Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг жоиз чегаралари


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг жоиз чегаралари 
Умум фойдаланиш автомобил йўлларида ишлатилувчи барча автомобил ва 
автопоездлар, уларнинг ўлчам ва массаларини чекловчи талабларга жавоб бериши 


лозим. Бундай талаблар барча давлатларда тегишли қонунлар асосида 
белгиланади. Масалан, МДҲ давлатларида давлат стандартига биноан огирлик ва 
габарит ўлчамлари чекланган. Автомобилларнинг юк билан биргаликдаги 
баландлиги 3.8 м, кенглиги эса 2,5 м дан ошмаслиги зарур. 
Эгар тягачли ва битта ярим тиркамали автопоездларнинг узунлиги 20 м дан, икки 
ва ундан ортиқ тиркамали автопоездларники эса 24 м дан ошмаслиги лозим. 
Юк автомобиллари ўқидан йўл қопламасига тушувчи кучлар чегараси аввалги 
параграфда берилган. 
Автобуслар ўқларидан йўл қопламасига тушувчи куч улар сигимидан тўла 
фойдаланилганда «А» гуруҳдаги йўллар учун 115 кН (11.5тк) дан ва «Б» 
гуруҳдаги йўллар учун 70 кН (7 тк) дан ошмаслиги зарур. Самосвал-автомобиллар 
учун ҳам «Б» гуруҳдаги йўлларга тушувчи огирлик кучи 65 кН (6,5 тк) ошмаслиги 
керак. 
Ер куррасидаги барча мамлакатларда автомобил ва автопоездларда юк 
ташишнинг ўсиб бориши тенденциясини ҳисобга олиб, баъзи жоиз чегаравий 
кўрсаткичларни такомиллаштиришга ҳаракат этилаѐтир. Масалан, А+Ш да 
автомобиллар кенглиги 2,44 м дан 2,59 м га, тўлиқ массани 32,2 т дан 56,7 т гача 
ошириш назарда тутилган. 
Оврупо Иттифоқи Министлар Кенгашининг 1989 й. 14 март куни халқаро ташиш 
билан боглиқ янги стандартига кўра автомобиллар энининг кенглиги 2,55 м ҳамда
ѐн деворлари 45 мм қилиб ишланган авторефрижератор учун эса 2,6 м 
белгиланган бўлиб, бу кенглик 1993 й. 1 январдан бошлаб амалга оширилди. 
Автомобил ва автопоездлар массаси ва бошқа ўлчамлари параметрларининг янги 
кўрсаткичларини ишлаб чиққан. 
Бу регламент лойиҳасига биноан якка ўқдан тушувчи масса огирлиги 115 кН (11,5 
тк), қўшалоқ ўқдан эса 180 кН (18 тк) қилиб белгиланган. Автопоездлар умумий 
массаси 40 т, якка ишловчи икки ўқли автомобил учун 180 кН (18 тк) ва уч ўқли 
автомобил учун 250 кН (25 тк) гача белгиланган ва ҳоказо. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling