Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Универсал (бортли) ва самосвал (ўзи агдарувчи ѐки узи ортувчи)


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Универсал (бортли) ва самосвал (ўзи агдарувчи ѐки узи ортувчи) 
автомобиллардан фойдаланиш 
Самосвал автомобили ишлатилганда юкни тушириш жараѐни механизацияланади, 
ўзи ортувчи автомобиллар (самопогрузчиклар) қўлланилганда эса юкларни ортиш 
ва тушириш ишлари механизациялашганлиги ҳисобига, бундай операцияларда 
ишловчилар меҳнати енгиллашади. 
Самосвал ва ўзи ортувчи автомобиллардан фойдаланишда уларнинг ортиш-
тушириш операцияларида туриш вақти кескин қисқариши ва ташиш жараѐнининг 
ўзида эса кўпроқ бўлиши ҳисобига иш унуми анча ошади. Бир хил вақт ичида 
самосвал ѐки ўзи ортувчи автомобилларни қўллашлик универсал бортли 
автомобилларга нисбатан юкли қатнов сонларини оширади. 
Самосвал ѐки ўзи ортувчи автомобилларга ўрнатилган орткич ѐки агдарувчи 
механизмлари ҳисобига айни базадаги автомобилга нисбатан уларнинг юк 
кўтарувчанлиги ва иш унуми камаяди. Демак, автомобилнинг ортиш-тушириш 
операциясида туриш вақти камайиши ҳисобига унинг иш унуми ортади, юк 
кўтарувчанликнинг бир мунча камайиши эса унинг иш унумини камайтиради. 
Шунинг учун ҳам самосвал ѐки ўзи ортувчи автомобилларни қаерда ишлатиш 
мақсадга мувофиқлигини аниқ билиш лозим. 


Ташиш масофаси ошиб борган сари самосвал ва ўзи ортувчи автомобилларни 
қўллаш афзаллиги камайиб боради, чунки уларнинг юк кўтарувчанлиги, қўшимча 
механизмлар ўрнатилиши ҳисобига, универсал бортли автомобилдан бирмунча 
кам (масалан, КрАЗ-256Б самосвалининг юк кўтарувчанлиги 11 т, универсал 
бортли КрАЗ-225 автомобилиники эса 12 т), ўзи навбатида, ташиш учун 
сарфланувчи умумий вақтдаги орти-тушириш операциясига сарфланувчи вақт 
улуши ҳам камаяди. Юқорида айтилганларга кўра, универсал бортли ва самосвал 
автомобилларини ишлатишнинг шундай ташиш масофаси борки, унда уларнинг 
иш унуми ўзаро тенг бўлади. Бундай масофа тенг баҳоли масофа деб аталади.
Демак, универсал бортли, самосвал ѐки ўзи ортувчи автомобилларни танлашда 
асосий эътибор юқорида келтирилган тенг баҳоли масофани аниқлашга 
қаратилган. 
Баъзи бир математик ўзгартиришлардан сўнг: 
,
.
.











б
т
о
б
т
б
т
t
q
t
q
V
l

км(65) 
Универсал бортли автомобилни самосвал (ўзи ортувчи) автомобил билан 
таққослаб танлашда тенг баҳоли масофа (65) формулага биноан топилади. Агар 
ташиш масофаси топилган тенг баҳоли масофадан катта бўлса, универсал бортли 
автомобиллардан, агар кичик бўлса, самосвал (ўзи ортувчи) автомобилдан, 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling