Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Тара ва унинг хизмати 
Ортиш ва тушириш, ташиш ва сақлаш операцияларида юклар бузилишининг 
олдини олиш учун таралардан фойдаланилади. Таралар мустаҳкам, кўп маротаба 
фойдаланишга мўлжалланган ва иложи борича, арзон материаллардан ясалган 
бўлиши зарур. 
Таралар габарити, шакли, унга жойлаштирувчи юкнинг огирлик миқдори ҳамда 
ишлатувчи материалларга кўра ўз стандарт (андоза)ларига эга. 
Таралар қуйидагича ажратилади: 
- қаттиқлик даражасига кўра: а) маълум шаклли қаттиқ (яшик, бочка ва ҳ.к.); 
б) юмшоқ (қоплар), ўз шаклини юк тўлдирилгандан сўнг олади; в) ўртача 
қаттиқликдаги; 
- материалига кўра: ѐгочдан ясалган; шишали, сапол (керамика), қогоз-
картонли, тўқима корзина.
Одатда, ташиш, ортиш ва тушириш операцияларида юкларнинг бутлигини 
сақлаш мақсадида таралар маркировкаланади. Маркировкалаш тўрт хил бўлади: 
товар маркировкаси-ишлаб чиқарувчи завод номи, юк тури ва унинг огирлиги 
кўрсатилади; 
юк маркировкаси-жўнатилиш ва қабул қилиш жойи; 
транспорт маркировкаси-тўлдирилган товар хужжати нмери (тартиби) ва жойлар 
сони кўрсатилади; 
махсус маркировка-юкнинг айрим хусусиятлари кўрсатилади: «сурилмасин», 
«устки қисми», «эҳтиѐт бўлинг-синади» ѐки фужер расми, «нурдан сақланг» ва 
ҳ.к. 


Маркировкада кўрсатилган талабларни бажариш ташилувчилар, ортиш ва 
тушириш операциясини бажарувчилар, омборларда сақловчилар ва бошқа 
шахслар учун мажбурийдир. 
Таралар контейнер ва тагликлар кўринишида бўлади. 
Контейнер-бу кўп маротаба ишлатилувчи тара бўлиб, улар транспорт 
воситаларидаги ортиш-тушириш ишларини механизациялашга имкон беради. 
Давлат стандартларига биноан контейнерлар брутто массаси 10, 20 ва 30 тоннали 
кўп юк ташувчи (сув ва қуруқлик транспортларида қўлланилувчи), 2,5... 5 тонали 
(темир йўлларда қўлланилувчи) ва кам тоннажли (0,625...1,25 т) автомобил 
контейнерларига бўлинади. 
Контейнерларда юк ташишнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- ортиш ва тушириш операцияларида транспрт воситаларининг туриб қолиши 
камаяди; 
- меҳнат сарфи камаяди, чунки транспорт воситасиплатформасидан юкларни 
туширишга нисбатан контейнердан тушириш ва унга ортиш анча кам 
меҳнат талаб қилади; 
- аралаш транспорт турларида ташишда контейнерларда юк ташиш 
ўнгайлиги. Чунки бир транспорт туридан иккинчисига контейнерни 
ўтказишда, пломбасининг бутлиги текширилади, холос. Ҳужжат алмашуви 
анча осонлашади. 
Тагликлар ясси, устунчали ва яшик турида бўлиши мумкин. Ясси тагликлар 
энг кўп тарқалган бўлиб, вилкали кўтаргичлар билан ортиш ва туширишга 
мўлжалланган. Тагликлардаги юкларни кўп қаватли этиб омборларда сақлаш ҳам 
мумкин. 
Устунчали 
тагликларнинг 
бурчакларида 
(ўрнатилган 
ѐки 
алмаштирилувчи) устунчалар бўлиб, улар юкларни мустаҳкамлаб ташишда 
ишлатилади. Яшик туридаги тагликлар деворчалари мустаҳкамланган ѐки шарнир 
орқали йигилувчи бўлиши мумкин. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling