Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
III БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 125
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳакимов О. Камбағаллик камбағалликни келтириб чиқаради. Камбағалликдан чиқишда хориж тажрибаси. https://review.uz/.12.08.2020 йил 161
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 271 ИЛОВА 286 КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
III БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 125
3.1. Камбағалликни аниқлашнинг ҳуқуқий ва институционал асослари 125 3.2 Аҳолини камбағал қатлами ҳолати ва тенденциялари 144 Ҳакимов О. Камбағаллик камбағалликни келтириб чиқаради. Камбағалликдан чиқишда хориж тажрибаси. https://review.uz/.12.08.2020 йил 161 4.2. Аҳоли муҳтож қатламларини ижтимоий реестрини жорий этиш- камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналиши 227 IV боб бўйича хулосалар 260 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 271 ИЛОВА 286 КИРИШДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон мамлакатларида камбағаллик даражасини қисқартиришнинг замонавий йўлларини ишлаб чиқиш ҳамда мавжуд турларини диверсификациялаш тенденцияси кучаймоқда. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, «2030 йилга бориб қашшоқликни 3 фоиздан юқори даражага қисқартиришни мақсад қилган бўлсада, жаҳон хўжалигидаги иқтисодий таҳдидлар туфайли 2022 йилда 75-95 миллионгача қўшимча одам ўта қашшоқликда яшашига тўғри келиб, камбағаллик даражаси тўғрисидаги прогноз 9,4% ёки 736 млн кишига ўзгартирилди»1. Аҳоли камбағаллиги даражасини қисқартиришда учта йўналиш, жумладан, биринчидан, қўшимча меҳнат ресурслари билан инклюзив иқтисодий ўсишга эришиш, иккинчидан, инсон капиталига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли муҳим хизматлардан фойдалана олмайдиган инсонларга сармоя киритиш, учинчидан, камбағал ва заиф қатламларни иқлим, пандемия, озиқ-овқат нархларининг ўзгарувчанлиги ва иқтисодий инқироз оқибатлари каби қашшоқликка олиб келиши мумкин бўлган таҳдидлардан ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлади Жаҳон мамлакатларида олиб борилаётган илмий тадқиқотларда камбағаллик даражаси ортиши сабабларини аниқлаш ва олдини олиш, аҳолини узлуксиз озиқ-овқат билан таъминлаш, юқори инфляция даражаси, экология, тиббиёт, сифатли таълим ва ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи глобал муаммо даражасида ўрганилмоқда. Жумладан, аҳолига «камбағаллик тузоғи»га тушиб қолмаслиги учун ижтимоий хизматлардан фойдаланишига шарт-шароитлар яратиш, камбағал аҳоли қатламининг иқтисодий имкониятларини рўёбга чиқариш ва уларга муносиб иш ўринлари яратишга йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳоли ўртасида камбағаллик даражасининг кескин ортишини олдини олиш ва уни қисқартириб бориш, маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда камбағалликни қисқартириш стратегияси ва камбағал оилалар иқтисодий фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурияти юзага келмоқда. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида «...халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш...»2 масалалари устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланганлигига қарамасдан “COVID-19” пандемияси аҳолининг камбағал қатламига салбий таъсир кўрсатиб, камбағаллик даражаси 8,7-10 фоизга ўсган. Камбағаллик даражасига тушиб қолган янги фуқаролар сони 450 мингдан 880 минг нафаргача»3 кўтарилиши ортидан аҳоли фаровонлигини янада ошириш ва камбағалликни қисқартириш масаласи иқтисодий ислоҳотларнинг энг долзарб муаммоларидан бири сифатида белгиланди. Мамлакатда «...2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда. Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баробар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди»4. Истиқболда камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурларда камбағал аҳоли қатламларига, биринчи галда уларни уй-жой билан таъминлаш, юқоридаги барча чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, экологик муҳитни яхшилашга қаратилган вазифаларининг белгиланиши камбағалликни қисқартиришнинг самарали усул ва янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш иқтисодиёт назариясининг долзарб муаммоларидан бирига айлантирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида», 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлар тўғрисида», 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги фармонлари, 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон «Ҳудудларда «Маҳаллабай» ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга тегишли бўлган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling