Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИДА ОРТИШ-ТУШИРИШ


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

12-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИДА ОРТИШ-ТУШИРИШ 
ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ. 
 
Ҳар қандай юк ташиш транспорт жараѐнини амалга оширишда юкларни 
транспорт воситасига ортиш билан боглиқ сермеҳнат, баъзида эса жисмонан огир 
иш бажаришга тўгри келади. Ташиш ниҳоясига етганда эса юкларни тушириш 
зарур бўлади. Юуларни тушириш ҳам сермеҳнат ҳамда жисмонан огир ишлардан 
биридир. 
Ортиш-тушириш ишлари асосий ва қўшимча операциялардан иборат бўлади. 
Асосий операцияларга қуйидагилар киради: штабеллар ѐки бошқа сақлаш 
жойларидан юкларни олиш; ортиш жойига келтириш; транспорт воситасига 
ортиш; туширишда шу операцияларнинг акси бажарилади. +ўшимча 
операцияларга қуйидагилар киради: юкларни тарага жойлаш ва заруриятга кўра 
маркировкалаш; тарозидан ўтказиш (ҳажмини ўлчаш); хужжатларни тайѐрлаш; 
юкларни боглаб маҳкамлаш ѐки богловдан бўшатиш, устини брезент билан ѐпиш 
ва бошқалар. 
Амалиѐтда автомобилларни ортиш-тушириш опеарцияларда бекор туриш вақти 
уларнинг линия (иш)да бўлиш вақтларининг учдан бирига тўгри келади. 
Автомобил транспорти учун характерли бўлган қисқа масофаларга юк ташишда 
баъзи юклар учун автомобилларнинг ортиш-тушириш операцияларида бўлиш 
вақти улуши 50 ва ундан ҳам ортиқ фоизларни ташкил этади. 
Шуларга кўра, транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги ўзгариб 
туради. Ортиш-тушириш ишларини тўгри ташкил этиш ва уларни заруриятга кўра 
механизациялаш автомобилларнинг бўш туриш вақтларини ҳамда ташиш билан 
боглиқ харажатларни камайтириш имконини беради. 
Автомобилларда юк ташишни ташкил этиш амалиѐтида юк ортиш-тушириш 
жойларида автомобилларнинг барча бекор туриш (сабабидан қатъи назар) 
вақтлари орти-тушириш вақтига киритилади. 
Ортиш-тушириш вақти қуйидаги элементлардан иборат: кутиб қолиш вақти; 
автомобилнинг манѐвр қилишига сарфланган вақт; ортиш-туширишнинг ўзига 
сарфланган вақт; хужжатларни расмийлаштиришга сарфланган вақт.
Механизациялаштирилмаган ортиш-тушириш ишларида барча операциялар 
ишчиларнинг қўл меҳнати билан бажарилади. Механизациялаштирилган ортиш-
тушириш ишларида эса барча операциялар турли машина ва механизмлар 
ѐрдамида бажарилади. Механизациялаштирилган ортиш-тушириш усулини 
қўллаш транспорт воситаларининг айни операцияларни бажаришда бекор туриб 
қолишини камайтирибгина қолмай, огир ва сермеҳнат операцияларни бажаришни 
енгиллаштиради. Юк ортиш-тушириш ишларини бажаришда 16 ѐшдан кичик 
бўлган шахсларни ишлатиш қатъиян ман этилади. +ўл ѐрдамида билан бир ердан 
иккинчи ерга ташилувчи юклар 16 дан 18 ѐшгача бўлган ўспирин йигитлар учун 


16,4 кг ва қизлар учун 10,25 кг, аѐллар учун 80 кг дан ортиқ бўлмаслиги шарт. 80 
кг дан ортиқ юкларни бир ердан иккинчи ерга кўчириш ѐки ортиш-тушириш 
ишларини бажариш фақатгина механизмлар ѐрдамтда амалга оширилиши зарур. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling