Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Электромагнит тўлқинларидан жароҳатланганларга


Download 1.99 Mb.
bet57/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Электромагнит тўлқинларидан жароҳатланганларга
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш

Электромагнит ва радио тўлқинлардан шикастланганлар тана қизиши ва беҳаловат бўлиши натижасида турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай шикастланишлар содир бўлган пайтларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.


Электромагнит ва радио тўлқинлардан шикастланганларга 1-тиббий ёрдам:

  • тинч, тоза ҳаволи хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйилади;

  • ечинтириб, тоза ҳаво ҳаракати йўлига қўйилади, агар ҳаво ҳаракати хонада кузатилмаса сунъий шабада ҳосил қилиш зарур;

  • ҳарорат кўтарилиши кузатилган ҳолларда оёқ остига совуқ сув шимдирилган латта қўйилади;

  • чой билан бирга ухлатувчи дори-дармонлар берилади ва тиббий хизмат бўлимига хабар берилади

Электромагнит ва радиотўлқиннинг инсон организмига зарарли таъсирини билган ҳолда, юқори ва ўта юқори частотали токка алоқадор ишга қабул қилишда қуйидаги касалликларга чалинган кишилар ишга қабул қилинмайди:

ГОСТ 12.1.006-76 - «Радиочастота электромагнит майдони. Хавфсизликнинг умумий талаблари»дан келиб чиқиб, электромагнит ва радиотўлқинга алоқадор ишлар билан шуғулланувчи кишилар алоҳида интруктаждан ўтишлари ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига тўла амал қилишлари талаб этилади.

Такрорлаш учун саволлар:
1..Инфрақизил нурланишнинг одамга таъсири нималар асосида баҳоланади? 2..Қисқа тўлқинли инфрақизил нурларнинг шиддатли таъсиридан инсонда қандай ўзгаришлар кузатилади?
3.Инфрақизил нур манбаларидан қандай ҳимояланиш мумкин?
Таянч сўз ва иборалар:

  1. Нурланиш ва унинг инсон организмига таъсири.

  2. Нурланишни камайтириш ва меъёрлаш усуллари.

13-маъруза: Ишлаб чиқаришда электр хавфсизлик асослари.


Режа:

  1. Электр хавфсизлиги. Электр токининг турлари.

  2. Электр токининг инсон организмига таъсири.

  3. Электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш учун қўйиладиган умумий талаблар.

  4. Электр токидан зарарланишларнинг юзага келиши.

  5. Ишлаб чиқариш корхоналарида электр токларини улашга қўйиладиган талаблар.
  6. Электр токидан шикастланиш олдини олишда техник чора ва индивидуал ҳимоя воситалари. Ерга улаш ва унинг аҳамияти. Ноллаш ва унинг вазифаси.

  7. Электр токи урган кишиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш


Ҳар қандай корхона, саноат, уй шароитларида электр токидан фойдаланилиши албатта, электр хавфсизлигини ўрганишни тақозо этади. Чунки электр токининг инсонга таъсир этиши таҳлил қилинганда 80 % ўлим билан якунланади.


Ишлаб чиқаришда электр хавфсизлигини ўрганиш учун қуйидаги мавзулар муҳим саналади:

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling