Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Ишлаб чиқариш корхоналарида электр токларини улашга қўйиладиган талаблар
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Ишлаб чиқариш корхоналарида электр токларини улашга қўйиладиган талаблар
Ишлаб чиқариш корхоналарида электр токларини дастгоҳ ва қурилмаларга монтаж қилишда қуйидаги талабларга амал қилинади: -электр симлари бир жойдан иккинчи жойга ер остидан ёки ер устидан олиб ўтилади. Ер устидан олиб ўтилишида ишлаб чиқариш корхона худудида ҳаракатдаги транспорт воситалари ва ишчиларга халақит қилмайдиган ҳолатда хавфсизлик таъминланиши шарт. Бунинг учун ўтказгич симларнинг ердан баландлиги: -автомобиллар йўлакларида камида 6 м; -пиёдалар йўлакларида камида 3 м; -электр пайвандлаш жойларида камида 2.5 метр баландликда бўлиши керак. Ер остидан олиб ўтишда ўтказгич симларнинг талаб даражасидаги изоляциясига эътибор бериш талаб этилади; ҳар икки усулда ўрнатилганда ҳам хавфсизликни таъминлаш мақсадида тегишли огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши талаб этилади. Ер остидан олиб ўтказиладиган электр симлари ернинг тупроқли жойида 50 см, шағал-тошли жойлардан олиб ўтишда эса 70 см чуқурликда, симлар устидан хавфсизликни таъминлаш мақсадида металл қопламалар кийдирилган ҳолатда бўлиши талаб этилади. Ер ости электр тармоқлари учун улоқсиз, кучли изоляцияли симлар танланади. Агар узоқ масофаларга тортиладиган симлар бўлса, улоқ тушиш жойлари алоҳида, қопқоқли бетон қудуқ бетонлар кўринишида ихоталанган ҳолда бўлиши талаб этилади. Булар имкони борича транспорт воситалари ҳаракатланадиган йўллар ва суғориш худудидан четроқда бўлиши талаб этилади. Ер устидан олиб ўтилган симларнинг салқилиги йилнинг совуқ кунларида симларнинг қисқариш жараёнида таранглик даражаси меъёридан ортиб кетмайдиган ҳолда танлади. Симлар устунларга чинни изоляция чойнаклари ёрдамида уланиши талаб этилади. Корхона дастгоҳларига етиб келган электр симларини дастгоҳларга улаш ишларида қуйидагиларга эътибор берилади: -электр симлари дастгоҳ ва қурилмаларга изоляциясиз ҳолда олиб келинмайди; -дастгоҳлар тўла қувват билан ишлаган ҳолда бардошлиги таъминланадиган изоляциялар бўлиши шарт; -ҳар бир ўтказгич фазалари орасида ГОСТ талаблари асосидаги масофа сақланиши зарур; симлар устма-уст монтаж қилинишига йўл қўйилмайди; -иложи борича монтаж учун ишлатилаётган электр симлари фазалар бўйича турли ранглардаги изоляцияли ҳолда бўлишлиги таъминланиши керак; -электр қурилма ва дастгоҳларни ноллаш ва ерлантиришга қатъий эътибор берилади; -симларнинг уланиш қисмлари бир бирига тегиб кетишини олдини олиш мақсадида бу қисмлар алоҳида олинган диэлектр материалли махсус қопқоқлар билан ёпиб қўйилади; -электр симларини газ қувурлари билан бирга узатилмайди, улар орасидаги масофа ток кучланишига қараб 25см дан токи 5м гача бўлиши керак; -монтаж қилинган симлар имкони борича қимирламайдиган ҳолда ўрнатиб қўйилади; -ишчилар ҳаракатланиб юриши мумкин бўлган йўлаклардан симларни тегиб кетиш даражасида олиб ўтишга рухсат берилмайди; -хонада пол устидан олиб ўтиладиган симлар махсус ёпма билан ихоталаб қўйилади; -дастгоҳ ва қурилмаларни электро-монтаж ишлари тегишли сақлагич (предохранитель) лар ва автоузгичли калитлар орқали амалга оширилади. Ишлаб чиқариш хоналари қуруқ, чангсиз, изоляцияловчи поли бўлган ҳолда электрохавфсиз хоналар ҳисобланади. Ўқув хоналари, ўқув устахоналари, ўқув лаборатория хоналари ана шундай элктрохавфсиз бўлиши таъминланиши зарур. Нисбий намлиги 75 % дан ортадиган хоналар электр жиҳатдан юқори хавфли ҳисобланади. Бундан ташқари металл, кўмир чанглари кабилар билан ифлосланган хоналар ҳам юқори хавфли хоналар ҳисобланади. Чунки бундай чанглар электр ўтказувчан бўлиб ҳисобланиб, ҳатто бу чанглар ўтиргандан кейин ҳам инсон учун электрхавфли бўлиб ҳисобланади. Хоналарнинг пол қисми ток ўтказувчи бўлса, яъни тупроқли, темир бетонли, металли бўлса ҳам бундай хоналар юқори хавфли бўлиб ҳисобланади. Жуда юқори хавфли ҳолат хоналар нисбий намлиги 100 % га яқинлашганда, деворлар нам бўлганда, барча дастгоҳ ва қурилмалар намланган ҳолларда бўлганда кузатилади. Юқори ва жуда юқори хавфли хоналарда электр қурилмалари ва дастгоҳларни ишлатиш мумкин эмас. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling