Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Аниқ шароитда ишловчи транспорт воситасининг иш унумини ифодаловчи


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Аниқ шароитда ишловчи транспорт воситасининг иш унумини ифодаловчи 
чизма 
Автомобилларнинг иш унумига таъсир этувчи айрим омиллар даражасини 
аниқлашда С.Р.Лейдерман томонидан таклиф этилган аниқ шароитда ишловчи 
автомобилнинг иш унумини ифодаловчи чизмадан фойдаланиш мумкин. 
Аниқ шароитда ишловчи автомобилнинг иш унумини ифодаловчи чизма 
дейилганда унинг иш унумига таъсир этувчи бирлаштирилган эксплуатацион 
эксплуатацион кўрсаткичлар тушинилади. Бундай чизма автомобилнинг аниқ 
ишлаш шароитини ҳисобга олувчи ва автотранспорт саройи кўрсаткичлари 
миқдорига биноан чизилади.
Ҳар хил эксплуатацион кўрсаткичларнинг иш унумига таъсири қуйидаги кетма-
кетлик билан ўз аксини топган: автомобилнинг номинал юк кўтарувчанлиги (q
н
), 
юк кўтарувчанликдан фойдаланиш коэффициенти (

), автомобилнинг ортиш-
тушириш операциясида туриш вақти (t
о-т
), йўлдан фойдаланиш коэффициенти (


ва автомобилнинг техник ҳаракат тезлиги (V
т
). Масалан, агар автомобилнинг бир 
соатлик иш унумини 10 дан 12 ткм

соат гача ошириш вазифаси қўйилса, унда 15-
расмдаги ВВ тўгри чизиқнинг, бу бошқа чизиқлар билан кесишган жойи қўйилган 
вазифани қандай эксплуатацион кўрсаткич ҳисобига ечиш мумкинлигини 
кўрсатади. Чизмадан кўриниб турибдики, бунинг учун юк кўтарувчанликдан 
фойдаланиш коэффициенти миқдорини 0,5 дан 0,6 га кўтариш ѐки йўлдан 
фойдаланиш коэффициентини 0,5 дан 0,75 гача ошириш, ѐки автомобилнинг 
техник ҳаракат тезлигини 20 дан 30 км

соат гача ошириш, ѐки автомобилнинг ҳар 
бир юкли юришидаги ортиш-тушириш операциясида бекор туриш вақтини 0,4 дан 
0,27 гача камайтириш лозим. 
Агар автомобилнинг иш унумини 20 ткм

соат гача (СС чизиги) кўтариш зарурати 
бўлса, уни фақат юк кўтарувчанлик q
н
ни тиркама билан ишлаш ҳисобига 
кўтариш (яъни q
н

ни кўтариш) ѐки бир неча эксплуатацион кўрсаткичларни 
биргаликда яхшилаш зарур экан.
Бундан ташқари, айни чизма ѐрдамида аниқ ташиш шароитида иш унумини 
оширишнинг энг оқилона усули яққол берилган. Бунинг учун ҳар бир 
эксплуатацион кўрсаткичлар эгриларига чизмада айни кўрсаткични реал яхшилаш 
шароити узлуксиз чизма билан берилган. Пунктирли чизиқ қисмлари амалда 
жорий этиш имконияти йўқлигидан далолат беради. 15-расмдаги чизмага кўра 

кўрсаткични амалда 0,5 дан 1,0 гача етказиб, иш унумини 2 маротаба ошириш 
мумкинлиги кўзда яққол ташланади. Тиркамаларни улаб, автомобилнинг юк 
кўтарувчанлигидан фойдаланиш коэффициентини ошириш иш унумини 3-3,5 
баробар кўтариш имконини берар экан. Бизнинг мисолдаги чизмага биноан 
автомобилнинг ортиш-тушириш операциясида бекор туришини камайтириш иш 
унумини 1,5 баробар ошириш имконини беради.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling