Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Электромагнит майдонлари ва уларнинг
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Электромагнит майдонлари ва уларнинг
инсон организмига таъсири Ҳозирги замон ишлаб чиқаришни ривожланиши янги технология ва техникаларни талаб қилиш билан бир қаторда инсон фаолиятига зарарсиз бўлган энергия манбааларидан фойдаланишни ҳам тақозо этади. Масалан, илгари кўмир ёқиб иситиш, қиздириш, қайнатиш, эритиш каби ишлар бажарилган бўлса, булар ўрнида энергия манбаи ҳозирги кунда асосан электр энергияси ҳисобланади. Электр энергиясининг қулай томони шундаки, бу атмосфера ҳавосини ифлослантирмайди, чиқинди чиқмайди. Бироқ, булар ўз-ўзидан электр ва магнит майдонлари ҳосил қилиб, инсонларга маълум даражада зарар келтириши бор. Масалан, ишлаб чиқаришда ишлатилаётган ҳар қандай дастгоҳ(станок), қурилмалар, радио, телевизор кабиларнинг барчаси электр токи эвазига ишлайди. Ишлаш мобайнида булар магнит ва электр майдонлари ҳосил қилади. Ҳозирги куннинг асосий муаммоларидан бири ана шу майдонлар таъсиридан инсонларни ҳимоя қилиш бўлиб ҳисобланади. Бунда асосий муаммоларнинг қийин бўлган томони шундаки, буларнинг таъсир этаётганлигини организм томонидан сезиб бўлмайди. Умуман олганда электромагнит майдонларини атмосферада ҳосил бўлаётган зарядлар, қуёш ва галактиканинг радионурланишлари, ернинг квазистатик ва электромагнит майдонлари, сунъий манбалар ҳосил қилади. Сунъий манбаларга асосан 8-200 кВт қувватга эга бўлган индукторлар, лампали генераторли иссиқлик қурилмалари конденсаторлари, юқори частотали генераторлар, очиқ турдаги тўлқин тарқатгич кабилар киради. 1150 кВ кучланишга эга бўлган электр узатгич линияси, очиқ турдаги тақсимлагич, турли хилдаги электр қурилмалари ишлаб чиқаришдаги электр майдони манбалари ҳисобланади. Ҳаттоки осон электрланувчи материаллар ишлаб чиқариш жараёнида, юқори кучланишли ўзгармас ток қурилмаларини ишлатиш жараёнида электростатик майдон ҳосил бўлади. Ўзгармас магнит майдон манбаларига электромагнитлар, соленоидлар, ярим даврий ва конденсатор типидаги импульс қурилмалари, қуйма ва металлокерамик магнитлар киради. Кучланиши бир неча киловольтга етадиган электр узатиш тармоқлари остидан инсон ўтиши натижасида бир неча мА ток ҳосил қилади. Агар шундай тармоқлар остидан транспорт воситалари ёки қишлоқ хўжалик машиналари ҳаракатланса сезиларли даражадаги электр токлари ҳосил бўлади. Бунинг асосий сабаби шундаки, электр симлари атрофида электр майдони мавжуд бўлиб, инсон ёки техника эл ўтказгич сифатида ўзиндукцияни ҳосил қилади. Ишчиларни юқори частотали (ЮЧ) ва ультраюқори частотали (УЮЧ) нурланишлардан ҳимоя қилиш учун электр ўтказувчанлиги юқори, қалинлиги камида 0,5 мм бўлган лист металлдан экранлар қурилади. Қотиргичлар ва ўрнатгичлар учун кўзлари 4 мм х 4 мм дан катта бўлмаган металл тўр билан экранланади. Экранлар ерлантириб (ерга улаб) қўйилади. Иш ўринларида ЮЧ ва УЮЧ нурланишлар электромагнит майдонларининг йўл қўйиладиган максимал кучланганлиги ГОСТ 12.1.006-79 га мувофиқ 60 кГц ... 3 МГц частоталар учун 50 В м га, 3 МГц ... 30 МГц частоталар учун 20 В м га, 30 МГц ... 50 МГц частоталар учун 10 В м га, 50 МГц ... 300 МГц частоталар учун 5 В м га тенг. Фақат индукцион суюқлантириш печлари ва қиздириш индукторлари учун вақтинча 10 В м кучланганликка йўл қўйилади, чунки уларни экранлаш техникавий жиҳатдан жуда қийин. Магнит майдонининг кучланганлиги 60 кГц ... 1,5 МГц частоталар учун 5 А м дан ва 30 МГц ... 50 МГц частоталар учун 0,3 А м дан ошмаслиги керак. Тўлқин узунлиги 1 м дан кам ва 1 мм гача бўлган тебранишлар (частотаси 300000 МГц гача) ўта юқори частоталар (ЎЮЧ) деб аталади. Улардан асосан радиолокацияларда ва айрим приборларда фойдаланилади. Масалан, сутнинг ёғлилик даражасини ўлчовчи асбобларда ЎЮЧ лардан фойдаланилиб, бу приборлардан фойдаланишда кўзни экранловчи мис тўрдан ишланган ҳимоя кўзойнаклари тақиб олиш керак, чунки бунда бир иш давомида 10 Вт м2 нурланиш олиш мумкин. Агар кўз ойнак тақиб олинмаса, тезда катаракта касаллигига йўлиқади. Электр майдони таъсир этгандан сўнг бу инсон организмида бошқа турдаги энергияга айланиши мумкин. Инсон организмига таъсир этувчи электромагнит майдон электр ва магнит майдоннининг кучланишига, энергия тўпламига, тебраниш частотасига, тананинг ва организмнинг алоҳида нурланганлик юзасига қараб баҳоланади. Электромагнит майдон инсонга таъсир этганда инсон танасида ион, поляр молекула юзага келади. Булар инсон танасидаги сув, қон билан ҳаракатланиб, бу ҳаракат натижасида майдон таъсирида ион токлари ҳосил бўлади. Ўзгарувчан электр майдон диэлектр қисмларнинг ўзгарувчан полярланиши, худди шу каби ток ўтказувчи каби инсон тана тўқималарининг қизишига, ҳаттоки қон қуйилиб қолишига олиб келади. Иссиқлик эффекти электромагнит майдони ютилиши тарзида намоён бўлади. Кучланиш қанчалик даражада кўп бўлса, юқоридаги кўрсатилган эффектлар шунчалик кўп намоён бўлади. Иссиқлик беҳаловат қилиши чегараси 10 мВт см2 дан бошланиб, бундан ортиши билан организм ҳарорати орта бошлайди, организмнинг совитиш қобилияти пасая бошлайди. Бу ўз навбатида организмни бўшашиб бориши, натижада касалланишига олиб келади. Бунинг натижасида организмнинг кам қон айланадиган мия, кўз, буйрак, ошқозон, сийдик йўллари каби аъзолари касалланиши, оғриши бошланади. Чунки булар учун совитиш тизимлари бузилиши салбий ҳисобланади. Айниқса кўзнинг гавҳари дарҳол эмас, балки бир неча кундан сўнг лойқаланиши кузатилади. Тана тўқималари ҳам ўзгаради. Бу ўз навбатида қон томирлари, юрак ва жигарларнинг иш фаолияти бузилишига сабаб бўлади. Чунки терида ўз меъёрида ҳаракатланмаган қон соғлик йўқолишига олиб келади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling