Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Юкли ўртача қатнов масофаси, юк ташиш ўртача масофаси, пассажирлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Юкли ўртача қатнов масофаси, юк ташиш ўртача масофаси, пассажирлар 
алмашуви коэффициенти ва пассажирлар ўртача қатнов масофаси. 


Бир суткали ўртача қатнов масофаси транспорт воситалари ва ҳайдовчиларнинг 
қанчалик жадал (интенсив) ишлашига боглиқ бўлиб, ѐнилги сарфи, ТХК чизмаси, 
режадаги ѐки ҳисобий давр ичида транспорт иши ҳажмида ўз аксини топади. 
Ўртача ташиш масофаси 1 т юкнинг ўртача қанча масофага ташилганлигини 
кўрсатади ва у тонна-километрли юк оборотининг тонналарда ўлчанувчи 
ташилган юклар миқдори (Q) га нисбати тарзида аниқланади: 
т
ткм
урт
Q
Р
L

, км(18) 
Бир марта юкли қатнов учун l
юк
миқдори билан l
ўрт
ўзаро тенгдир, чунки 
юк
а
юк
а
к
к
урт
l
q
l
q
Q
Р
l
.



(19) 
Ҳаракат тезликлари. Транспорт воситасининг иш унуми автомобилнинг 
ҳаракат тезлиги билан тўгридан-тўгри боглиқдир. Ҳаракат тезлиги эса, 
авваламбор, автомобилнинг тортиш-динамик хусусияти ва унинг техник ҳолатига 
боглиқдир. Бундан ташқари, ҳаракат тезлиги йўл-иқлим шароитлари, йўлларда 
ҳаракатланиш жадаллиги, ҳайдовчилар малакасига тезлиги ҳаракат хавфсизлиги 
ва иш ҳалокатсизлигини таъминлаши лозим. 
Йўл шароитлари ичида ҳаракат тезлигига кўпроқ таъсир этувчи кўрсаткичларга 
йўл ҳаракат қисмининг кенглиги, ҳаракат жадаллиги, йўл қопламаси ҳолати, 
кўриниш шароити, йўл эгрилиги радиуси, нишаблик узунлиги аҳамияти, 
транспорт ҳаракатини тартибга солишни такомиллаштириш кабилар киради. 
Ҳаракат жадал бўлган йирик шаҳарлар ва улар атрофидаги ҳаракат тезлиги, 
транспорт оқимлари умумий тезлигига боглиқ бўлади. 
Автомобилларда юк ташишда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги ва 
эксплуатацион тезлиги бир-биридан фарқ қилади. Автомобилларнинг энг катта 
тезлиги тушунчаси ҳам мавжуд. 
Техник ҳаракат тезлиги (V
т
) автомобиллар босиб ўтган йўлларнинг (L
км
) шу 
йўлларни босиб ўтишга сарфланган вақт (Тҳ)га нисбати тарзида аниқланади: 
Якка автомобил учун Vт*L|Т
ҳ
, км|соат; 
Автомобиллар саройи учун Vт*L
ум
|АТ
ҳ
, км|соат;
Техник ҳаракат тезлигини ҳисоблашда йўл ҳаракатини тартибга солиш билан 
боглиқ жуда қисқа вақт йўлда тўхташлар (светофорли ѐки оддий чорраҳа, темир 
йўл шахобчаларидан ўтиш) ва шу кабилар ҳаракат вақтига қўшилади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling