Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Электромагнит радио тўлқинларининг одам организмига таъсири


Download 1.99 Mb.
bet56/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА



Электромагнит радио тўлқинларининг одам организмига таъсири
Тўлқинларнинг таърифланишига мувофиқ, ультра юқори частотали, ультра қисқа частотали, юқори частотали ва қисқа частотали радио тўлқинлари фарқ қилинади. Электромагнит тўлқинлари ёруғлик тўлқинлари каби 3.105 км с тезлик билан тарқалади. Радио тўлқинлари товуш тўлқинлари каби резонанс хусусиятига эга.
Юқори частотали тўлқинлар радио тўлқинлари орасида одам организмига биологик таъсир қилиши аниқланган. Бундан ташқари сантиметрли ва миллиметрли тўлқинларда одам терисида жойлашган рецепторлар орқали ҳам аъзоларига таъсир кўрсатиши мумкин. Дециметрли тўлқинлар 10-15 см чуқур жойлашганда бевосита ички аъзоларга ҳам таъсир қилиши мумкин.
Радио тўлқинлари, яъни радио частотали электромагнит майдонлари бир неча миллиметрдан бир неча қилометргача бўлган кенг электромагнит спектрининг бир қисми ҳисобланади. Улар электр заррачалари тебраниши натижасида ҳосил бўлади. Тўлқин узунлиги қанчалик катта бўлса, тебраниш частотаси шунчалик кўп бўлади.
Турли хилдаги нурланувчи тизимлар, ажратиш фильтрлари, етарлича ҳимоя қилинмаган узатувчи блоклар юқори частотали майдонлар ҳосил бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, электромагнит таъсирида организмда рўй берган ўзгаришларнинг патогенетик механизми юрак-томир тизими функционал ҳолатининг ўзгаришидан ва бошқа аъзолар ҳамда тизим ўзгаришларидан иборат.
Электромагнит тўлқинлари организмга бирданига ёки сурункасига таъсир қилиши мумкин. Радио тўлқинлари организмга бирданига таъсир қилса, юрак тез уради, бош оғрийди, қон босими кўтарилади, қўл-оёқ оғрийди, ҳансираш ва баъзан бадан ҳарорати 39-40оС гача кўтарилиши мумкин, қалқонсимон без функцияси издан чиқиши мумкин.
Иш шароитлари ноқулай бўлганда микротўлқинлар кўзга шикастлантирувчи таъсир кўрсатади, кўз гавҳари хиралашади ва катаракта ривожланади.


Электромагнит ва радиотўлқинлар таъсирини камайтириш
ГОСТ 12.1.002-72 «400 кВ ва ундан юқори кучланишли ишлаб чиқаришдаги частотали токларнинг электр майдонлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари» - булар электр майдонидан нурланишлар, уларнинг кучланиш катталиклари каби таъсир этиш давомийлигини ҳам баён этади.
Ишчиларнинг ҳимоя воситаларисиз электр майдон таъсири остида қанча вақт туришлари мумкинлиги ва рухсат этилган кучланиш меъёри қуйидаги 15-жадвалда берилган:
15-жадвал:

Электр майдон кучланганлиги, кВ м

Бир сутка давомида одамнинг электр майдонида бўлишининг рухсат этилган меъёрий вақти, минут

Эслатма

5 дан кичик
5 дан 10 гача
10-15 дан ортиқ
15-20 дан ортиқ
20-25 дан ортиқ

Чекланмаган
180 гача
90 гача
10 гача
5 гача

Қолган пайтлар (белгиланган минутдан ортиқ) алоҳида белгиланган хоналарда, умуман олганда 5 кВ м ва ундан кичиқ электр майдон кучланганлик бўлган жойларда туриш керак; бу ерда электр чақнаш(разряд)ларнинг одам организмига таъсир қилиши мумкинлиги ҳисобга олинмаган.

Электр майдони таъсирининг инсон танасидан кириб бориш чуқурлиги



формуладан топилади. Масалан: агар электромагнит тўлқин частотаси f 9 кГц бўлса, бўлган пўлат муҳитга кириб боради,  103. о (о - магнит доимийлиги, у 4.10-9 1 см) бўлса, электр майдони кириб бориш чуқурлиги 0,005 см га тўғри келади. Частотанинг ўсиши кириб бориш чуқурлиги z нинг камайишига олиб келади.
Электр, радиомайдонлар таъсиридан ҳимояланишда 4 мм х 4 мм ли тўр тўқимали ерлантирилган металл экрандан фойдаланилади. Булар тўлқин, нурланишлар йўлига шкаф кўринишда қилиб ўрнатилади. Айниқса, бу ўринда радиотўлқин ютувчи ёғоч толали ёки ферромагнитли пластиналар ишлатиш ҳам яхши натижа беради.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling