Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Каттик силкинишда нималар қилиш керак ?


Download 1.99 Mb.
bet74/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Каттик силкинишда нималар қилиш керак ?

  1. Зилзила руй бергандакаерда бўлишингиздан катъий назар эсанкираманг, чунки сиз уз харакатингизни олдиндан режалаштиргансиз.

  2. Тез харакат килинг !

Эсдан чикарманг ! Сизнинг ихтиёрингизда 1,5-2,5 секунд бор. Энг хавфлиси тепадан тушадиган буюмлардир.

  1. Агар сиз куп каватли бино ичида бўлсангиз, лифтга ёки пиллапояга чопманг, чунки бу жойлар бинонинг энг хавфли кисми хисобланади. Хавфсиз жой топишга харакат килинг. Эшик оралигига, стол, каравот тагига яшириниш мумкин.

  2. Агар сиз биринчи каватда ёки шахсий уйда бўлсангиз бинони зудлик билан ташлаб чикиб кетишга харакат килинг ва электр узатиш тармоклари, газ кувурларидан узоклашинг.

  3. Биринчи каватдан юкорида бўлсангиз даразадан сакраманг, юкоридан тушиши мумкин бўлган ойна парчаларидан эхтиёт бўлинг. Ахоли куп тупланадиган (магазин, кинотеатр, метро, мактабларда) жойларда умумий вахимага тушиб колманг. Асосий деворларга якинрок туринг. Осилиб турган люстралардан, рекламалардан узокрокда туринг.

  4. Транспортларни электр узатиш линиялари, ёнилги қуйиш шахобларчалари, куп каватли бинолар, тош тушиши мумкин бўлган ёнбагирликлардан узокрокда тухтанг.

  5. Зилзила қишлоқ жойларида руй берганда сел келиши хавфи тўғилади, шунинг учун тепаликларга жойлашиш керак.

  6. Молхоналар атрофида хуркиб кетган хайвонлардан эхтиёт бўлинг.

Зилзиладан кейин нима қилиш керак.



  1. Вазиятни бахоланг, ёнгин, газ чикиши, очик электр симларини хавфи борми текширинг. Хеч качон очик оловдан фойдаланманг. Фонарлар олдиндан тайёрлаб қуйилган бўлиши керак.

  2. Зилзиладан кейин биринчи соатларда заруратсиз уйга кирманг – бу хавфли. Ўзбекистоннинг гарбий худудларида биринчи тебранишдан сунг, иккинчиси кутилади.

  3. Бинони ичида чикишда пиллапояларни мустахкамлигини текшириб куринг. Ёнгин чикканда бор имкониятлардан фойдаланиб, зудлик билан бинодан чикиб кетинг.

  4. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам курсатинг, совук бўлмаслиги учун ураб қуйинг. Зилзиладан кейин об-хаво кескин узгариши мумкин.

  5. Телефонни заруратсиз банд килманг, факат газ чикиши, ёнгин тўғрисида фавқулодда вазиятлар бошқармасига, милиция ёки ут учириш бўлимига кунгирок қилишда фойдаланинг.

  6. Аёллар ва болалар, зилзила руй берган жойларни томоша килгани шошилманг. сизлар фавқулодда вазиятлар бошқармаси тузулмалари, қутқарувчиларни жабрланганларга ёрдам беришига халакит берасизлар.

  7. Иложи борича узингизга ва якинларингизга калин уст-бош, мустахкам оёк кийими кийишини таъминланг, чунки синган ойна парчалари, симлардан жарохатланиш мумкин.

  8. Уй хайвонларини фавқулодда вазият руй берган жойдан олиб кетилишини таъминланг.

  9. Ер, тула шкафлар эшигини эхтиёткорлик билан очинг, сизнинг устингизга огир буюмлар, тусинлар, шувоклар тушиб кетиши мумкин.

  10. Озик-овкат захираларини текшириб куринг. Тез бузиладиган озик-овкатларни олдинрок, концерва, куритилган меваларни кейинрок истеъмол килинг.

Зилзиланинг иккинчи окибатлари.
Зилзиланинг иккинчи окибатлари – бу ер ёрилиши, ер чукиши ёки кутарилиши, сурилиши, сел келиши, тошларни кучиши, кучли чангли буронлар ва ёнгинлар содир бўлишидир.
Зилзиладан сакланишнинг оддий усулларини билиш узингизни ва якинларингизни хаётини саклаб колади, моддий зарарни бир мунча камайтиради.
Одамлар улимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ва хавфли худуддан одамларни вактинча кучиришни ёки хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кучиришни талаб килувчи ер кучишлар, тог упирилишлари ва бошқа хавфли геологик ходисалар.

Синов саволлари:
1.Фуқаро муҳофазасининг мақсади нималардан иборат?
2.Фуқаро муҳофазасининг вазифаси деганда нимани тушунасиз?
3. Фавқулодда вазият нима?
4.Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг сабабларинималардан иборат?
5.Экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг сабабчи омилларини айтиб беринг.
17-маъруза: Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари
Режа:
1. Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғин офати, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари.
2. Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари.
3. Ёнғинга қарши курашиш хизмати.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling