Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Электр токидан зарарланишларнинг юзага келиши
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Электр токидан зарарланишларнинг юзага келиши
Электр токидан тўғри фойдаланиш инсоннинг ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлайди. Электр токидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқадиган зарарли томонлари жуда хунук ҳолатларга олиб келиши мумкин. Бунда инсонга таъсир этувчи электр токининг инсон танасидаги ҳаракатланиб турувчи қон, терининг туз эритмали намлиги, турли шиллиқ қаватлар орқали ҳаракатланишларини тушуниб етиш керак. Билиш лозимки, инсонга электр токининг таъсир этиши натижасида организмдаги меъёрий фаолият бузилади, мия тўқималари, асаб тизимлари, нафас олиш тизимлари ва юрак ишдан чиқиши кузатилади. Электр хавфсизлиги йўналиши бўйича шуни таъкидлаш лозимки, ўқув лаборатория хоналари учун қўлланиладиган паст кучланишли(42 В гача) электр токидан фойдаланишда ҳам бир киши якка тартибда ишлашига йўл қўйилмайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, бирор хатоликка йўл қўйиладиган бўлса, кузатувчи киши бунга қарши чорани белгилаши зарур. Электрдан жароҳатланишлар юзага келишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: -электр қурилмалари изоляцияланган ўтказгич(сим)лар изоляцияси эскириб, емирилиб, қисқа туташиб қолиши, корпус ёки электромоторга меъёридан ортиқча кучланишлар уланиб қолиши; -электр дастгоҳларидаги автоузгичларнинг бузилиб қолиши ва буни ўз вақтида ҳисобга олмаслик; -1000 В дан юқори кучланиш ҳисобига ишловчи электр қурилмаларида ишловчи киши билан электр қурилмаси ўртасида электр ёй юзага келиши. Булар олдиндан ишчига маълум қилиниши, ток катталигига қараб ишчи ва электр қурилма оралиқ масофаси - 15 кВ да 0,7 метр, 220 кВ да 3 метр бўлишлиги сақланиши зарур; -ер сиртига ток ўтказувчи симларнинг тегиб қолиши натижасида қадам кучланишларининг пайдо бўлиб қолиши; -электр дастгоҳларини нотўғри монтаж қилиш; -электр дастгоҳларга уларнинг техник паспортида кўрсатилган электр токидан юқори катталикдагига улаш; -меҳнат шароитлари бўйича хонадаги намликнинг ортиб кетиши; -ишчининг масъулиятсизлиги, назоратнинг сусайиши, хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилиши; -ҳимоя воситаларининг эскириб қолиши ёки диэлектрик хоссаларининг камайиб кетганлиги ва шу каби ишни ташкил этишдаги камчиликлар. Электр токидан зарарланишлар миқдорини камайтириш учун корхона ишчилари онгига юқоридаги тушунчаларни сингдириш керак. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling