Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 6836 uzsmart.uz
1-Маъруза: ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ
Транспорт воситаси дейилганда юк ва пассажирларни ташишга мўлжалланган ишлаб чиқариш жиҳози тушинилади. Автомобил транспорти воситалари икки гуруҳга бўлинади: а) ўзиюрар, яъни ҳаракатлантирувчи двигатели бор автомобиллар ва тягачлар; б) ўзиюрармас, яъни автомобиллар ва тягачлар уланмасида ишловчи тиркама (прицеп) ва ярим тиркамалар. Автомобил транспорти воситаларининг аниқ шароитида самарали фойдаланилишини белгиловчи бир қанча эксплуатацион хусусиятлари мавжуд. Автомобилларнинг асосий эксплуатацион хусусиятларига қуйидагилар киради: динамиклиги, ѐнилги тежамкорлиги, бошқарилувчанлиги, тургунлиги, ўтагонлиги, ҳаракатланиш равонлиги, сигдира олишлиги, мустаҳкамлиги, чидамлилиги, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги, ортиш-тушириш ишларини бажаришга мослиги. Автомобилнинг динамиклиги дейилганда унинг маълум йўл шароитларида юк ва пассажирлар билан биргаликда иложи борича максимал ўртача тезлик билан ҳаракатлана олиши тушинилади. Автомобилнинг динамиклиги канча яхши булса, ташиш учун зарур вақт шунча кам бўлади, бинобарин автомобилнинг иш унуми юқори бўлади, яъни муайян вақт бирлигида аниқ масофага юк ѐки пассажирларни кўп миқдорда таший олади. Автомобилнинг динамиклиги унинг тортиш ва тормозлаш хусусиятларига боглиқдир. Автомобилнинг ѐнилги тежамкорлиги дейилганда, унинг ҳаракатланиши учун ѐқилаѐтган ѐнилги қувватидан оқилона фойдаланиш тушунилади. Ёнилги тежамкорлиги ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган эксплуатацион хусусиятдир, чунки ѐнилги харажати умумташиш таннархининг энг катта қисмини ташкил этади. Ёнилги қанча кам сарфланса, автомобилнинг эксплуатация харажати шунча арзон бўлади. Автомобилнинг бошқарувчанлиги -бу унинг бошқарулувчи гилдираклари ҳолатига кўра ҳаракат йўналишини ўзгартира олиш хусусияти. Автомобилнинг бошқарилувчанлиги унинг ҳаракат хавфсизлиги даражасига кўп жиҳатдан таъсир этади. Автомобилнинг тургунлиги дейилганда унинг сирганиб кетиш, сирпаниш ва агдарилишга қарши тура олиши тушунилади. Автомобилнинг тургунлиги унинг тормозланиш динамикаси ва бошқарилувчанлиги билан бир қаторда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди. Автомобилнинг тургунлиги, айниқса, сирганчиқ йўл шароитлари ва юқори тезлик билан ҳаракатланишда катта аҳамиятга эга. Автомобилнинг ўтагонлиги унинг огир йўл шароитлари ва йўлдан ташқарида (қорли ѐки қумли кўрикларда, балчиқ жойларда) ҳаракатлана олиш хусусиятидир. Ўтагонликнинг аҳамияти экинзон, ўрмонзор, қонлар ва бошқа йўлсизлик шароитларида ѐки йўл шароити огир бўлган жойларда ишловчи автомобиллар учун ниҳоятда каттадир. Автомобилнинг ҳаракатланиш равонлиги дейилганда унинг нотекис йўлларда катта тезлик билан ҳаракатланишида кузови (салони)нинг тебранмаслиги тушинилади. Ўртача ҳаракат тезлиги даражасига, ташилаѐтган юклар сифатини бузилмаслигига, ҳайдовчи ва пассажирлар толиқиб қолмаслигини ҳисобга олганда ҳаракатланиш равонлигининг аҳамияти каттадир. Автомобилнинг сигдира олиш хусусияти ундаги бир вақтда ташиладиган юклар миқдори ѐки пассажирлар сони тушинилади. Юк автомобилининг сигдира олиш хусусияти унинг юк кўтарувчанлиги ва кузовининг ички ҳажм ўлчовлари билан боглиқ. Пассажир автомобилларининг сигдира олиши дейилганда бир вақтда ҳаракатланувчи пассажирлар сони тушинилади. Автомобилнинг мустаҳкамлик хусусияти унинг тузатиш учун зарур бўлган вақт талаб этувчи синишлар ва бузилишларсиз ишлаш хусусиятидир. Автомобилнинг чидамлилиги бу унинг тузатиш учун эксплуатациядан тўхтатишни талаб этувчи қисмларининг жадал эскиришсиз ишлаш хусусиятидир. Автомобилнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги унинг конструкцияси билан боглиқ бўлиб, бундай ишларни енгил ва осонлик билан ҳамда қисқа вақтда бажаришдан иборатдир. Бундай ишларни бажаришга кўп вақт талаб этилса, ташиш таннархи қимматлашади. Автомобилнинг юк ортиш-тушириш (ѐки пассажирларни олиш ва ташириш)га мослиги дейилганда, бундай операцияларни бажаришга кам меҳнат ва вақт сарфи тушинилади. Автомобилнинг эксплуатацион хусусиятларини назарий жиҳатдан таҳлил этишдан пировард мақсад транспорт воситаларининг иш унумини ошириш ва ташиш таннархини арзонлаштириш бўлиб, улар биргаликда автомобилларда юк ва пассажирлар ташиш фанининг асоси ҳисобланади. Бундай мақсадга эришиш учун қуйидаги масалаларнинг самарали ечимларига эришиш лозим: - автомобилнинг техник ҳаракат тезлигини ошириш; - ѐнилги солиштирма сарфини камайтириш; - автомобил транспорти ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш; - автомобил ҳайдовчиси ва пассажирлар учун энг қулай шарт-шароитни таъминлаш. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling