Ҳаёт фаолият хавфсизлиги фанининг вазифалари ва мақсади режа: Кириш. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади ва


Download 97,74 Kb.
bet1/5
Sana15.06.2023
Hajmi97,74 Kb.
#1486097
  1   2   3   4   5

ҲАЁТ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАҚСАДИ
Режа:
1.Кириш.
2.Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади ва
вазифалари.
3.Ҳаёт фаолият хавфсизлиги курсининг қисқача мазмуни.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартда ПФ-1378 Фармони билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди ва барча вазиятда фуқаро муҳофазаси вазифалари шу вазирликка юклатилди.


Дунѐнинг тараққий этган мамлакатлари каби Республикамиз ҳукумати XXI аср бўсағасида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш борасида шу куннинг долзарб қонун ва қарорларини қабул қилиб, уларни ижро этиш бўйича қатор тадбирлар ўтказмоқда.
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий, ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1999 йил 20 август) ва «Фуқаролар муҳофазаси тўғрисида»ги (2000 йил 26 май) қонунларини, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайѐрлаш тўғрисида»ги 427-сонли қарорини, Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»ни (1997 йил 27 август) амалга оширишни таъминлашда умумий ўрта мактабларида «Ҳаѐт хавфсизлиги асослари», ўрта махсус касб ҳунар таълими тизимида «Фуқаро муҳофазаси асослари ва ҳаѐт хавфсизлиги», олий ўқув юртларида «Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар» ѐки (2003 йилдан) «Фавқулодда вазиятда фуқаро муҳофазаси» фанларини ўқитишни ташкил қилиш таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Атроф-муҳит –бу инсонни ўраб турган муҳит бўлиб, инсоннинг ҳаёт фаолиятига, унинг соғлиги ва наслига тўғридан тўғри, бирдан уринма ёки масофадан таъсир этишга қобилиятли омилларнинг (жисмоний, химиявий, биологик, информацион, ижтимоий) шартли йиғиндисидир. Инсон ва атроф-муҳит узлуксиз ўзаро таъсирда бўлиб, доимий ҳаракатдаги «Инсон – атроф муҳит» системасини ташкил этади. Дунѐнинг эволюцион жараѐнида бу системани ташкил этувчилар узлуксиз ўзгариб борди. Инсон мукаммаллашди, ер шарининг аҳолиси ва унинг оқими ўсди, жамиятнинг ижтимоий асоси ўзгарди. Атроф-муҳит ўзгарди: инсон ўзлаштирган ер юзи ва ер ости ҳудуди катталашди; табиий табиат муҳити инсоният жамиятининг ўсиб бораѐтган таъсирини бошдан кечирмоқда, инсон томонидан сунъий яратилган маиший, шаҳар ва ишлаб чиқариш муҳити пайдо бўлди. Табиий муҳит ўзи мукаммал бўлиб, инсон иштирокисиз мустақил мавжуд бўла олади ва ривожлана олади. Инсон томонидан яратилган бошқа барча борлиқ муҳити мустақил ривожлана олмайди ва улар пайдо бўлганидан сўнг эскиришга ва емирилишга маҳкум нарсалардир. Инсоният ўзининг дастлабки ривожланиш босқичида табиий атроф-муҳит билан ўзаро уйғун ҳаракат қилган. Атроф-муҳит асосан биосфера, ер ости, галлактика ва чексиз коинотдан ташкил топган.

Download 97,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling