Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Электр токининг инсон организмига таъсири


Download 1.99 Mb.
bet59/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Электр токининг инсон организмига таъсири

Электр токи инсон организми учун катта хавф бўлиб ҳисобланади. Инсон организми орқали электр токи ўтганда, электрдан жароҳатланиш келиб чиқади: мускуллар қисқаради; кўз қорачиғи кенгаяди; мия фаолияти бузилади; тана қизийди; тери куйиши мумкин; организма биологик ўзгаришлар кузатилади; организмда қутбланиш кузатилади ва ҳоказо.


Дастлаб барча мускуллар қисқариши, ток уриши, электр токидан куйиш, турли хил кўринишдаги доғ(белги)лар ҳосил бўлиши кузатилади. Электр токининг таъсирида оғир жароҳатлар юзага келиши, инсон ҳаттоки ўлиши мумкин.
Электр токининг уриши натижасида инсон ҳушсизланиб, бунинг натижасида қон айланиш тизими ишдан чиқиб, фибрилляция ёки юрак фаолияти издан чиқиши мумкин. Фибрилляция деб юрак мускулларининг алоҳида толалари(фибриллари)нинг хаотик(тартибсиз) ҳолда ишлаши, яъни юрак турлича қисқариб-кенгайиши тушунилади. Ташқи фибрилляция кузатилганда инсоннинг юрак уришидаги пульс деярли сезилмайди. Бу ҳолатда инсон организми узоқ вақт давомида меъёрида ишлай олмайди, ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмаса, инсонда клиник ўлим кузатилиши мумкин.
Электр токидан куйиш электр токида ишлаб турган қурилма, дастгоҳларни қоидага хилоф ҳолда узилганда, яъни симлар тўла изоляция қилинмаган ҳолда, электр ёй ҳосил бўлганда, юқори кучланиш билан ишлаётган электр қурилмалари очиқ симларига ҳамда қисқа туташувга яқин турилганда ва шу кабиларда ҳосил бўлади. Куйиш тўғридан-тўғри ток ўтказувчи қисмлар билан контактда бўлинганда ҳам юзага келиши мумкин. Электр токидан куйиш оғир кўринишдаги куйиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин ва буни даволаш жуда ҳам қийин кечади. Айниқса тери тўқималарининг ички қатламларигача куйганда бу ҳолат яққол намоён бўлади. Электр токи таъсиридан танада ҳосил бўладиган белгилари инсон организмига токнинг кириш ва чиқиш жойларида кузатилади. Бу кулранг парда билан қопланган сариқ рангли кўринишда бўлиб, тананинг шу қисмидаги тери ҳужайралари ўлган ҳолатда бўлади.
Электрожароҳатланиш инсон организмидан ўтаётган ток кучига, ток частотасига, организмнинг физиологик ҳолатига, ток таъсирининг давомийлик вақтига, организмдаги ва ишлаб чиқариш шароитидаги ток йўлига боғлиқ бўлади. Организм учун энг хавфлиси 50 – 500 Гц частотали электр токи ҳисобланади.
Агар инсон танаси қуруқ, тоза ва жароҳатланмаган ҳолатда бўлса, 10 В кучланиш таъсирида унинг қаршилиги 100 000 Ом га тенг бўлади. Терида бирор жароҳатланиш бўлса, тананинг қаршилиги бирданига камаяди (1000 Ом гача). Бундан кўринадики инсон танасининг қаршилиги чизиқли ҳолатда узгарувчан ҳисобланмайди. Чунки кучланишни 10 В дан 140 В га ўзгартирсак, инсон танасининг қаршилиги бир неча ўн мингдан 800 Ом га қадар пасайиб кетиши мумкин. Инсон танасидан ўтаётган ток хавфлилиги ортиб боради. Электр хавфсизлиги бўйича ҳисоблаш ишларида инсон танасининг қаршилиги:
1000 Ом
деб қабул қилинган.
Инсон танасидан ўтаётган ток катталигини Ом қонуни бўйича шартли равишда қуйидагича аниқланади:
,
бу ерда - занжирнинг икки нуқтасидаги кучланиш бўлиб, бу ерда инсон тегиб турган нуқталар ҳисобга олинади, В.
Инсон организмига таъсир этишини билган ҳолда, барча ўқув лабораторияларида тажриба мақсадларида 12 – 42 В кучланишли электр токлари ишлатилади. Лекин шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, биринчидан, бундай кучланишдаги ток ҳам инсоннинг кафтлари, буғинлари, бўйин ва елкаларининг юмшоқ пардали қисмларига таъсир этиши, ёки танага узоқ муддат таъсир этиши натижасида ҳалок қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам лабораторияда ўтказиладиган ҳар кандай электр билан боғлиқ бўлган тажрибалар ўқитувчи ёки лаборатория раҳбари назорати остида ўтказилади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling