Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»
Транспорт воситаларининг эксплуатацион хусусиятлари
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 6836 uzsmart.uz
Транспорт воситаларининг эксплуатацион хусусиятлари
Автомобил транспорти воситалари ишончли, юқори тортиш-динамик хусусиятли, ўтагон, етарли даражада юрув заҳирасига эга, юқори тежамли, енгил хизмат талаб этувчи ва ҳайдовчилар меҳнат шароити меъѐрли, максимал миқдорда таший олиш хусусиятларига эга бўлиши зарур. Транспорт воситасининг таший олиш хусусиятларига айни ташишга қўйиладиган талабларга риоя қилинган ҳолда автобуслар учун пассажирларни сигдира олиши, юк автомобили ва автопоездлар учун кузовнинг юк кўтариш. Автобус сигими унинг салонига белгиланган жоиз меъѐрга кўра қанча пассажирни сигдира олишидир. Автомобил (автопоезд)нинг кўтарувчанлиги, бу унинг кузовдаги, юкнинг солиштирма огирлигини инобатга олган ҳолда тоннада ўлчанувчи юк миқдори билан белгиланади. Юк кўтарувчанлик ѐки автобус сигими белгиланган ортиш баландлигида улар кузови ва салони габарит ўлчамларига боглиқ. Ортиш баландлиги ташилаѐтган юклар тури, характери, улар упаковкаси ѐки тарасига боглиқдир. Автобуслар сигими эса, ўриндиқлар сони, салоннинг бўш сатҳи ва нисбий меъѐрларга боглиқдир. Ташиш хусусиятининг юқори даражасига эришиш учун транспорт габаритидан юқори даражада фойдаланиш лозим. Юк автомобилларининг таший олиш хусусиятига балардан ташқари қуйидагилар таъсир этади: юкларнинг ташишга мослашганлиги (гўшт, сут, қурилиш панель ва фермалари ва ҳ.к.); автомобиллар кузовининг ташилувчи юклар тури ва характерига мослиги (қуйилувчи, сочилувчи, узун ўлчамли, тирик мол ва ҳ.к.); ортиш-тушириш операцияларининг тез бажарилишига мосланганлиги (ўзи агдарувчи-самосваллар); баъзи санитария-техник ишларни тез ва қулай бажаришга мослиги (дезинфекция-юқимсизлаштириш, ювиб-тозалаш, вентиляция). +атновнинг равонлиги (эластиклиги), яъни автомобилнинг ўнқир- чуқурлардан ўтишдаги тебранишини зудлик билан сўндириш хусусияти алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки шундагина ташилаѐтган юклар сифат ва миқдорининг сақланувчи юқори даражада бўлади. Пассажирларни ташишни ташкил этишда автобуслар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим: пассажирларнинг чиқиши ѐки тушишидаги қулайлик, пассажирлар ўриндиқларининг комфортабеллиги ҳамда бошқарувнинг енгиллиги. Шаҳар автобусларида, пассажирларнинг чиқиш ва тушиш вақти, улар умум қатнов вақтининг кўпроқ улушини ташкил этганлиги учун пассажирлар ўртача алоқа тезлигига анчагина таъсир этади. Бундай вақт сарфи иложи борича камайтирилиши зарур. Шунинг учун ҳам шаҳар автобуслари конструкциясида бир неча (иккитадан кам бўлмаган) эшиклар бўлади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling