга чиқариш мутлақо мумкин эмас. Корхона ва ташкилотларда ходимларнинг доимий ишлайдиган хоналарида дори-дармонлар ва тиббиёт воситалари солинган қутича бўлиши керак. Бундан ташқари электр токи билан ишлашдаги хавфсизлик қоидаларини ифода этувчи, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, сунъий нафас олдириш ҳамда юракни массаж қилиш қоидалари тўғрисидаги плакатлар бўлиши керак. Плакатлар кўзга кўринадиган жойларга осиб қўйилган бўлиши керак. Шикастланган кишига биринчи ўринда уни ток таъсиридан халос этиш билан ёрдам кўрсатиш бошланади. Ток урган кишини электр токи таъсиридан халос этиш қуйидаги усуллар билан амалга оширилади (9-14-расмлар): -ток манбаига уланган симларни узгич(отключатель)дан узиш; -узгич бўлмаса ёки ишламай қолган тақдирда симларни қуруқ ёғоч дастали болта билан узиш; -электр токи келтирилган симларни топишнинг иложи бўлмаса, кишини токсизлантириш иложи бўлмаса, ток урган кишини у тегиб турган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиб олиш чоралари кўрилади. Бунинг учун ток 1000 В гача кучланишда бўлса, ток урган кишининг қуруқ кийимидан тортилади(иложи борича бир қўлда тортилади), қуруқ ёғоч ёки бошқа қуруқ диэлектрик нарсалардан фойдаланиб, ё симни ток урган кишидан узиб олиш, ёки ток урган кишини тортиб олиш бажарилади. -шикатланган кишини ердан ёки 1000 В дан катта кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиб олишда диэлектрик қўлқоп ва боти кийиб олиш ҳамда шу қурилма кучланишига мўлжалланган штанга ёки омбурдан фойдаланилади.
Биринчи тиббий ёрдам тадбирлари ток урган киши ток таъсиридан халос этилгандан кейин қандай аҳволда бўлишига боғлиқ. Буни аниқлаш учун қуйидаги тадбирларни кўриш лозим:Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling