Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ионловчи нурланишнинг инсон организмига таъсири ва келтириб чиқарувчи касалликлари


Download 1.99 Mb.
bet54/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Ионловчи нурланишнинг инсон организмига таъсири ва келтириб чиқарувчи касалликлари
Ионловчи нурланишлар, яъни нурлар инсон организмига таъсири натижасида организмдаги мавжуд моддаларни парчалайди – яъни ионлаштиради. Бу асосан қон, ҳужайра ҳамда суяк таркибининг бузилишига олиб келади ва натижада организм ички аъзолари меъёрий фаолияти бузилиши кузатилади.
Инсонга ионловчи нурланиш таъсири оғриқсиз бўлиб, инсон буни сезмайди. Меъёридан ортиқча нурланиш олгандагина, инсонда бош оғриб, кўнгил айниши, кўзнинг оғриши, кайфиятнинг бузилиши, ортиқча чарчаш каби аломатлар кузатилади.
Нурланиш олган кишига ёрдам кўрсатишда дастлаб жароҳатланган кишини алоҳида хонага олиб чиқилиб, иссиқ чой берилади, сўнгра тиббий хизмат ходимларига мурожаат қилинади. Бундай ҳолларда ёрдам кўрсатувчи киши ҳам ҳимоя воситаларида бўлиши талаб этилади. Ионловчи нурланишлар таъсирида инсон жигар, ўпка, ичак касаллиги билан бир қаторда суяк касали ва саратон- оқ қон касалига мубтало бўлади. Бундай касалликка йўлиққанлар доимий тиббий назорат остида бўлади.


Ионловчи нурланишлардан ҳимояловчи воситалар

Ионловчи нурланишлар асосан радиоактив моддаларда ҳосил бўладиган ионловчи нурлар- альфа ( ),бета( ) ва гамма( - бу нурларни радиоактив моддалар чиқаради ва унинг тўлқин узунлиги 4 ... 0,1 нм)таъсиридан юзага келади. , нурларнинг организмга сингувчанлиги унча катта эмас, лекин кўзга ва терига бироз таъсир кўрсатади, бироқ меъда ичак орқали таъсир этиши хавфли. нурлари сингувчанлик хусусияти ортиқ бўлиб, ўзининг таъсири туфайли нур касаллигига йўлиқтиради. Шунинг учун радиоактив моддалар билан ишлашда махсус кийимлар - халат, комбинезон, ярим комбинезон(булар бўялмаган пахта толали бўлиши керак), пахтадан қилинган қалпоқ кабилар бўлиши керак. Сезиларли даражада радиоактив заҳарланиш бўлса, бу кийимлар устидан плёнка(полиэтилен)ли ишланган кийимлар кийилади. Бу кийимлар радиациядан осон тозалаш мумкин бўлган материаллардан тайёрланади.


Активлик 10 мкр дан ортиқ бўлган ҳолларда қўрғошинли резинадан тайёрланган қўлқоплар кийилади. Кўпроқ пневмокостюмлар кийиш тавсия этилади. Бу пайтларда асосан нафас олиш органлари махсус респиратор ёки противогаз (газга қарши ниқоб) ёрдамида ҳимоя қилинади. Кўпроқ шлангли противогазлардан фойдаланилади (бунда шлангнинг бир учи радиацияси йуқ жойда туради).
Кўзни ҳимоя қилишда - фосфат вольфрамли ёки қўрғошинли ойнали ёпиқ кўзойнаклар ишлатилади. Агар - , - нурли моддалар бўлса, юз ва кўзни органик ойнадан тайёрланган тўсиқ (ҳимоя шчит) лари ёрдамида ҳимоя қилинади.
Радиоактив нурларга қарши ҳимоя қобиқлари албатта нур тўсувчи – резина, полиэтилен, қўрғошин қопламали материаллардан тайёрланади. Ҳимоя воситалари эса асосан кўрсатилган материаллардан тайёрланган кийимлар, противогаз ҳисобланади.
Ишни тугатиш вақтида нурланиш таъсирида бўлган кийимлар ва ҳимоя воситалари алоҳида белгиланган хонада ечиб қолдирилади.
Ионловчи нурланишлар ҳозирги кунда ишлатилаётган компьютер мониторида ҳам жуда оз миқдорда кузатилади. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда кўпгина ишларни бажариш компьютер билан боғлиқлигини инобатга олиб, уларда ишлаш муддати кунлик иш вақти бўйича қуйидагича тақсимланади: кунлик иш вақти 4 соатдан ошмаслиги керак; ҳар 20 минут ишлагандан сўнг 5-10 минут компьютерсиз хонада дам олиш керак.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling