Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча


Download 1.99 Mb.
bet2/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асосан инсоннинг турмушда, меҳнат фаолияти даврида юзага келадиган зарарли ва хавфли омиллар таъсирида саломатлигини йўқотиши, касб касаллигига йўлиқиши, жароҳат олиши ёки бахтсиз ҳодисага йўлиқиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир киши қуйидагиларни билиши керак:


Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мазмуни ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти

«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани Касбий таълим йўналишларининг умумкасбий фанлар блокидан ўрин олган бўлиб, меҳнатни муҳофаза қилишнинг назарий асосларини ўргатади.


Кишилик жамияти ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида инсон ишлаб чиқариш фаолияти даврида турли зарарли, хавфли, психо-физиологик омилларнинг инсонга салбий таъсирларидан муҳофазалаш, иш унумдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш муаммолари инсоният олдида турган энг асосий аҳамиятга молик масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Барча корхона ва ташкилотларда ишчи-хизматчиларга қулай меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқариш муҳити зарарли омилларини меъёрлаштириш, касб касалликлари ҳамда жароҳатланишларни камайтириш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш йўлларини ишлаб чиқиш муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий, бош масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда жамиятнинг ҳар бир кишиси маълумоти, соҳаси, ёши, жинси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар ҳаёт фаолияти хавфсизлигидан муайян даражадаги билимга, тарбия ва маданиятга эга бўлишини тақозо қилади. Айниқса, бу борада ўз олдига педагогик фаолият билан шуғулланишни мақсад қилган ва ёш авлодни тарбиялашга даҳлдор бўлган турли йўналишлар бўйича таълим олаётган педагог бакалавриат талабаларига бошқа фанлар қатори «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанидан чуқур, мукаммал билим бериш муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу ҳаётий заруриятдан келиб чиқиб, сўнгги йилларда бакалавриатуранинг турли таълим йўналишлари учун ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Олий таълимнинг барча Давлат стандартларида «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги»га кенг ўрин берилган.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг ҳозирги кун талаби асосида ўқитишда ўқитишнинг турли замонавий усулларидан фойдаланиш зарур. Чунки замонавий илмий-техника ривожи талабларига фақат ҳар томонлама чуқур таҳлил этиб ишлаб чиқилган меҳнат муҳофазаси мажмуа тизимигина жавоб бера олади. Унинг замирида ишлаб чиқаришга юқори самарали ва хавфсиз янги техника ва технологиялар, меҳнатни ташкил қилишнинг илғор усулларини тадбиқ қилиш ётади. Ушбу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳозирги кун талабидир. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги билан Меҳнат Вазирлигининг 1 март 2000 йилдаги 62 ва 407.04-2 сонли қўшма буйруғида бу масалага алоҳида тўхталиб, ҳатто битирув малакавий ишларининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлимини барча мутахассисликларнинг битирувчилари томонидан бажарилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган.
Барча йўналишларда таълим олувчи бакалавриат талабаларига «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанини ўқитишдан кўзда тутилган асосий мақсад, уларга ишлаб чиқариш билан инсон орасидаги ўзаро алоқадорликка хос бўлган қонуниятларни яхлит бир тизимда тадқиқ этишни ўргатишдан иборат.
Кўзланган мақсадга эришиш учун талаба онгига:
Ишлаб чиқариш-инсон ва жамият бир бири билан узвий боғлиқ бўлган яхлит функционал тизим эканлигини, инсон ва жамиятнинг моддий негизида ишлаб чиқариш туриши, бунинг замирида инсон саломатлиги ётишини, меҳнатни муҳофазалаш ҳаётий зарурият эканлигини, инсоннинг меҳнат қилиши бўйича амал қилиниши зарур бўлган қонунларни, мавжуд меҳнат фаолиятлардаги муаммолар ва уларни олдини олиш йўлларини, инсонга таъсир этувчи турли даражадаги зарарли омилларни камайтириш ёки бутунлай йўқотишни ҳал этишнинг илмий асосларини, меҳнатни муҳофазалашга бўлган онгли ва изчил эҳтиёжни шакллантириш каби масалаларни сингдириш лозим.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling